66
VI. ГЛОССАРИЙ
“АДАБИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ” КУРСИДА
ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЛМИЙ АТАМАЛАР
Муаммо (арабча “тугун” маъносидаги сўз) ─
билиш ёки
ижтимоий тараққиёт жараёнида юзага келиб, ҳал қилиниши
муҳим амалий ёки назарий аҳамиятга эга бўлган масала ёки
масалалар йиғиндиси. Мавжуд билимлар билан изоҳлаш мумкин
бўлмаган янги ҳаётий далил ва ҳодисалар мажмуи.
Муаммо кундалик ҳаётдаги илмий савол ва масалалардан фарқ
қилади. Илмий масала мавжуд билимлар доирасида ечилиши мумкин.
Муаммони ҳал қилиш
учун эса янги далиллар, маълумотларни
тўплаш, уларни янгича изоҳлаш, мавжуд билимлар доирасидан чиқиб,
илмий билишнинг юқорироқ даражасига кўтариш зарур.
Билиш
жараёнида бир муаммо бир неча илмий масаланинг келиб чиқишига
сабаб бўлиши мумкин.
Гипотеза грекча, "hupothesis" сўзидан олинган бўлиб, «асос»,
«таҳлил» деган маънони англатади.
Гипотеза нарса, ҳодиса ва
алоқаларнинг сабаблари, оқибатлари ҳақида илгари сурилган, илмий
далил ва маълумотларга асосланган бўлсада, ҳақиқатлиги ҳали
исботланмаган ақлий хулосадир. Гипотеза илмий билиш жараёнида
янги
топилган далиллар, маълумотлар мавжуд назария билан изоҳлаб
бўлмай қолган вазиятда илгари сурилади.
Гипотеза кўламига кўра
умумий ва
хусусий, шунингдек, қўлланиш
миқиёси ва ҳаётий асосига қараб,
ишчи ва
илмий гипотезаларга
бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: