Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Soft skills
навыков
до 2020-го. https://www.eduget.com/news. 18 қилиш 9) Фаол эшитиш қобилияти 9) Ҳамжиҳатлик, мулоқотга киришувчанлик 10) Креативлик 10) Когнитив мослашувчанлик Жадвалдан кўринадики, устувор компетенцияларнинг 2015 йилги рўйхатида “Ҳиссий интеллект” ва “Когнитив мослашувчанлик” кучли ўнликка кирмаган. Яъни бу компетенциялар 2020 йилга келиб устуворлик касб этган. Аксинча, 2015 йилда меҳнат бозорига кириб келаётган мутахассис учун муҳим саналган “Сифат назорати”, “Фаол эшитиш қобилияти” компетенциялари 2020 йилда ўз ўрнини бошқа компетенцияларга бўшатиб берган. Айни пайтда ана шу 10 та устивор кўникмалар мажмуи “Soft skills” атамаси билан илмий жамоатчиликка тақдим этилмоқда. Ушбу мулоҳазалардан хулоса шуки, иш жараёнидаги муваффақият ва юқори самарадорлик муайян шахс ёки гуруҳларнинг бир қанча билимлар мажмуини ўзлаштирганлиги ва айнан шу билимлар бир-бирини тўлдириб, кучайтириб, юқори натижани юзага келтирганида намоён бўлади. Айниқса, жамият ва шахс тараққиётида ҳал қилувчи ўрин тутадиган, келажак бунёдкорлари бўлган ёш авлодни тарбиялаш масъулияти юкланган таълим соҳаси муттасил янгиланиш, илғор ва инновацион ғоялар билан уйғун тараққий этишни талаб қиладиган соҳа саналади. Шунингдек, касб-ҳунар таълими миллий стандартлари талабларини халқаро таълим стандартлари таснифлагичига мувофиқлаштириш, миллий малака талабларини босқичма-босқич халқаро аналогларга мослаштириш олдимизда турган долзарб вазифалар ҳисобланади. Шу асосда Халқаро квалификация рамкаларига уйғунлашган миллий квалификация рамкаларини жорий этиш, таълим стандартларини “Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” (МСКО)га уйғунлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун профессионал таълимнинг янги тизими яратилаётган, таълим дастурларининг янги структураси ишлаб чиқилаётган бир даврда ўрта бўғин кадрларида “юмшоқ” (soft) компетенцияларни шакллантиришни назарда тутадиган механизмларни жорий этиш лозим бўлади. Ўз навбатида аксарият мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам инсон умрининг даврийлиги “умумтаълим мактаблари – профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум) - олий таълим муассасалари – меҳнат фаолияти – пенсия” даврларига тўғри келмоқда. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling