Ўзини текшириш учун саволлар:
1. Муҳит бола ривожланишида қфндай таъсирга ега?
2.Боланинг ижтимоий ривожланиши қандай йўналиш бўйича содир бўлади?
3.Бола ривожланишдаги маданий –ма`рифий муассасаларнинг о`рни.
4.Ижтимоий педагогиканингметодологик асосиини аниқлаб беринг.
10-Мавзу: МАКТАБГАCҲА ЙОСҲДАГИ БОЛАНИНГ РИВОЖЛАНИСҲИГА ТАъСИР КО‟РСАТУВCҲИ ФАКТОРЛАР
Режа:
1.Бола ривожланиши ҳақида тушунча
2.Шахнинг ривожланиши ва унга та`сир ко`рсатувчи факторлар
3.Макро, микро, меззо - факторлар бола ижтимоийлашувига та`сири
Таянч тушинcялар: Бола ривожланиши, Шахс ривожланиши, ирсият, ижтимоий омиллар,хулқ-атвор механизмлари.
10.1.Бола ривожланиши ҳақида тушунча
Инсон ривожланиши – жуда мураккаб жараён. У ташқи таъсирлар ҳамда ички кучлар таъсирида содир бўлади. Ташқи омилларга инсонни ўраб турган табиий ва ижтимоий муҳит, шунингдек болаларда муайян хислатларни шакллантириш бўйича мақсадга йўналтирилган фаолият киради. Ички омилларга еса биологик, ирсий омиллар киради.Ривожланиш жараёнида бола фаолиятнинг ҳар хил турларига жалб қилинади (ўйин, меҳнат,ўқув, спорт ва б) ва мулоқотга киради (ота-она, тенгдошлар, бегона кишилар ва б.билан). Бунда у ўзига хос бўлган фаолликни намоён етади. Бу муайян бир ижтимоий тажрибани егаллашга ёрдам беради.Бола ривожланишининг ҳар бир даври учун фаолият турларидан бири асосийси, етакчиси бўлади. Бир тур бошқаси билан алмаштирилади, бироқ ҳар бир фаолиятнинг янги тури олдингисининг ичида юзага келади.Бола туғилишидан бошлаб нормал ривожланиши учун мулоқот муҳим аҳамиятга ега. Фақатгина мулоқот жараёнида бола инсон нутқини ўзлаштириб олиши мумкин. Бу ўз навбатида бола фаолиятида ва атроф-муҳитни били шва ўзлаштиришда етакчи вазифани бажаради.Шахс ривожланиши ҳаракатлантирувчи кучлари бўлиб бола еҳтиёжи ва уни қониқтириш имконияти ўртасида юзага келадиган қарама-қаршиликлар ҳисобланади. Инсондаги биологик ва ижтимоий омиллар – бу бир-бирига боғлиқ бўлмаган икки параллел чизиқлар емас. Ҳар бир шахсда улар шундай чамбарчас қўшилиб кетадики,уларнинг фарқлари шундай турли-туманки, тадқиқотчилар бола ривожланиши асосида икки ўта муҳим бўлган омилни ирсият ва муҳитни ажратади. Улар (ирсият ва муҳит) инсон ривожланиши манбалари ва шартлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |