Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
тинимсиз қуриш ва қайта қуришдан иборат кечимдир
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- таснифланг, асосланг, тадқиқ этинг, умумлаштиринг, таҳлил қилинг, андаза беринг (моделлаштиринг), ташхис қўйинг, баҳо беринг
тинимсиз қуриш ва қайта қуришдан иборат кечимдир”,- дейди Жан
Пиаже. Чиндан ҳам таълимнинг бирор йўналиши маълум нуқтага етгач, тўхтаб қолмайди, балки узлуксиз равишда янги марралар сари интилишлар тизимидан иборат бўлади. Интерфаол методларни қўллаш натижасида домланинг вазифа ва мақоми бир қадар ўзгаради. Интерфаол методлардан фойдаланилганда домла шунчаки дарс берувчи эмас, балки тингловчи учун маслаҳатчи, ташкилотчи ва мувофиқлаштирувчидир. У ўрганувчининг мустақил ақлий фаолият кўрсатишига шароит яратиб, унинг ташаббускорлигини ҳар 31 томонлама қўллайди. Ўрганувчи таълим кечими ва унда эришиладиган натижа учун жавобгар бўлган тўлақонли “шерик”ка айланади. Интерфаол методлардан фойдаланиш таълимни фақат фанлар асосида эмас, балки объектив очуннинг ўзидаги каби синкретик йўсинда ташкил этишни кўзда тутади. Бунда ўрганувчи ва ўргаттувчи ўқув фани тушунчасидан баланд туриши талаб этилади. Ўқитувчи болалар олдига уларни ўраб турган реал борлиқдаги ҳақиқий муаммоларни қўйиши, бунинг учун ҳаётда кўп учрайдиган ва манбалардан топиш мумкин бўлган масалаларни дидактик топшириқ сифатида бериши керак. Агар бу хилдаги муаммоларни ўқувчиларнинг ўзлари тавсия этсалар, янада яхши бўлади. Ўқувчиларнинг олдига қўйилаётган муаммо ўйлаб топилган сунъий ёки изланишга арзимайдиган даражада кичик бўлмаслиги керак. Интерфаол методларни қўллаётган ўқитувчи бирор дарс юзасидан ўқувчиларга топшириқ бераётганда болани фаолиятга ундовчи таснифланг, асосланг, тадқиқ этинг, умумлаштиринг, таҳлил қилинг, андаза беринг (моделлаштиринг), ташхис қўйинг, баҳо беринг каби сўзларни қўллагани мақсадга мувофиқ. Таълим кечимига бу хилда аниқ вазифалар қўйиш ўқувчиларни изланишга, фаолият кўрсатишга йўналтиради. Ўз тажрибасида интерфаол усулларни қўллаётган ўқитувчи қарама- қарши нуқтаи назарларни бир-бирига тўқнаштириш орқали ўқувчиларда танқидий тафаккур шаклланишига шароит яратишни кўзда тутиши керак. Шунда ўқувчиларда ўз қарашларини ҳимоя қилиш кўникмаси пайдо бўлади ва ўзгаларнинг фикрига тезлик билан қарши далиллар келтириш, бировнинг хулосасидаги ожиз жойларни дарҳол топа олиш каби сифатлар шаклланади. Интерфаол методлардан фойдаланиш ўқитувчидан ўринли берилган ақлли саволларни қадрлашни, битта ақлли саволни ўнлаб тўғри, аммо жўн жавоблардан устун қўйишни талаб қилади. Шундай қилинса, ўқувчиларда чуқур ва керакли саволлар беришга ички эҳтиёж, интилиш пайдо бўлади. Интерфаол методлардан фойдаланаётган ўқитувчи ўқувчилар олдига муаммо қўйганидан кейин ўқувчиларга муаммо устида чуқурроқ ўйлаш имконини бера билиши лозим. Ўқувчиларнинг бир-бирлари билан биргаликда иш кўришига таяниб таълим бермоқчи бўлган ўқитувчи болалар табиатидаги ўта қизиқувчанликдан ўринли фойдаланиб, таълим кечимида эвристик ва тадқиқот усулларини кўпроқ қўллаши мақсадга мувофиқдир. Хуллас, интерфаол усулларда дарс ўтилганда “изланиш – фараз – ечим – изоҳ – янги изланиш” тарзидаги таълимий цикл юзага келса, ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштиришлари ва шахс сифатида шаклланишлари таъминланади. Бу циклда ўқувчилар муаммо юзасидан изланишлари, изланишнинг фаразни юзага чиқаргани, фараз ва уни асослашга уриниш муайян ечимга олиб келгани, ўқувчилар томонидан тавсия этилган ечим ўқитувчи томонидан изоҳлангани, бу эса кейинги изланишларни келтириб чиқаргани акс этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling