15
Компетенция – ходимнинг иш берувчи кутаётган
даражада ва
белгиланган таркибда ишлаб чиқариш хулқини мунтазам равишда намойиш
қилишга тайёрлик қобилиятидир.
Компетенция – маълум бир соҳада сифатли фаолият олиб бориш учун
зарур бўлган мутахассиснинг таълимий тайёргарлигига қўйилган талабдир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб,
“компетентлик” сўзининг луғавий
маъносини ўзбек
тилидаги “лаёқатлилик даражаси” сўз бирикмасига
эквивалент сифатида олишимиз мумкин.
Шундай қилиб, компетенция шахснинг юксак фазилат, билим, кўникама,
малакалари мажмуи бўлиб, унинг шаклланиши компотентликка олиб келади,
яъни, таълимнинг ҳал қилувчи оқибат, натижаси сифатида баҳоланади.
Кўриниб
турибдики, компотенция ва компотентлик тушунчалари ўз
мазмун-моҳияти ва аҳамиятига кўра таълим-тарбия жараёнига ўқитишнинг
принципиал янги методологияси сифатида кириб келган.
Шу маънода компетенциявий ёндашувга
асосланган таълимни жорий
этиш масаласини сиёсий, умумдавлат ва дидактик аҳамиятга эга бўлган
стратегик вазифа сифатида баҳолашимиз лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: