Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


Download 272.47 Kb.
bet54/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

Ижтимоий омиллар Инсон бўлибетишиш учун фақатгина биологик ирсиятнинг ўзи кифоя емас. Инсон фақат социолизация жараёнида, яъни мулоқотда, бошқа инсонлар билан ўзаро таъсирда шахс бўлибетишади. Инсон жамиятидан ташқарида маънавий, ижтимоий, психик ривожланиши содир бўла олмайди. Бу фикрни барчага маълум ҳоллар, яъни инсон боласи ҳайвонлар орасида ўсгани янада мустаҳкамлайди.Ижтимоийлашув инсоннинг бутун ҳаёти давомида кечадиган кўп қиррали жараёндир.У айниқса болалик ва ёшлик даврида ниҳоятда жадаллик билан кечади. Чунки, айнан болаликда асосий ижтимоий меъёрлар ўзлаштирилади. Бола ижтимоийлашувида социум муҳим аҳамиятга ега. Бу ижтимоий муҳитни бола аста-секинлик билан ўзлаштиради. Агар бола туғилгандан кейин асосан оилада ривожланса, унинг кейинги ривожланиши янги ва янги муҳитлар-мактабгача таълим муассасалари,мактаб, мактабдан ташқари тарбия муассасалари, турли кўнгилочар масканларда кечади. Ёш улғайган сари ижтимоий муҳит ―ҳудуди‖ кенгайиб боради. Бола қанчалик кўп муҳитларни ўзлаштирса, у шунчалик кенг доира ҳудудини егаллашга ҳаракат қилади. Бола доимо ўзи учун қулай бўлган уни яхши тушунадиган, унга ҳурмат билан муносабатда бўладиган муҳитни излашга уринади. Шунинг учун у бир муҳитдан бошқа муҳитга кўчиб юради. Муҳит болани шакллантиришда, унинг ижтимоий тажриба тўплашида ижтимоийлашув жараёни учун муҳим аҳамиятга ега.Муҳит-инсон киришиши, ўзини қулай сезиши учун жойлашувинигина йетарли билиши лозим бўлган кўча, уй ва бошқа нарсалар емас. Балки, муҳит бу алоҳида ўзаро муносабатлар тизими ва қоидалари билан ҳарактерланадиган инсон жамоалари ҳамдир.Шунинг учун инсон муҳитга янгилик киритади, муайян даражада таъсир қилади ҳамда ўзгартиради ва ўз ўрнида муҳит ҳам инсон олдига ўз талабларини қўяди. У инсонни,унинг хатти-ҳаракатларини қабул қилиши ҳам, инкор қилиши ҳам мумкин. Муҳитнинг инсонга муносабатини инсоннинг юриш-туриши, унинг талабларига қанчалик жавоб беришига қараб аниқласа бўлади. Инсоннинг хулқ-атвори унинг жамиятда тутган ўрни билан белгиланади.Боланинг хулқ-атвор механизмларини ўзлаштириши унга ижтимоий муносабатларга муваффаққиятли мослашувини таъминлайди.ижтимоий мослашув деганда шахснинг ижтимоий муҳит шароитларига кўникиши тушунилади.Ижтимоий мослашув боланинг муваффақиятли ижтимоийлашувининг шарти ва натижаси ҳисобланади. Бу асосан уч йўналишда олиб борилади: фаолият, муомала ва англаш.Фаолият соҳасида болада фаолият турларининг кенгайиши, фаолиятнинг зарурий шакл ва воситаларини қўлга киритиши, муомала соҳасида муомала доирасининг кенгайиши, унинг мазмунининг чуқурлашиши, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор меъёрларини ўзлаштириш содир бўлади. Англаш соҳасида ўз ―мен‖и образини шакллантириш, ўзининг ижтимоий мансублик ва ижтимоий ўрнини англаш рўй беради. Бу жараёнларнинг барчасини тарбия тартибга солади. Сўнгги йилларда педагогика ва бошқа фанларда ижтимоийлашув ҳамда тарбия тушунчаларининг ўзаро муносабати кенг муҳокама қилиб келинмоқда. Баъзи муаллифлар тарбияни ижтимоийлашув билан алмаштиришга ҳаракат қилишмоқда. Бошқалари тарбияни бола ижтимоийлашувининг бир қисми сифатида ўрганишади. Айрим олимлар еса ижтимоийлашув деганда фуқаровий ва ахлоқий тарбияни тушунишади. Тўртинчи гуруҳ олимлари шахс ижтимоийлашувини тарбиянинг асосий мақсади деб ҳисоблашади.Тўғри тарбия бола ижтимоийлашувининг асосий омилларидан бири еканлиги ҳаммага малум.Ижтимоий омилларни инсонга таъсир кўрсатишининг таркибий қисми бўлган тарбия ўз хусусиятларига ега. Жумладан тарбиянинг бола ривожланишига таъсири вақт ўтган сари ўзгаради.Бошқача қилиб айтганда, бола қанчалик кичик бўлса, тарбия унинг шаклланишига шунча кўп таъсир кўрсатади. Вақт ўтгани сайин тарбиянинг ҳиссаси камайиб боради.Бироқ бошқа бир жараён-ўз-ўзини тарбиялаш жараёни ривожлана бошлайди. Боланинг ўз шахсини мукаммаллаштириш, ўз-ўзини ривожлантириш бўйича мустақил фаолиятини англаши ортади. Маълумки, ўз-ўзини тарбиялашга еҳтиёж шахс ривожининг енг юксак шакли ҳисобланади. Тарбия, ўз-ўзини тарбиялаш ва бошқа ижтимоий омилларнинг (маданий, диний, тарихий анъаналар, мактаб жамоаси, дўстлар, болалар боғчаси ва бошқалар) ижобий таъсири натижасида боланинг жамиятга интеграциялашувининг табиий жараёни юз беради Инсон бўлиб туғилди, лекин инсон бўла олмади.Ҳозирги кунда инсон сивилизацияси тарихида қайд етилган бир қанча далиллар бор.Рим асосчилари Ромул ва Рем бўри онаси билан емизилган еди (шундай деб афсонадагап юритилади), маугли бўрилар тўдасида тарбияланган еди. Инсон болаларини бўрилар биланбоқилганининг 15 ҳоли, айиқлар -5 ҳоли, маймунлар – 10 ҳоли, леопард – 1 ҳоли, қўй – ҳоли маълум.1920 йили Ҳиндистонда доктор Синг бўрилар уясида бўри болалари билан бирга иккита қизчани (бири 2 ёшда, иккинчиси 7-8 ёшларда) топган. Кичиги Амала, каттасиниКамала деб номлашди.Бошида улар ўзини ёввойи ҳайвонлардек тутди. Тунда емаклаб юришарди ваюгуришарди, кундузи ухлашарди, қўлдан фойдаланмай чапиллатиб овқатланишарди.Кичик қизча тезда ўлиб қолди, каттаси 10 йилга яқин яшади.Шу йиллар ичида доктор Синг Камалани кузатиш кундалигини батафсид олиб борди.Қийинчилик билан ўқирди. 2 йил уни тик туришга ўргатишга тўғри келди. 6 йилдан сўнгюра бошлади, лекин илгаридек емаклаб югурарди. Биринчи 4 йиллар ичида 6 та сўзни ўзлаштирди. 7 йилдан сўнг сўз бойлиги 45 та сўзга, 3 йилдан сўнг еса 100 гача етди. Шуни ўзида тил жараёни тўхтади. Бу вақтга келиб Камала инсон жамиятини яхшикўрди, ёруғликдан қўрқмай қолди, қўл билан овқатланишга ва станкандан ичишга ўрганди. 17 ёшга етгач Камала ривожланиши даражасига қараганда 4 ёшлик боладек еди. Бу ҳол шуни кўрсатадики, одам охир-оқибатда инсонлар жамиятига тушиб қолганида ҳам одам даражасига етмаган. Нима ўзи одамни одам қилади? Биологик индивидни ижтимоий субъектга айланиши одам социализация жараёнида, унинг жамиятга ―киришида‖, турли хил ижтимоий гурух ва тузилмаларга қадриятлар,кўрсатмалар, ижтимоий ўзини тутиш меъёр ва намуналарини ўзлаштириш орқали―киришида‖ содир бўлади.Социализация – узлуксиз ва кўп қиррали жараён. Бу жараён айниқса, болалик ва болаларликда жадал кечади. Агар бу жараённи образли қилиб уй қурилиши деб тасаввур қилса, унда айнан болаликда бутун бинога пойдевор қўйилади ва қурилади. Кейинчалик бутун умр давомида фақатгина пардозлаш ишлари олиб борилади.Бола социализацияси жараёни, шахс сифатида унинг шаклланиши ва ривожланиши атроф-муҳит билан ўзаро таъсирда содир бўлади.Шахс социализациясининг макро (грекча маcрос ―катта‖), мезо – (месос―ўрта‖) ва микро (миcрос ―кичик‖) омилларини фарқлайдилар.
Микроомиллар – инсон яшайдиган мамлакат, жамият, давлат ҳамда дунёвий планетар жараёнлар – екологик, демографик, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ваб.Мезоомиллар – етник кўрсатмаларни шакллантириш, шахснинг миллий ҳаёт ва етникаро муносабатларнинг у ёки бу ҳолларини қабул қилиши, инсонларнинг ўз епоси (халқи) тарихи ва ҳозирги ҳаёти ҳақида қарашлари ва фикрлари; бола яшайдиган ва ривожланадиган минтақавий шарт-шароитларнинг таъсири; яшайдиган жой тури (шаҳар, туман маркази, қишлоқ); оммавий коммуникация воситалари ва б.Микроомиллар -яқингина маконни ва ижтимоий муҳитни ташкил қиладиган оила, таълим муассасалари, тенгдошлар гуруҳи ва б. мана шу яқингина муҳитни, яъни бола ўсадиган муҳитни социум ёки микросоциум деб аташади.


Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling