Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


Download 272.47 Kb.
bet57/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

11.2. Девиация ва унинг турлари. Одатда, девиациялар ўсмирлик даврида юзага келади. Ўсмирлик даври ёшлик даврлари ичида энг мураккабидир. Уни “ўтиш даври” ҳам деб аташади, чунки бу давр мобайнида болаликдан йигитликка ўтиш рўй беради ва бу жараён ўсмир ривожланишининг барча жиҳатлари —а н о т о м и к -ф и зи о л о ги к тузи л и ш и , ақлий, ахлоқий ривожланишида уз таъсирини кўрсатади. Ўсмирлик даврида ўсмир ҳаёти ва фаолиятида жиддий ўзгаришлар рўй беради, бу эса уз, навбатида, руҳиятнинг қайта шаклланишига, тенгдошлари билан муносабатларида янги шаклларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ўсмирнинг ижтимоий мақоми ўзгаради, унга нисбатан катталар томонидан янада жиддийроқталаблар қўйила бошлайди. Жамиятда қабул қилинган қоидалар, хулқ-атвор меъёрларидан четга чиққан ўсмирларни “қийин ўсмир” ёки “тарбияси оғир ўсмир” дейилади. “Тарбиялаш оғир” деганда, педагогик таъсирга қаршилик кўрсатиш тушунилади. Тарбиялаш оғир, қабул қилинган меъёр ва қоидаларга тарбияланувчи томонидан амал қилинмаслигини фанда девиация (оғиш) ҳодисаси орқали ўрганилади. Девиация (оғиш) ҳам инсонга, ҳам уни ўраб турган оламга хос бўлган ўзгарувчанлик ҳодисасининг жиҳатларидан бири ҳисобланади. Ижтимоий соҳада ўзгарувчанлик фаолиятга боғяиқбўлиб, инсоннинг атрофдагилар билан ўзаро муносабатини акс эттирадиган хулқ-атворда ўз ифодасини топади. Аввал айтибўтганимиздек, хулқ-атвор меъёрдан четга чиққан бўлади.Ўсмирнинг меъёрдаги хулқ-атвори унинг ижтимоийлашуви, ривожланиши, эҳтиёжларига мостушувчи микросоциум билан ўзаро муносабатида акс этади. Агар атрофдагилар ўсмирнинг у ёки бу хусусиятларига ўз вақтида эътибор қаратишса, унингхулқ-атвори доимо меъёрда бўлади. Бундай меъёрдан оғишган хул қатвор жамият томонидан бола шахсияти хусусиятларини инобатга олмаслик оқибатида келиб чиқади, деган тушунча пайдо бўлади. Афтидан, меъёрдан оғишган хулқ-атвор ижтимоий дезадаптация кўринишларидан бири ҳисобланади. Болалар ваўсмирлар дезадаптацияси ҳақида гапирганда, бу жараёнга гирифтор бўлган болалар тоифаларини аникутаб олиш лозим:
1) мактабга қатнамайдиган мактаб ёшидаги болалар;
2) етим болалар;
3) ижтимоий етимлар. Улар тузук овқатланишмайди,жисмоний, руҳий, жинсий қийноқларга дучор бўлишади;
4) гиёҳванд ва токсин моддалар истеъмол кдлувчи болалар;
5) жинсий интизомсиз болалар;
6) ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этган болалар.
Расмий маълумотларга кура уларнинг сони катталарга қараганда,икки ҳисса тез ошмоқда.Девиант хулқ-атвор — микроижтимоий муносабатлар (оилавий, мактабдаги муносабатлар) ва кичик ижтимоий гуруҳларга хос булган ижтимоий меъёрлар ва хулқ-атвор қоидаларини бузиш билан боғлиқ меъёрдан оғувчи хулқ-атвор турларидан биридир. Бу хулқ-атворни “ғайриинтизомий” дебатасак ҳам бўлади. Девиант хулқ-атворнинг ёрқин намоёнбўлишига намойиш, агрессия, ўқишдан қочиш ва дайдилик, болалар ва ўсмирлар орасидаги ароқхўрлик, гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ ғайриижтимоий ҳаракатлар, жинсий тавсифдаги ғайриахлоқий хатти-ҳаракатлар, ўзига суиқасд қилишгауринишларни мисол қилиб келтирсак бўлади.Деликвент хулқ-атвор девиантдан фарқли равишда болаларва ўсмирларнинг такрорланиб турувчи ғайриижтимоий хаттиҳаракатлари сифатида тавсифланади. Бу ҳаракатлар ҳуқуқиймеъёрларни бузувчи, бироқ ижтимоий хавф даражасига кўра жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайдиган муайян ҳаракатлар мажмуасига айланади.Деликвент хулқ-атворнинг қуйидаги турлари мавжуд:
— агрессив хулқ-атвор, бунга ҳақоратлаш, садистик ҳаракатлар, ўт қўйиш кабилар киради;
— ғаразли хулқ-атвор: кичик ўғриликлар, таъмагирлик, автоуловларга зиён етказиш ва моддий даромад олиш мақсадидаги бошқа мулкий тажовузлар;
— гиёҳванд моддаларни етиштириш ва тарқатишда иштирок этиш. Деликвент хулқ-атвор нафақатташқи жиҳатдан, балки ичкишахсий хулқ-атворда ҳам намоён бўлади. Бунда ўсмирда ичкитартибга солиш тизимини назорат қилишни сусайишига олиб келувчи қадриятларнинг ўзгариши рўй беради. Жиноий ҳатти-ҳаракат жиноий жавобгарликка тортишга, маълум ёшга етганда жиноий иш қўзғашга сабаб бўлувчи ва жиноят кодексининг муайян моддаларида назарда тутилган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ҳисобланади. Д евиациянинг салбий турлари ижтимоий потология ҳисобланади. Буларга ароқҳўрлик, токсикомания, гиёҳвандлик,фоҳишабозлик, ўз жонига қасд қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни киритсак бўлади. Улар ички муқобиллаштириш тизимини барбод этишади, унинг асосларига путур етказишади ва анчагина зарар келтиришади.

Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling