Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабий учрашув
Адабий конференция бир ёзувчининг бир ёхуд бир туркум асарлари
бўйича алоҳида тайёргарлик билан ўтказиладиган жиддий илмий-адабий тадбир ҳисобланади. Унда ўқитувчи ва бир неча ўқувчи маъруза қилишлари керак бўлади. Бу хил иш тури учун катта бадиий салмоққа эга асарлар танланиши керак. Конференцияга объект бўлган адабий асар савиясига кўра у тўғрида жиддий ва хилма хил фикрлар айтишга ярайдиган бўлсагина, турлича қарашларни юзага келтира олади. Дастлабки адабий анжуманларда бир ёки икки ўқувчи ва бир ўқитувчи маърузачи қилиб белгиланишлари, қолган иштирокчилар эса муҳокама қилинажак асар билан яқиндан таниш бўлиши мақсадга мувофиқ. Кейинчалик маърузачилар фақат ўқувчиларнинг ўзларидан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда, албатта, фикрларнинг қарама- қаршилигига эришиш, баҳс юзага келишни таъминлаш орқали асарнинг кўпроқ қирраларини тадқиқ этишга уриниш зарур. Бунинг учун ўқувчининг маърузаси олдин тингланиши, сўнг ўқитувчи ўз чиқишини ўқувчи илгари сурган фикрларга терс йўсинда қўйиши мақбулдир. Шундай қилинса, фикрлар хилма-хиллиги юзага келади. Ҳамма гап шундаки, қарашларнинг қарама-қаршилиги бошқача қаровчи кишини танқид ва инкор этиш йўли билан ифода этилмаслиги керак. Ҳар бир чиқувчи фақат ўз қарашларини асослашга эътибор қаратиши, ўзгача фикрни инкор этишга ортиқча уринмаслиги мақсадга мувофиқ бўлади. Адабий учрашувни ташкил этишда асосий оғирлик адабиёт ўқитувчиси зиммасига тушади. Чунки ижодий маҳсулоти билан айни ёшдаги ўқувчиларга бир қадар дахлдор бўлган ижодкорлар билан учрашувни мажбурий таълимнинг бирор босқичидаги ўқувчи ташкил қила олмайди. Бу юмушни фақат адабиёт ўқитувчисигина эплаши мумкин. Бунга ҳам махсус ҳозирлик кўрилиши зарур. Адабий учрашувларда адабиёт ўқитувчилари, албатта, ҳисобга олишлари зарур бўлган икки жиҳат бор. Биринчиси, ижодкорни учрашувга шунчаки чақириб қўймай, қатнашчилар унинг ёзганлари билан бир қадар танишган бўлишини таъминлаш кўзда тутилиши лозим. Иккинчидан, учрашувга таклиф қилинган адибнинг ижодидан хабардорликни кўрсатаман деб, ўқувчиларнинг чиқишларига керагидан ортиқ вақт сарфлаб, ижодкорнинг 35 ўзидан фойдаланиш ёддан кўтарилиб кетмаслиги керак. Баъзи адабиёт ўқитувчилари учрашувга чақирилган ижодкорнинг бир қанча асарларини ўқувчиларга ёдлатади, саҳна кўринишлари тайёрлайди ва меҳмонга шуларни тўлиқ кўрсатишга интилади. Натижада, белгиланган вақт ўтиб кетади ва чақирилган ижодкордан керагича фойдаланилмай қолади. Синфдан ташқари ишларнинг бу турини ўтказиш бадиий ижод билан профессионал даражада шуғулланадиган кишилар яшайдиган шаҳар ва шаҳарлашган манзиллардаги ўқув юртлари учун бир қадар қулайдир. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling