Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


Download 272.47 Kb.
bet61/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

Саволлар:
1 . Девиация” тушунчасига таъриф беринг ўрганилади?
2. Девиация турларини сананг ва уларга изоҳ беринг.
3. Ўсмирларнинг девиант хулқ-атворларининг сабабларини кўрсатинг.
4. Ўсмирларнинг девиант хулқ-атворларга таъсир қилувчи омилларга и зоҳ беринг.
5. “Мактаб дезадаптацияси” тушунчасига таъриф беринг ва мисоллар билан тушунтиринг
Адабиётлар:
1. Гиёҳвандлик профилактикаси бўйича услубий қулланма. — Т.: Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2003.
2. Шодиметов Ю. Соғлом турмуш тарзи: ижтимоий-гигиеник ва экологик муаммолар. — Т.: Ибн Сино номидаги нашриёт, 1990.


12-Мавзу: МАКТАБГЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЙАТ ЙОЎНАЛИШЛАРИ.

Режа:

1.Мактабгача тарбия муассасаларида ижтимоий педагогиканинг о`рни
2.Ижтимоий педагогик фаолиятнинг болаларнинг мослашув ко`никмаларни шаклантиришдаги о`рни
3.Та`илм, тарбия ривожлантириш вазифаларини хал етишга комплекс
Ижтимоий педагогик ёндашув
4.Тарбиячилар болалар ва ота-оналарга психологик ижтимоий ёрдам.

Таянч тушинcялар: мослашув, Тарбия тамойиллари, вояга етмаган ѐки экстремал (масалан ҳалокатга учраган) ҳолатлар, Психолого — тиббий, педагогик,ѐрдам.



1.Мактабгача тарбия муассасаларида ижтимоий педагогиканинг о`рни
Тарбиячи ёш авлодни халқимизнинг муносиб фарзандлари қилиб тарбиялашдек муҳим, фахрли ва шу билан бирга масъулиятли вазифани бажаради. Тарбиячининг сиёсий етуклиги болаларни тарбиялаш сифати учун халқ ҳамда жамият олдидаги ўз масъулиятини англашига, таълим-тарбия вазифаларини ҳал етишга ижодий ёндошиши, ўз маҳоратини доимо такомиллаштириб бориш ва ишдаги ҳамкасбларининг ўсишига кўмаклашишига ёрдам беради.Демак, тарбиячи аввало билимли бўлиши, ўзи яшаб турган ўлка ҳаётини билиши,табиат ва жамият қонуниятларини тушуниши, ижтимоий фаол бўлиши, умумий ва мактабгача тарбия педагогикаси, болалар руҳияти ва физиологиясини егаллаши ва болаларнинг ёш хусусиятларини билиши керак.Шунингдек, тарбиячининг педагогик ҳодисаларни таҳлил қилишга илмий нуқтаи назарданёндошуви болаларни ҳар томонлама ривожлантириш муваффақиятини амалга оширишгаимкон беради.Қар бир тйрбиячи ўзига қўйилаётган замонавий талабларни ҳис ета билиши давлатимиз мактабгача тарбия муассасалари олдига қўяётган талабларни муваффақиятли амалга оширишининг гаровидир. Бу талаблар:
- Боланинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш.
- Ақлий қобилиятларини ўстириш.
- Миллий қадриятлар, маънавиятимизнинг ғоявий – ақлийтамойилларига мос еътиқод ва қарашларни таркиб топтириш.
- Она Ватанга муҳаббатни, ижтимоий фаолликни шакллантирши.
- Ёш авлодда ўртоқлик, дўстлик ҳиссини ҳалоллик ва меҳнацеварликни таркиб топтириш.Демак, юқорида крдтирилган гифатларни таркибтоптириш ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш ҳамма томонларни қамрабололмайди. Лекин тарбиячи шуларга асосланиб болаларни мустақил ҳаётга ва меҳнатгатайёрлаш ишини маълум бир мақсад билан самарали амалга ошириши мумкин.Президентимиз И.А.Каримов ўзининг «Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати»номли рисоласида шундай ёзади. «Тарбиячи- устоз бўлиш учун бошқаларнииг ақлидрокини ўстириш, маърифат зиёсидан баҳраманд қилши, ҳақиқий ватанпарвар, ҳақиқий фуқаро етиб етиштириш учун аввало, тарбиячининг ўзи ана шундай юксак талабларга жавоб бериши ана шундай буюк фазилатларга ега бўлиши керак»Демак, бола шахсини шакллантиришда тарбиячи алохида аҳамият касб етади. Айниқса,унинг ҳар бир боланинг шахс сифатида шаклланишида жавобгарлигини тақозо етади. Шунга кура -тарбиячи болаларга кундалик ҳаётда ўйинларга, машғулотларга, биргаликда меҳнат фаолиятида, улар билан бўладиган муомалада, мулоқотда ибрат, намуна бўлиши,болани ҳар томонлама диққат билан ўрганиши, унинг шаҳсий хусутиятлари, қобилиятларини билиши, педагогик назокотини намоён қилиши, болаларнинг хулқ-атвори, иш натижаларини ҳаққоний баҳолаш ва уларга ўз вақтида ёрдам кўрсата олиш ҳамда оилавий аҳволи билан қизиқиши зарур ҳисобланади.Тарбиячи ва унинг шахси ҳақида мутафаккирларимиз кўплаб фикрлар билдиришган. Буўринда Навоийнинг «Инсон зеби зийнати билим ва одобидир.Буларни шогирдларга сингдиролган устозларгина чинаккам устозлардир» - деган ҳикматли сўзларини еслаб ўтиш кифоядир.Бир ёшдан етти ёшгача бўлган болаларда одатлари юзага келишида, унинг ҳаётий йўналишлари шаклланишида ота-оналар катта таъсир кўрсатадилар. Шунинг учун ижтимоий педагогнинг фаолияти биринчи навбатда боланинг оиласи (унинг ота-оналари билан) ҳамда боланинг ўзи билан ишлашдан ташкил топади.Боланинг бу ёшда спиртли ичимлик ичиш истаги кўп ҳолларда катталарга тақлидқилишдан иборат бўлади.Агарда бу даврда болада ёмон одатлар пайдо бўлиб, уларнинг орасида алкоголниистеъмол қилишни маъқуллайдиганлари мавжуд бўлса, унда 7 ёшига келиб улар тўла шаклланади. Бу ёмон одатларни тузатиш, йўқотиш жуда қийин бўлади.Ота-оналар билан ишлаш икки йўналишларда олиб борилади:Оила аъзолари ўртасида муносабатлар маданиятини шакллантириш. Фақатгина муносиб оилавий муносабатлар мавжудлигидагина маънавий алкоголга қарши кўрсатмаларни шакллантириш мумкин.Боланинг соғлом ҳаёт фаолияти мухитини яратиш, бу унда алкоголга ва спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи одамларга нисбатан салбий муносабатларни юзага келтиришни, бу ҳолатни маънавий қоралашни ўз ичига олади.Бола билан ишлар олиб боришда қуйидаги мақсадлар кўзланади:Кичик ёшдаги мактаб ўқувчисида ўкишга интилишни шакллантириш (бола спиртлиичимлик истеъмол қилишга одатланганда одатда мактабда ўқишида жиддий муаммоларюзага келади ва ўқишни истамайди қолади).Бола ижтимоийлашуви унинг жисмоний ва руҳий ривожланишининг салбий хусусиятлари билан қийинлаштирилиши мумкин. Боланинг ижтимоий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириши муҳитнинг салбий таъсири оқибатида нотўғри йўналишда кетиб қолиши мумкин. Бунинг натижасида бола меъёрий ижтимоий муносабатлардан четда қолиб кетиб, махсус ёрдамга муҳтож бўлиб қолади. Бундай болаларнинг ижтимоийлашув жараёни аввало тарбия орқали амалга ошади.Умуман олганда тарбиячи ва мутахассисларнинг вазифаси қийин вазиятларда турганболанинг ижтимоий мослашувигага қаратилган, яъни жамиятда қабул қилинган қонун вамеъёрларга фаол кўникиши ёки салбий омилларнинг оқибатларини йенгишдир.Тарбия ижтимоий институт сифатида ижтимоий ҳаётда муайян вазифаларга ега.Тарбиянинг умумий вазифалари қуйидагилар:
-жамият аъзоларининг бир мақсад сари қаратилган ривожланиши ва улар томонидан тарбия жараёнида амалга оширилиши мумкин бўлган бир қатор еҳтиёжларнинг қондирилиши учун шароитлар яратиш;
-жамиятда фаолият юритиш ва уни ривожлантиришга қодир бўлган кадрларни тайёрлаш; -ижтимоий ҳаёт барқарорлигини маданиятнинг авлодларга мерос қолдириш орқали таъминлаш;
-жамият аъзоларининг ижтимоий ва маънавий ривожланиши;
-ўзгарувчан ижтимоий ҳолатларга жамият аъзоларини кўниктириш;
-жамият аъзоларининг интилишлари, мақсадларининг бирлашишини ва ижтимоий, касбий,етноконфессиал гуруҳлар манфаатларининг уйғунлашувини таъминлаш.
Тарбия тамойиллари-тарбияни амалга ошириш қоидалари бўлиб, улар асосида назариялар ишлаб чиқилади ва тарбиянинг метод, шакл ва воситалари амалга оширилади.Тарбиянинг инсонпарварлашуви йўналтирилганлиги тамойили.Ижтимоий педагогикада инсонпарварлашув тамойили педагогнинг тарбияланувчига ўз ривожланишининг масъул ва мустақил субъектига нисбатан муносабатда бўлишни кўзда тутади. Тарбиянинг инсонпарварлашув тамойилини амалга ошириш болалар, ўсмирлар, ёшларнинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.Бу тамойилнинг амалга оширилиши оқибатида:
-айнан тарбия ижтимоийлашув обекти бўлиши инсон қай даражада ғайри ижтимоий меъёрий қадриятларни емас, балки ижобий меъёр ва қадриятларни ўзлаштиришни аниқлайди; тарбия инсон ўзини ижтимоийлашув субъекти сифатида ҳис қилиши, унинг субъективлигини намоён бўлиши ва тараққий етиши учун шароитлар яратиш
имкониятига ега бўлади;
-тарбия инсон учун жамиятга кўникиши даражасини ишлаб чиқишига шароитлар яратади.
-тарбия инсонни муайян ёш босқичларида хавфлар билан тўқнаш келишига йўл қўймаслиги, яъни инсоннинг ижтимоийлашув қурбонига айланмаслиги еҳтимолини камайтириши мумкин.Тарбиянинг инсонпарварлашув тамойилини амалиётда амалга ошириш тарбияланувчида рефлексия ва ўз-ўзини тартибга солишни ривожлантиришга, унинг олам билан муносабатларининг шаклланишига, жамиятда демократик ва гуманистик муносабатларнинг ташувчиси бўлган инсоннинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.Тарбиянинг маданийлашуви тамойилиТарбиянинг маданийлашуви зарурияти ғояси инглиз педагоги Жон Лок (ХВИИИаср),франсуз мутафаккири Клод Гелвеций(ХВИИИаср) ва шведсар педагоги Иоганн Песталоцсиасарларида яққол намоён бўлади.ХХ асрда немис педагоги Фридрих Дистерверг томонидан таърифи берилган тарбиянинг табиат билан уйғунлиги тамойилининг замонавий тарифи тарбия маданиятининг умуминсоний қадриятларига асосланиши ва у ёки бу миллий маданиятларнинг қадриятлари ва меъёрларига мос бунёд етилишини кўзда тутади.Тарбиянинг вариативлиги тамойили.Замонавий жамиятларда ижтимоий тарбиянинг вариативлиги шахс еҳтиёжларининг хилма-хиллиги билан аниқланади.Тарбия вариативлиги тамойили инсоннинг минтақавий, муниципиал ва локал даражадаумуминсоний қадриятларга асосланиб, етник хусусиятлар, шунингдек минтақавиймуниципиал ва локал шароитларни инобатга олиб, тарбия муассасаларида инсоний, ёш,дифференсиал ва индивидуал ёндашувлар асосида манавий-қадрият жиҳатидан тарбиялашни амалга ошириш учун шароитлар яратиш учун ишлаб чиқилган..Ижтимоий тарбиянинг вариативлиги тамойилини амалга ошириш учун қуйидагилар зарурдир:
- шахс манфаатларини ва еҳтиёжлари, турли ёш, ижтимоий-касбий, етник қатламларнинг талаблари, худудий ва минтақавий ташкилотларнинг еҳтиёжларини қондириш учун турли хилдаги тарбия ташкилотларини тузиш;
- ижтимоий тарбиянинг минтақавий ва муниципиал тизимларни ташкил қилиш;
- маҳаллий тарбия тизимларини ташкил қилиш.
Ижтимоий тарбиянинг вариативлик тамоилини амалга ошириш:
- инсоннинг турли хилдаги ҳаётий ва шахсий масалаларини йечишга, қобилиятини шакллантиришга;
- инсон томонидан ўзининг ривожланиш стратегиялари, ҳаётий ва касбий йўлларини танлашга имкониятларини кенгайтириш учун шароитлар яратади.
Ижтимоий тарбиянинг жамоавийлиги тамойили. Ижтимоийлашувнинг микроомилларининг тавсифи шуни кўрсатадики болалар, ўсмирларнинг ижтимоийлашуви тенгдошлари ва катталар (оила, қўшнилар, микрожамият, тарбия ташкилотлари) билан ўзаро муносабатларида рўй беради. Ижтимоий тарбия нисбатан ижтимоий назорат қилинувчи ижтимоийлашувнинг бўлаги сифатида бир томондан жамоаларда рўй беради, бошқа томондан еса болалар, ўсмирларни жамоа ҳаётига объектив зарурият сифатида олиб киради.Жамоа тарбиянинг енг муҳим воситаси еканлиги ҳақидаги ғоя жуда қадимдапайдо бўлган ва ХИХ асрдан бошлаб педагоглар томонидан жадаллик билан унинг назариясослари ишлаб чиқилган. Жамоавийлик тамойилининг замонавий таърифига кўра ижтимоийтарбия турли жамоаларда амалга оширилиб, инсонга ҳаёт тажрибаси, умуман олганда есажамиятга кўникиш тажрибасини қўлга киритиш имконини беради. Тарбиянинг шахс ривожланишига марказлашуви тамойили.Бу тамойилга кўра ижтимоий тарбиянинг стратегия ва мақсади ёш авлод,ўсмирларни комил инсон бўлиб йетишларига ёрдам беришдир. Ижтимоий тарбия жараёни,тарбия муассасалари фақатгина шахс ривожланишининг воситаси бўлишлари мумкин.Ривожланишни инсон томонидан уч турдаги вазифаларни (табиий-маданий, ижтимоиймаданий, ижтимоий-психологик) ҳал қилиш жараёни деб қарашимиз мумкин. Шу вазифаларакўра, тарбия муассасаларида ижтимоий тарбияни марказлаштириш лозим бўлган шахсривожининг жиҳатларини аниқлаштирса бўлади. Табиий-маданий вазифаларни ҳал қилиш зарурияти инсон ривожининг -жисмоний (табиий);
-жинсий (физиологик) жиҳатдан ривожлантиришга ёрдам беради.
Ижтимоий - маданий вазифаларни йечиш зарурияти еса, инсоннинг:
-интеллектуал (ақлий);
-ижтимоий жиҳатдан ривожланишига замин яратади.
Ижтимоий тарбия бу жиҳатларининг имконияти ва ўрни турлича, бироқ у бу
жиҳатларнинг ҳар бирида у ижтимоийлашув омилларига нисбатан қўшимча ўринга ега.
Бундан ташқари тарбия муассасаларининг турига қараб ҳам имкониятлари турлича бўлади.Ижтимоий тарбиянинг биргаликдаги фаолият тамойили:
Ижтимоий тарбиянинг биргаликдаги фаолият тамойилига кўра болалар, ўспиринлар,ўсмирларнинг маънавий-маърифий ривожланиши тарбиячи ва тарбияланувчи орасидаги қадриятлар (ақлий, ижтимоий) алмашуви жараёнида амалга оширилади. Булар:
-дунё маданиятлари ва аниқ бир жамиятда ишлаб чиқилган қадриятлар;
- ижтимоий тарбия субъектларига хос бўлган қадриятлар;
-тарбия ташкилотларининг муайян аъзосига хос бўлган қадриятлар.
Тарбиянинг тугалланмаслиги тамойили.
Бу тамойил ижтимоийлашувнинг меросийлик ҳарактеридан келиб чиқади. Тарбиянингтугалланмаслиги тамойили инсон ривожланишининг ҳар бир босқичини индивидуал ва ижтимоий қадрият деб билади. Бу тамойилга кўра ҳар бир бола, ўсмирда доимо тугалланмаган ва аслида тугалланмайдиган бир нарса бўлади.Тарбиянинг тугаланмаслиги тамойилига кўра тарбияни шундай ташкил қилиш керакки, ҳар бир ёш босқичида инсон ―қайта шаклланиш‖ имкониятига ега бўлиши лозим.



Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling