Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

Ифодали ўқишасарнинг мазмуни, муаллиф ёки персонажларнинг 
руҳий ҳолатини ўз сезимларига таъсир қиладиган тарзда ўқиш-
ўзлаштиришдир. 
Адабиёт ўқитиш методикасиадабиёт ўқитишни нима учун ва 
қандай ташкил этишга қаратилган, оз интеллектуал куч ва педагогик 
ресурс сарфлаган ҳолда, каттароқ ўқув натижаларга эришиш йўллари 
тадқиқ этиладиган фан. 
Адабиёт ўқитиш методикасининг бош мақсадисоғлом 
эътиқодли, ўткир ҳиссиётли, юксак дидли, ахлоқан баркамол, ақлан 
етук, ўзга инсоннинг туйғуларини англайдиган, ўз хатти-ҳаракатларига 
жавоб бера оладиган шахснинг маънавий дунёсини шакллантириш. 
Адабиёт ўқитиш методикасининг вазифалари: ўқувчиларда бадиий 
адабиётга меҳр уйғотиш, уларни кўркам асарларни ўқийдиган, 
ўқиганларини тушунадиган ва таҳлил қила биладиган, бадиий матн 
тўғрисидаги фикрларини оғзаки ёки ёзма тарзда тўғри ҳамда эркин 
ифодалай оладиган қилиб шакллантиришдан иборатдир. 
Адабиёт ўқитиш методикасининг мазмуни ─ ўзбек ва жаҳон 
адабиётининг бадиий юксак намуналари ҳамда ўқилган асарларни 
тушуниш ва таҳлил қилиш малакаларини шакллантириш учун зарур 
бўлган миқдордаги назарий маълумотлардан иборат. 
Таълим методи ─ муайян таълим мазмунининг ўқувчилар 
томонидан ўқитувчи раҳбарлигида ўзлаштирилишини ташкил этишга 
қаратилган биргаликдаги фаолиятни англатади
Экстрафаол усул – (extra – ташқи) ахборотлар оқими таълим 
олувчилардан ташқарида бўлиб, уларга йўналтирилади. Ўқувчи том 
маънода “ўқувчи” мақомида бўлади ва ташқаридан юборилаётган 
ахборотларни қабул этиш билангина шуғулланади. Бу усул пассив ёки 
нофаолдир, негаки, унда ўқувчи эмас, балки ўқитиш тизими фаоллик 
кўрсатади. 
Интерфаол усул – (inter - аро, ўзаро, биргаликда, act – ҳаракат, 
фаолият, тадбир) бунда ахборотлар оқимини вужудга келтириш ҳам, 
йўналтириш ҳам ва ўзлаштириш ҳам барча қатнашчиларнинг биргаликдаги 
фаолияти натижасида юзага келади. Бу усулда ўқувчи ўқувчи билан, бир 
ўқувчилар гуруҳи бошқа гуруҳ билан, буларнинг ҳар бири алоҳида ёки 
биргаликда ўқитувчи билан ўзаро муносабатда бўлади. 
Интрофаол усул – (intro – ички) ахборотлар оқими ўзлаштириш фақат 
ўқувчилар ичида содир бўлади ва ташқарига йўналтирилади. Бунда 
ўқувчилар ўқитишнинг субъекти сифатида намоён бўладилар. Бу усул 
ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятларига хосдир. 
Мустақил ўқиш ─ дастурда кўзда тутилган, дарсликдан ўрин олган 
адабий материалнинг дарс вақтида, синфхонада ўқувчиларнинг ўзлари 
томонидан ўқилиши ва таҳлил қилинишини англатади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling