Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


-мавзу: МАКТАБГАCҲА ЙОСҲДАГИ БОЛАНИНГ СОТСИУМДА РИВОЖЛАНИСҲИ


Download 272.47 Kb.
bet50/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

9-мавзу: МАКТАБГАCҲА ЙОСҲДАГИ БОЛАНИНГ СОТСИУМДА РИВОЖЛАНИСҲИ.
Режа:
1.Бола ривожланишида муҳитнинг таъсири
2.Социум тушунчаси.Сосиум ва бола шахси
3. Маданий –ма`рифий муассасаларнинг бола ривожланишдаги о`рни
4.Диннинг сосиумда сифатидаги о`рни.
Таянч тушунчалар: Муҳит, социум, социализация, ижтимойи мослашув, муносабатлар.шахс тарбияси.
1. Бола ривожланишида муҳитнинг таъсири
Ижтимоий педагогикада социум, ижтимоий муҳит яқин ижтимоий ижтимоий муҳит орқали боланинг умуман жамиятга кириб бориши жараёни нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Социумда инсон муносабатлари ва ҳаёти ижтимоий шарт-шароитлари ўзаро таъсирхусусиятига ега. Муҳит – бу нафақат кўча, уй ва буюмлар. Муҳит – бу яна ўзигахос муносабат ва қоидалар ўзига хос муносабат ва қоидалар тизимига ега бўлган турлихил инсонлар бирлиги. Шунинг учун, бир томондан инсон унга (муҳитга) нимадир ўзиникиолиб киради, маълум бир даражада унга таъсир қилади, уни ўзгартиради, лекин шу билан биргамуҳит ҳам инсонга таъсир кўрсатади, унга ўз талабларини қўяди.Муҳитнинг инсонга бўлган муносабати шу билан аниқланадики, унинг ўзини тутишиқанчалик муҳит ишончига тўғри келади. Инсоннинг ўзини тутиши кўп ҳолда жамиятдау қандай ўринни егаллаши билан аниқланади.Инсон жамиятда бир вақтда бир қанча ўринларни егаллаши мумкин. Масалан, аёл киши ўқитувчи, рафиқа, она, қиз бўлиши мумкин. Ҳар бир тутган ўрин инсонга муайянбир талабларни қўяди ва шу билан бирга унга қандайдир ҳуқуқларни беради. Жамиятдаинсоннинг ўзини тутиши муайян бир ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан тавсифланади,социологияда бу ижтимоий мақом деб аталади.Баъзи бир мақомлар бизга туғилишимиздан берилади. Инсон мақоми жинси, миллати,туғилган жойи, исм-шарифи ва бошқа омиллардан келиб чиқади. Бундай мақомлар туғмаёки берилган деб аталади. Бошқалари еса инсоннинг ўзи мустақил равишда жамиятдашахсий ҳаракатларига кўра еришгани билан аниқланади. Масалан, педагог, врач,муҳандис мақомини инсон керакли касбий таълим юртида ўқигани ва диплом олгани учунолади. Бу ҳолда еришилган ёки олинган мақом ҳақида гап юритилади.Мақом инсоннинг жамиятда ўзини тутишини аниқлайди. Маълум бир вазиятлардашахс ўзини истаганича емас, балки ўз мақомига кўра тутади. Атрофидаги инсонларундан бу вазиятларда муайян интизомни кутади, яъни инсон муайян бир ролниўйнашга мажбур. Шунинг учун, инсон мақомидан келиб чиққан кутилаётган интизомижтимоий рол деб аталади. Жамиятда нафақат у (жамият) билан кутилаётган мақомлар, балки ижтимоий меъёрва қадриятларга тўғри келмайдиган мақомлар ҳам мавжуд. Шунинг учун ривожланиш жараёнида бола позитив ижтимоий ролни ва шу билан бирга негатив ролни ҳам ўзлаштириши мумкин. Позитив ролли: оила аъзоси (ота ва она, бува ва буви, ўғил ёки қиз, ака ва сингил, невара ва б.), жамоа аъзоси (ўқувчи, ўртоқ, дўст, етакчи ва б.), истеъмолчи (инсонга овқат, кийим, оёқ кийим ва б.), фуқаро (Ватанни севади, у билан фахрланади, ватанпарвар бўлиш), мутахассис (ўқитувчи, врач, иқтисодчи, муҳандис ва б.).Бола билан маълум ролда ўзини тутиш механизми унга ижтимоий муносабатларга муваффақиятли киришиб кетишни таъминлайди, ҳар бир у учун янги бўлган вазиятга мослашиб кетиш имкониятини беради.Бу индивидни ижтимоий муҳит шарт-шароитига мослашиб кетиши жараёни ижтимоиймослашув деб аталади.

Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling