Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Тамойил ─ бирор фаолиятнинг юзага келишида амал қилиниши шарт  бўлган талабларни англатади.  Иншо –


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

Тамойил ─ бирор фаолиятнинг юзага келишида амал қилиниши шарт 
бўлган талабларни англатади. 
Иншо – ўқувчининг муайян мавзу юзасидан ўз фикр ва 
мулоҳазаларини тилнинг грамматик қоидаларига мувофиқ тарзда мустақил 
ёзма баён қилиш усули. 
Эпиграф – ижодий ишнинг асосий йўналишини белгилаб беришга 
хизмат қиладиган сўз, ибора, жумла, мақол ёки парча. У бирор машҳур 
шахснинг асаридан келтирилиши ҳам, ўқувчининг ўзи томонидан айтилиши 
ҳам мумкин. 
Режа ─ иншо ёзишда ўқувчининг мавзу юзасидан билганларини 
муайян тартибга солиш, ифодани чегаралаш, фикрни тизим ҳолига 
келтириш воситасидир. 
Далил – ўқувчининг ўз қарашларини асослаш ва баён этилажак асосий 
фикрнинг тўғрилигини исботлашга хизмат қиладиган маълумотлар 
йиғиндиси. 
Кириш – ёзма ишнинг зарурлиги, мавзунинг долзарблиги, асоси 
нимадан иборат эканлиги кўрсатилиши кўзда тутилган, иншода гап нима 
ҳақда бориши изоҳланиладиган ижодий экскурс. “Кириш” миқдори иншо 
умумий ҳажмининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. 
Асосий қисм – мавзу ёритиб берилиши лозим бўлган, режадаги асосий 
бандлар ифода этилиши лозим бўлган қисмлар. У иншо умумий 
миқдорининг 80 фоизидан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқдир. 
Хулоса – ижодий иш мавзуси юзасидан бир неча фикрларга таяниб 
чиқарилган умумлашма тўхтам. Хулоса иншодаги асосий умумлаштирувчи 
фикр бўлиб, ўқувчининг ёзма иш фаолияти якунини кўрсатади. 
Қўпол хатолар ─ ўқувчининг керакли грамматик қоидаларни 
билмаслиги, у ёки бу сўзнинг қандай ёзилиши зарурлигидан хабарсизлиги 
сабабли йўл қўйиладиган хатолар бўлиб, иншонинг баҳосига салбий таъсир 
кўрсатади.
Қўпол бўлмаган хатолар ─ ўқувчининг шошганлиги, эътиборсизлиги, 
чарчаганлиги ва бқ. сабаблар туфайли грамматик талабларга тўлиқ ва 
қатъий риоя қилолмаганлигидан юзага келган хатолар бўлиб, баҳога салбий 
таъсир кўрсатмайди. 


69 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling