Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти
Девиант болалар ва ўсмирлар, уларни реабилитация қилиш йўллари
Download 272.47 Kb.
|
ИЖ МОС МАЖМУА
11.3.Девиант болалар ва ўсмирлар, уларни реабилитация қилиш йўллари.
Педагогиканинг асосий мезони-тарбия. Тарбия - ижтимоий ҳаѐтнинг абадий ва умумий мезони. Педагогика болалар тарбиясини шахс ахлоқий ҳислатларини шакллантиришнинг мақсадга қаратилган жараѐни сифатида кўриб чиқади. Бирок, бу тарбия жараѐни ҳар доим ҳам етарли даражада самарали бўлмайди. Юқорида ижтимоий таълим вазифасини кўриб-чиқиб, кўрсатдики, болада муайян бир ижтимоий билим, малака ва кўникмалар шаклланиши керак уларнинг шаклланиш жараѐни масалан, отага, онага бўлган, эътиборли, меҳрибон, раҳмдил муносабатларнинг шаклланиши билан боғлиқ. Агар шахс қандайдир сабабга кўра болада ижтимоий билимлар шаклланмаган бўлса, демак муносабатларшаклланмаган, яъни унга зарур бўлган ижтимоийлашувда қандайдир мос ҳислатлари ҳамшаклланмаган. Шунинг учун ижтимоий педагогик фаолият жараѐнида боладаги шундай ижтимоийаҳамаиятга эга бўлган ҳислатлар шаклланган бўлиши керак шуни ўзи ижтимоий тарбияни вазифасидир. Яъни ижтимоий тарбия деганда муваффақиятли ижтимоийлашув учун зарур бўлганижтимоий аҳамиятли бола шахси ҳислатларининг шаклланиши мақсадга қаратилган жараѐнитушинилади.Тарбия жараѐни – уни тиклаш, ривожлантириш ва ҳаѐтда жорий қилиш, таълим, миллий, маънавий – ахлоқий қадрият ва нормалар билан бевосита боғлиқ. Улар халқ педагогикаси, урф –одатлари, байрамлари, ўйинлари ва бошқаларда ўз ифодасини топади». Маънавият ва маърифат»маркази, «Маърифатпарварлар», «Олтин мерос», «Тарихчилар», «Файласуфлар» ва бошқа жамоат ташкилотлари, жамғармалари юқорида қўйилган вазифаларни ҳал этишга катта имкониятларига эгадир. Тарбияси «қийин» ўсмирлар аномаллиги ўқишда (ўқиши қийин, ѐмон кечали, дангаса) ва хулқида (интизом ва тарбияга риоя қилмайди) намоѐн бўлади. «Қийин болалар» - жамиятга зидйўналишдаги, беқарор ахлоқли, иродаси бўш, педагогик таъсирига доим қаршилик кўрсатиб келувчи ѐшлардир. Мактаб миқѐсида улар кўп учрамайди (бир синфда икки – учтадан). Аммо синф, мактабҳаѐтига, унинг ахлоқий муҳитига жиддий таъсир кўрсатади. «Қийин» болалар ўқувчиларнинг камқисмини ташкил этса ҳам улар ўқув – тарбиявий ишларда барқарорликка жиддий тўсиқ бўладилар. Улар мактабда ва ундан ташқарида (оилада, кўчада, дам олиш жойларида ва х.к.) тартибсизликнивужудга келтирувчилар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам «қийин» болалар мактабда ҳам, унданташқарида ҳам ўқитувчи ва барча жамоат эътиборида туриши керак. Тарбияси қийин бўлганларнинг келиб чиқишининг ижтимоий – психологик ва психологик –педагогик сабаб ва омилларни беш гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Ноқулай оилавий муҳит, ота – оналари ўртасидаги зиддиятли вазиятлар. 2. Ўқишга бўлган қизиқишнинг пасайиб кетиши ва шу муносабат билан ўқишдан совиб кетиши(60 – 70 % вояга етмаган жиноятчилар бир синфда икки йил ўқиган). 3. Ижтимоий фаоллиги паст ва мактаб жамоасида ноқулай ҳолат мавжуд. 4. Микро муҳитнинг салбий таъсири, салбий референт гуруҳ таъсири. 5. Бирор фаолият юзасидан ўз мойиллигини, қизиқишини намоѐн қилиш имконияти бўлмаслиги. Download 272.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling