Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими


 Мавзу: Раҳбарнинг “SOFT SKILLS” компетенцияларининг


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/36
Sana02.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1321542
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
Soft skills

Мавзу: Раҳбарнинг “SOFT SKILLS” компетенцияларининг 
шакллантирилишнинг устивор вазифалари
Режа: 
1. SOFT SKILLS кўникмаларини ривожлантириш методлари
2. SOFT SKILLS кўникмаларини баҳолаш 
3. Индивидуал ривожланиш дастурини тузиш 
 
1. SOFT SKILLS кўникмаларини ривожлантириш методлари
 
Замонавий дунёда персоналнинг умумий (“юмшоқ” (soft), универсал, 
устқурма, таянч, устивор, шахсий) ҳамда касбий (“қаттиқ” малакалар 
(hard-skills), профессионал, фанга оид) компетенцияларини уйғун ҳолда 
ривожлантиришни кўзда тутувчи кенг кўламли педагогик-психологик 
жараёнлар илмий жамоатчилик томонидан кенг тадқиқ этилмоқда. 
Чунки айнан шу жараёнлар шахснинг (меҳнат бозорига кириб 
бораётган ҳар қандай мутахассисининг) ўз хоҳиш иродасига кўра умумий 
компетенциялар ҳамда касбий компетенцияларга эга бўлиши учун замин 
яратади. 
Ўз навбатида умумий компетенцияларни шакллантиришга бўлган 
эҳтиёжни юзага келтирувчи меҳнат муносабатларининг ривожи ва замонавий 
кўринишлари алоҳида тадқиқот объекти сифатида Халқаро миқёсдаги 
экспертлар томонидан ўрганилмоқда. 
Жумладан, «Soft skills» тренинг Маркет тадқиқотида умумий - «soft» 
кўникмаларини ўқитиш (шакллантириш) бозорининг 2020 йил ҳажми, 
талаби, истеъмоли, ўсиши, асосий ишлаб чиқарувчилар, прогнозлар, 
бизнес даромадлари ва 2025 йилгача башорат бўйича таҳлили амалга 
оширилган.
16
Ҳисоботда бозорга таъсир кўрсатадиган асосий омиллар ва бозорнинг 
таниқли иштирокчилари томонидан тўпланган маълумотлар келтирилган.
Энг муҳими бозор “синоптик”лари томонидан бизнес натижаларини 
ривожлантиришнинг бир неча тўғри йўллари ёритиб берилган. 
Жумладан, бу жараёнда «soft skills» тренинг бугунги кунда ўсиб 
бораётган корпоратив маданият билан муҳим ўрин тутиши алоҳида 
таъкидланган. Умумий компетенциялар одамларга самарали мулоқот 
қилиш, шахслараро уйғун бўлган кўникмаларга эга жамоани бошқариш ва 
муаммоларни ҳал қилишда муҳим рол ўйнаши эътироф этилган. Шу боис, 
меҳнат бозорига кириб бораётганлар (ўқувчилар, талабалар ва шунингдек
аҳолининг барча қатламлари)ни ўқитишда уларда айнан умумий - “юмшоқ” 
компетенцияларни шакллантириш муҳим эканлиги таъкидланади. 
«Soft skills» тренинг Маркет ҳисоботида биз умумий компетенциялар 
сифатида тилга олаётган «soft skills» тренинг бозорининг иштирокчилари, 
16
 
https://www.adroitmarketresearch.com/contacts/enquiry-before-buying/912
. Soft Skills Training Market 2020 Analysis By Size, 
Demand, Sales, Consumption, Growth, Key-Manufacturers, Forecast, Business Revenue And Forecast To 2025 


22 
ҳудудлар, маҳсулот турлари ва устивор соҳалар, 2019-2025 йиллар тарихи ва 
прогноз маълумотлари тақдим этганлиги билан аҳамиятлидир. Чунки 
замонавий дунёда кадрларга бўлган ҳар қандай эҳтиёж аввало, глобал бозор 
рақобати манзараси, асосий тенденциялари, имкониятлар ва муаммолар
савдо каналларипухта таҳлил этиш асосидагина аниқланади. 
Қуйида 2019-2025 йилларга мўлжалланган прогноз даври учун 
ҳисоботнинг асосий хулосаларига тўхталамиз: 
Яқин келажакда умумий компетенциялар - «soft skills» бўйича ўқитиш 
бозорининг бутун дунёда, айниқса, Европа, Шимолий Америка ва Жанубий 
Америкада ўсиши кузатилади; 
Бозорнинг рақобатдош манзарасига мувофиқ «soft skills» тренинг 
компанияларига талаб ортади ва кейинги беш йил ичида бу омиллар 
муттасил кучайиб боради.
Стенфорд тадқиқот институтининг Карнеги Мелон фонди билан 
биргаликда «Fortune 500» рўйхатига кирувчи компанияларнинг директорлари 
иштирокида ўтказган таҳлилларига кўра “Ишдаги узоқ мудатли ва барқарор 
муваффақият 75% ҳолатда “soft skills” (юмшоқ кўникмалар)га ва фақат 25% 
ҳолатда “hard skills” (қаттиқ кўникмалар)га боғлиқ бўлар экан
17

Шу тариқа анъанавий педагогикада умумий компетенцияларни 
ўқитиш бозори шаклланади. 
Албатта, умумий ва касбий компетенциялар бир-бири билан чамбарчас 
боғлиқ ва шунинг учун уларни узвийликда шакллантирилиши талаб этилади. 
«Форсайт компетенциялар 2030» экспертлари томонидан ўтказилган 
кенг кўламли тадқиқотларда “soft skills” компетенцияларининг «устқурма 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling