- Когнитив психология (Когнитив психологиядаги асосий тадқиқот соҳасини билиш жараёнлари- хотира, тилнинг психологик жабҳалари ва нутқ, идрок, таафаккур, диққат ташкил қилади. Шунингдек, когнитив ёндашув: шахснинг эмоционал ва мотивацион соҳаси ҳамда социал психологияни тадқиқ қилишда ҳам кириб келди)
- Гуманистик психология (Тадқиқот предмети соғлом ижодкор шахсни тушунишни тасдиқлашдан иборат. Бундай шахснинг мақсади. Ўзини ўз мавжудлиги ва ўзини ўзини ижрочилигини таъминлагдан иборат. Уларнинг тадқиқотининг марказида амалиёт масаласи устувор саналади ва психотерапия, таълим муаммолари маркази ўринга чиқди. Психологиянинг ушбу йўналиши тўлақонли инсон турмуш тарзига хос бўлган бегоналашувдан жабр чекувчи кишига амалий ёрдам беришга йўналтирилган.
- Логотерапия. Логотерапия мувофиқ инсон хулқ-атворининг ҳаракатга келтирувчи куч ташқи оламда мавжуд бўлган ҳаёт мазмунини топиш ва жорий қилишдан иборат. Ҳар қандай инсонга, ҳар қандай ҳаётий вазият маънога эгалиги ишонч уйғотиш керак.
- Психогенетика. Инсон психикасининг шаклланишида ташқи муҳит шарт-шароитлари ва генетик омилларнинг ўзаро муносабати ҳақидаги масалани ўрганишга эътибор қаратади.
- Онтогенез психологияси. Онтогенезда психик тараққиёт муаммоси ва тарихий тараққиётда онгдаги сифат ўзгаришлар психологиячдаги анъанавий мавзу саналади.
Психологиянинг долзарб муаммолари - Психофизик, психофизиологик ва психосоциал муаммолар.
- Психика билан физик олам ўртасидаги таъсирлар, психика ташқи таъсирларни синдирувчиси ҳисобланди.
- Психофизиологик муаммолар психика билан организм алоқалари ҳақидаги масалаларга жавоб излайди. Хусусий ҳолларда:
- - психоневрологик муаммолар – инсон психикаси билан асаб тизими ўртасидаги алоқалар, биринчи навбатда, миянинг ўрганади;
- - психосоматик – инсон психикаси билан тананинг ўзаро таъсирлашуви ҳақидаги масалалар.
- Психосоциал муаммолар социумнинг психик ҳодисаларга таъсирини тадқиқ қилади.
- Ҳар хил психик ҳодисаларнинг ўзаро муносабатлари, алоқалари билан боғлиқ муаммолар
- Психика ва хулқ атвор ўзаро муносабатлар муаммоси
Do'stlaringiz bilan baham: |