Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 5.84 Mb. Pdf ko'rish
|
deshifr
Мураккаб динамик таҳлиллар. Debugger бирор дастурни тестлаш ѐки
юклаш учун фойдаланилган қурилма ѐки дастурий таъминот. Debugger ѐзилган дастурий кодда хатолик мавжуд бўлганда ва хатоликни айнан қайерда эканлигини аниқлаш учун фойдаланилади. Debugger дастурий кодни юклагандан сўнг, уни қадамба-қадам таҳлилаш имконини беради. 1 Код сатҳи ва ассемблер сатҳида Debuggerлаш. Кўплаб дастурчилар дастурий воситаларини код сатҳида debugging қилиш орқали таҳлил этадилар. Бунда дастур қайси кодда ѐзилган бўлса, debugging ҳам шу дастурлаш тили коди доирасида амалга оширилади. Ассемблер сатҳида debuggerлаш қуйи сатҳда debuggerлаш деб ҳам аталиб, код сатҳидаги каби кетма-кетликларни амалга ошириш имкониятига эга бўлинади. Бунда компиляция қилинган файлларни debuggerлаш амалга оширилади. Ўзак сатҳи ва фойдаланувчи сатҳи debuggerлари. Фойдаланувчи сатҳида debuggerлаш код сатҳида debuggerлаш каби амалга оширилади. Бу сатҳда debuggerланганда дастур ОТ ажратилган ҳолда амалга оширилади (маълум чекланишлар билан). Ўзак сатҳида debuggerланганда дастур ҳеч қандай чекланишсиз юкланади. Бунда дастурда breakpoint қўйилса, бошқа ҳеч қандан дастур юкланмайди. Шунинг учун ўзак сатҳида debuggerлаш бирмунча мураккаб. 1 Michael Sikorski, Andrew Honig. Practical malware analysis. 168 – с. 111 Debuggerлаш учун кўплаб дастурий воситалар фойдаланилиб, улар фойдаланувчи ѐки ўзак сатҳида юклашни қўллаб-қувватлайди. WinDbg дастурий ҳар иккала сатҳни қўллаб қувватласа, OllyDbg эса фақат фойдаланувчи сатҳини қўллаб-қувватлайди. IDA Pro дастури ҳам бу debuggerлаш имкониятини қўллаб қувватласада, имкониятлари юқоридаги икки дастурдаги каби эмас. Бир қадамли debuggerлаш. Бу усулда debug қилинганда ҳар бир қатор учун тўхталиб ўтилади. Бу усулда таҳлиллаш яхши натижа берсада, жуда кўп вақт олади. Батафсил ва сакраб ўтишли debuggerлаш. Бу усулда кўра фойдаланувчи талабига кўра функция ичидаги қаторлар таҳлилланади ѐки функциядан кейинги жойлашган қаторга ўтилади. Download 5.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling