Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти
Девиация ижтимоий муаммо сифатида
Download 272.47 Kb.
|
ИЖ МОС МАЖМУА
Девиация ижтимоий муаммо сифатида. Жамият томонидан қабул қилинган ҳатти - ҳаракатлар, қоидалар ва меъѐрлардан чекинган ўсмирларни оғир ѐки тарбияси қийин ѐки тарбияси оғир ўсмирлар деб аташади. Тарбияси қийинўсмирлар деганда турли хил сабабларга кўра педагогик таъсирларга қарши чиқувчи болалартушунилади. Жамиятда ўрнатилган меъѐр ва қоидаларга риоя қилмайдиган шундай тарбияси оғирўсмирларни илмда девиация деб аташади.Девиант ҳатти-ҳаракат — бу психик соғлом шахслар томонидан меъѐрий қоидаларни бузишҳолларидир.Девиация — бу ижтимоий педагогик муаммо бўлиб, инсон руҳий оламидаги, унинг атрофидаги муҳитнинг ўзгариш ҳоллари билан борлиқ. Бу ҳол, айниқса, ўсмир ѐшдаги болаларгахосдир. Чунки бу ѐш энг қийин ва мураккаб давр бўлиб, бу ѐшдаги болаларнинг анатомо —физиологик, интеллектуал, ахлоқий ва бошқада жиҳатларида ўзгаришлар рўй беради. Бу ўзгаришларўз навбатида уларнинг психикасида ўзгаришлар рўй беришига замин яратади. Уларнинг ижтимоийстатусида, жамоада ўзини тутишида ўзгаришлар рўй бериб, уларни кўпроқ «Мен кимман?» - дегансавол қийнайди.Девиация ўз ичига девиант, делинквент ва криминал ҳатти — ҳаракатларни бирлаштиради.(Девиант ҳатти — ҳаракат — бу кичик ижтимоий муносабатлар (сила, мактаб) ҳамда характер, жинсий ва ѐш хусусиятлари жиҳатидан яқин кичик ижтимоий гуруҳларга хос ижтимоий меъѐрлардан, ҳатти — ҳаракатлар ва қоидалардан оғиш, чекинишнинг бир туридир.! Яъни бу турдагиҳаракатни интизомсизлик деб ҳам аташ мумкин. Агрессия, чақириқ, ишда ва меҳнат фаолиятида ўзбошимчаликка йўл қўйиш, болалар ва ўсмирларнинг ичкиликка берилиши, дайдиб юришлари, олифтагарчилик қилишлари, ассоциал харакатларга берилиш кабилар девиант харакатларнинг асосий кўринишларидир. Маълум вазиятларда болалар ва ўсмирларнинг шу каби ҳатти —ҳаракатларни намоѐн этиши девиант ҳаракатларнинг типик хусусиятидир.Делинквент ҳатти - ҳаракат - девиант ҳаракатлардан фарқли улароқ улар вазият таъсирида эмас, балки юқоридаги каби ассоциал ҳаракатларнинг доимий ҳарактерга эга бўлишидир.Делинквент ҳаракатларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
• ҳақоратлаш, хўрлаш, азоблаш ва ундан ҳузурланиш каби агрессив босқинчилик ҳаракатлар; • кичик ўғриликлар, таъмагирлик, автотранспорт ва бошқада керакли буюм ва анжомларни ўғирлаш каби моддий фонда кўришга қаратилган ўз шахсий манфаати йўлидаги ҳаракатлар; • наркотиклар сотиш ва таркатиш. Криминал ҳатти — ҳаракат — бу жиноий жавобгарчиликка тортилишта ѐши етган шахсларнинг хуқукларга зид ҳаракатлари бўлиб, улар устидан жиноий иш кўзғатилиш жараѐнидир.Криминал ҳаракатларга девиант ва делинквент ҳаракатлар асос яратади. Девиант ҳарактерларнингасосий сабаблари болалар, ўсмирлар ва умуман баъзи жамият аъзоларининг жамият тан олганмеъѐрларга зид келувчи ҳатти — ҳаракатларни намоѐн этиши — бу бирданига, ўз-ўзидан бўладиганҳодиса эмас. Яъни ўша инсонларнинг шундай йўл тутишига нимадир сабаб бўлади. Яъни хар бир фазилат ўз тарихига эга. Инсоннинг ривожланиши бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган турлихил факторларга боғлиқ: ирсий, муҳит, тарбия, иисоннинг шахсий амалий фаолияти ва х.к. Девиация концепциясида реабилитация, профилактика ва коррекция масалалари.Девиант ҳатти — ҳаракатдаги болалар ва ўсмирларга нисбатан профилактика, реабилитациява коррекция ишлари амалга оширилади. Реабилитация — бу бола шахсининг хуқуқи, хуқуқий статус, соғлиги, ишга лаѐқатсизлигини тиклашга қаратилган комплекс, кўп даражали, босқичли ва динамик тизимдир. Упрофилактика ва коррекция сингари аспектларни ўз ичига олади.Профилактика — бу реабилитация тизимидаги шахснинг ривожланишидаги у ѐки бу чекинишларни йўқотишга шарт-шароитлар яратишга қаратилган тадбирлардир. У кўпроқ ижтимоий муҳит билан боғлиқдир.Коррекция — бу ҳаѐтий чекинишларга учраган болалар ва ўсмирлар билан олиб бориладигананиқ фаолият ҳисобланади. Download 272.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling