Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
-амалий машғулот. Таълим фаолиятини технологик модели. Интернет
Download 3.22 Mb. Pdf ko'rish
|
54ba61c0ec27105f0b97f99b3d29a7a8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишни бажариш учун намуна
2-амалий машғулот. Таълим фаолиятини технологик модели. Интернет
таълим модели. Ишдан мақсад: Масофадан таълим тизимини ташкил этиш тамойилларини ва параметрларнии аниқлашни ўрганиш. Ишни бажариш учун намуна Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини аниқлаш, баҳолаш ва кейинчалик қўлланиш муаммоларининг долзарблиги, алоқа тармоқларининг янги мультимедиали хизматлар билан бойитилиши сабабли янада ортишига олиб келади. QoS (Quality of Service) термини фойдаланувчи оператор тақдим этган хизматдан қониқиш даражасини акс эттирадиган характеристикалар тўпламини билдиради. Вазиятга боғлиқ холда QoS абонентга хизмат кўрсатиш барча ташкил этувчиларини (шартнома тузиш, алоқа воситалари билан жихозлаш, ночор вазиятларда тизим томонидан ѐрдам бериш, хизматларга тўлов ва бошқалар) ѐки фақат бир қисмини қамраши мумкин. Одатда хизмат кўрсатиш мезони қуйидагилардир: тезлик, аниқлилик, тайѐрлик, ишончлилик, хавфсизлик, соддалик ва бошқалар. IP-тармоқларда пакетларни узатиш сифатининг стандартини белгиловчи энг мухим кўрсатгичлари бўйича ITU-T тавсияномалари мавжуд. Улар узатиш сифатининг таҳлил қилинадиган аспектларига мос равишда иккита тўпламга гуруҳлаштирилган. Биринчи гуруҳга IP-пакетларни етказиш характеристикалари киради: IP-пакет етказилишининг кечикиши (IP packet Transfer Delay, IPTD); IP-пакет етказилишининг кечикиши вариациялари (IP packet Delay Variation, IPDV); йўқолганIP-пакетларнинг улуши (IP packet Loss Ratio, IPLR); ҳатолик билан узатилган IP-пакетларнинг улуши (IP packet Error Ratio, IPER). Халқаро электралоқа хамжамияти харакатлари QoS нинг берилган кўрсатгичларига эришишга йўналтирилган бир қатор тармоқ базавий механизмларини аниқлади. Сифатни қўллаб-қувватлайдиган механизмлар фойдаланувчи талабномаларига хизмат кўрсатишнинг мантиқий фазаларига мос равишда блокларга гуруҳланган. Механизмларнинг учта даражаси ажратилган: -хизматларни тақдим этиш билан инициативалашган, ахборот оқимининг силжиш маршрутини бошқариш; -фойдаланувчи трафигини ташкил этувчи IP-пакетлар узатилишини бошқариш; IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 68 -фойдаланувчи талабномаларига хизмат кўрсатиш жараѐнини маъмурий бошқариш. Хизматларни тақдим этишдан хосил бўлган, ахборот оқимининг силжиш маршрутини бошқариш даражаси: -талабномаларга рухсат беришни бошқариш; -QoS кўрсатгичларини таъминловчи маршрутизация; -ресурсларни резервлаш. Фойдаланувчи трафигини ташкил этувчи IP-пакетлар узатилишини бошқариш даражаси: -кутишда бўлган пакетлар навбатини (буферни) бошқариш; -блокировкалар олдини олиш; -навбатларни ташкил этиш ва режалаштириш; -пакетларни маркировкалаш; -трафикни классификациялаш; -трафикни назоратлаш; -трафикни шакллантириш. Download 3.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling