Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 3.22 Mb. Pdf ko'rish
|
54ba61c0ec27105f0b97f99b3d29a7a8
M1. Видео вақт бирлиги ичида кодланмоқда ва ҳар бир видео блок видео фрамелардан иборат. Сервер биринчи видео блокни t0 вақтда,иккинчи видео блокни t0 +∆ да, учинчисини эса t0 +2∆ вақтда юборади.Клиент видеони кўришни бошлаганда ҳар бир блок олдинги блокдан ∆ вақт бирлигида кейин келиши керак. a. Биринчи видео блок т1 вақтда келиши биланоқ клиент видео кўришни бошлайди. Видеони кўриш мобайнида клиентга нечта видео блоки етиб келиши мумкин.? b. Клиент видео кўришни т1 +∆ вақтда бошлади. Видеони кўриш мобайнида клиентга нечта видео блоки етиб келиши мумкин? c. (b) даги ҳолат. Клиентнинг буфферида нечта видео блок тўпланади.? d. Видео блоклар узтилаѐтганда клиент томонда энг кичик кечикиш вақти қанча? IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 69 M2. 7.3-расмда ( [1] адабиѐт 599-бет ) HTTP оқими учун оддий модел тасвирланган. Клиент иловаси буфферининг ҳажми B, битлар сони Q, видеони қабул қилиш тезлиги r. Клиент буффери тўлмаганида ҳам сервер битларни х kонстант тезликда юборади. a. х < r бўлганда, видео кўриш қандай бўлади? Узлуксиз кўриш ва қотиб қолган ҳолда кўриш галма – гал бўладими? b. х > r бўлганда, қанча вақтда клиент буффери тўлади? M3. 7.3-расмда ( [1] адабиѐт 599-бет ) HTTP оқими учун оддий модел тасвирланган. Буффер ҳажми чексиз ва сервер битларни х(t) тезликда юборади. х(t) аррасимон кўринишга ўхшайди. t=0 да тезлик ҳам 0 нолга тенг ва t=Т бўлганда тезлик ўзининг H қийматига эришади ва бу ҳолат такрор- такрор давом этади. a) Сервернинг ўртача жўнатиш тезлиги қанча? b) Q=0 да, клиент видео фраме ни қабул қилиши биланоқ видео кўришни бошлайди. Бунда қандай жараѐн содир бўлади? c) Q>0 да, Q,H,T ларни инобатга олиб қайси вақтда видео кўриш бошланишини айтинг. d) Q>2r ва Q=HT/2 да, бошланғич кечикишдан сўнг қотиб қолиш бўлмаслигини исботланг e) H>2r да, бошланғич кечикишдан сўнг қотиб қолиш бўлмаганида Қ нинг энг кичик қийматини топинг. f) Буффер ҳажми (B) чекланган ва H>2r. Клиент буффери биринчи марта қачон тўлади? Q,B,T ва H ларни инобатга олинг. M4. N та турли хил видео версиялар ва N та турли хил аудио версиялари учун DASH тизим мавжуд. Биз плаерни N та видео версиянинг ва N та аудио версиянинг исталган қисмини танлашини таъминлашимиз керак. a) Аудио вавидео қўшилган файлни яратилса, шунда сервер берилган вақт ичида фақат битта медиа оқимни юборади. Умумий медиани тўплаш учун серверга нечта файл керак бўлади? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling