Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти
Шахнинг ривожланиши ва унга та`сир ко`рсатувчи факторлар.Биологик ва ижтимоий омиллар
Download 272.47 Kb.
|
ИЖ МОС МАЖМУА
10.2.Шахнинг ривожланиши ва унга та`сир ко`рсатувчи факторлар.Биологик ва ижтимоий омиллар
Биологик омиллар. Биологик ирсият инсонни инсон қиладиган умумийликни ҳамда инсонларни ташқи ва ички жиҳатдан турли қиладиган фарқланишни аниқлайди. Ирсият деганда болалар генетик дастурига киритилган муайян хислат ва хусусиятларнинг ота-онадан болага турли хил ўхшашлик, хусусиятларнинг ўтиши тушунилади. Ирсиятга кўра болага ота-онасидан инсон организми, асаб тизими, мия ва хис туйғу органлари, шунингдек,қомат тузилиши, соч тери ранги ўтади. Булар инсонни бошқа инсонлардан ажратиб турувчи ташқи омиллар ҳисобланади. Шунингдек ирсият бўйича нерв фаолиятини ривожлантирадиган нерв хусусиятлари ҳам ўтиши мумкин. Ирсият боланинг табиий хусусиятлари асосида бирор бир фаолият соҳасида муайян қобилиятларининг шаклланишини кўзда тутади. Психологик маълумотларга кўра қобилият инсоннинг табиий хусусияти бўла олмайди. Бола қобилиятларининг намоён бўлиши унинг ҳаёт, талим-тарбия жараёнларига боғлиқ. Ҳозирги пайтда бола ривожланишига екологик муҳит, атмосферанинг бузилиши каби ташқи омиллар ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида жисмоний нуқсонли бўлиб туғилаёган болалар сони кўпаймоқда. Бундай болаларнинг муомалага киришиши ва фаолият юритиши ниҳоятда оғир кечади. Шунинг учун уларга ўқитишнинг янги методлари жорий қилинмоқда ва бу методлар уларнинг ақлий ривожланишга еришишларига ёрдам беради. Жисмоний нуқсонли болалар билан махсус педагоглар шуғулланишади.Бу болалар ўз тенгқурлари билан муомалага киришганларида жиддий муаммоларга дуч келишади. Бу еса уларнинг жамиятга интеграциялашувларини қийинлаштиради. Шунинг учун бундай болалар билан ижтимоий педагогик иш олиб боришнинг асосий мақсади болага ташқи олам билан алоқа қилиш каналларини очишдир. Бола ривожланишида ирсият аҳамияти ҳақида гапирганда ирсий табиатга ега бўлган бир қатор касаллик ва патологияларнинг мавжудлигини еътиборга олиш лозим.Масалан, психик бузилишлар (шизофрения), қон касаллиги (гемофилия), ендокрин бузилишлар (паканалик). Ота-оналар алкоголизм ива гиёҳвандлиги насл учун салбий таъсир кўрсатади. Ташқи омиллар бўлган атмосферанинг, сувнинг ифлосланиши, екологиянинг бузилиши ҳам бола ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Жисмоний камчиликли (кўрлар, карлар, таянч-ҳаракатлантирувчи аппаратнинг бузилиши ва б) болалар туғилиши кўпаймоқда. Шундай болалар учун мулоқотда бўлиш жамиятга ―кириш‖ анча мураккабдир. Булар билан махсус тайёрланган педагоглар шуғулланади. Download 272.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling