Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/121
Sana12.11.2023
Hajmi5.84 Mb.
#1768329
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   121
Bog'liq
deshifr

 
File 1 
File 2 
File 3 
Program 1 
Ann 
Own, read, write 
Read, write 
Execute 
Bob 
Read 
Read, write 
Karl 
Read 
Execute, read 
Ролларга асосланган рухсатларни бошқариш. Бу усулга кўра 
рухсатлар субъектларнинг ролларига асосланиб берилади. Бу бир кўринишда 
гуруҳларга ажратишга ўхшаши мумкин аммо ундан фарқли равишда бир 
фойдаланувчи бир нечта гуруҳларга тегишли бўлиши мумкин. Аммо умумий 
ҳолда, фойдаланувчи ягона ролга эга бўлади.
Капча. Капча (инглизча: CAPTCHA — Completely Automated Public 
Turing test to tell Computers and Humans Apart) - компьютер ѐки инсон 
еканлигини аниқлашнинг очиқ автоматлашган Туринг тести деб аталиб
масофадаги фойдаланувчини инсон ѐки компьютер эканлигини аниқлашда 
фойдаланилади. Бу термин 2000 йилда пайдо бўлган бўлиб, 2013 йилга келиб 
кунига ўртача 320 млн. капча киритилган (3.4-расм).
3
а) содда капча 
б) мураккаб капча 
3.4-расм. Капча 
Ушбу тизимнинг асосий камчилиги бу ҳар доим ҳам капча ѐрқин 
ифодаланмайди. Гоҳида уни ҳаттоки инсон ҳам аниқлай олмайди. 
1,2
Stamp Mark. Information security: principles and practice. 271, 276 – с. 
3
Stamp Mark. Information security: principles and practice. 285-286 – с. 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
59 
3.3. Тармоқлараро экран 
Тармоқлараро экран (ТЭ) - брандмауэр ѐки firewall системаси деб хам 
аталувчи тармоқлараро химоянинг ихтисослаштирилган комплекси. 
Тармоқлараро экран умумий тармоқни икки ѐки ундан кўп қисмларга 
ажратиш ва маълумот пакетларини чэгара орқали умумий тармоқнинг бир 
қисмидан иккинчисига ўтиш шартларини белгиловчи қоидалар тўпламини 
амалга ошириш имконини беради. Одатда, бу чэгара корхонанинг 
корпоратив (локал) тармоги ва Internet глобал тармоқ орасида ўтказилади. 
Тармоқлараро экранлар гарчи корхона локал тармоги уланган корпоратив 
интратармогидан қилинувчи хужумлардан химоялашда ишлатилишлари 
мумкин бўлсада, одатда улар корхона ички тармогини Internet глобал 
тармоқдан суқилиб киришдан химоялайди. Аксарият тижорат ташкилотлари 
учун тармоқлараро экранларнинг ўрнатилиши ички тармоқ хавфсизлигини 
таъминлашнинг зарурий шарти хисобланади.
1
Рухсат этилмаган тармоқлараро фойдаланишга қарши таъсир кўрсатиш 
учун тармоқлараро экран ички тармоқ хисобланувчи ташкилотнинг 
химояланувчи тармоғи ва ташқи ғаним тармоқ орасида жойланиши лозим 
(3.5-расм). Бунда бу тармоқлар орасидаги барча алоқа фақат тармоқлараро 
экран орқали амалга оширилиши лозим. Ташкилий нуқтаи назаридан 
тармоқлараро экран ҳимояланувчи тармоқ таркибига киради. 
Ички тармоқнинг кўпгина узелларини бирданига ҳимояловчи 
тармоқлараро экран қуйидаги иккита вазифани бажариши керак: 
– ташқи (ҳимояланувчи тармоққа нисбатан) фойдаланувчиларнинг 
корпоратив тармоқнинг ички ресурсларидан фойдаланишини чэгаралаш. 
Бундай фойдаланувчилар қаторига тармоқлараро экран ҳимояловчи 
маълумотлар базасининг серверидан фойдаланишга уринувчи шериклар
масофадаги фойдаланувчилар, хакерлар, ҳатто компаниянинг ходимлари 
киритилиши мумкин; 
– ҳимояланувчи тармоқдан фойдаланувчиларнинг ташқи ресурслардан 
фойдаланишларини чэгаралаш. Бу масаланинг ечилиши, масалан, сервердан 
хизмат вазифалари талаб этмайдиган фойдаланишни тартибга солишга имкон 
беради. 
1
Stamp Mark. Information security: principles and practice. 288 – с. 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
60 
3.5 – расм. Тармоқлараро экранни улаш схемаси 
Тармоқлараро экранни классификациялашда стандарт мавжуд эмас. 
Шунга қарамасдан, уларни OSI моделининг қайси сатҳига ишлашига қараб 
қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1
– пакет филтерлари – тармоқ сатҳида ишлайди; 
– эксперт пакети филтерлари – транспорт саҳида ишлайди; 
– илова проксилари – илова сатҳида.

Download 5.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling