Биринчи назорат текширув.
Текширув қуйидаги топшириқларни ўз ичига олади:
1.Харакатланишни бошлаш, юқори узатмагача тезланиш;
2.Босқичма-босқич энг паст узатмагача ўтиш;
3.«Саккиз» шаклида харакатланиш, белгиланган жойда тўхташ, чегараланган жойда
манёвр қилиш, қайрилиб олишлар, баландликда жойилашган қўзгалиш ва тўхташ;
4.Тартибга солинган ва тартибга.солинмаган чоррахалардан ўтиш;
5.«Пона»га автомобилнинг олдинги ғилдираги билан кириш қоидаларини ўрганиш.
III.БЎЛИМ. КАМХАРАКАТЛИ ЙЎЛЛАРДА АВТОМОБИЛНИ БОШҚАРИШ.
8-машқ (йўлларда ҳаммаси бўлиб 2 соат, шуидан енгил автомобилида 1 соат ва юк
автомобилида юк ташишда
I соат)
Шаҳар ташқарисидаги йўлларда автомобилни бошқариш.
Шаҳар ташқарисидаги йўлларга чиқиш, транспорт оқимида харакатланиш. Йўл
четида тўхташ ва харакатни бошлаш. Четлаб ва қувиб ўтиш.
Тор йўлларда қарама-қарши харакатланиш. Тепаликларда ва нишабликларда
тўхташлар ва жойидан қўзғалиш билан харакатланиш.
Осма йўл (путепровод) ва кўприкларда харакатланиш. Шлагбаумли ва шлагбаумсиз
темир йўл кесишмаларида харакатланиш. Автомобилга ёнилғи қуйиш шахобчасида
манёвр қилиш усуллари.
9-машқ (йўлларда ҳаммаси бўлиб 4 соат, шундаи енгил автомобилида 2 соат ва юк
автомобилида юк ташишда 2 соат).
Шаҳар йўлларида автомобилни бошқариш.
Шаҳардаги йўлларга чиқиш (аҳоли яшайдиган жойга). Транспорт оқимида
харакатланиш. Йўлка олдида тўхташ ва харакатни бошлаш. Белгиланган йўналишдаги
транспорт воситаларининг бекатлари ва йўловчилар ўтиш жойларида харакатланиш.
Парковка усулларини ўргатиш.
Иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиш.
Орқага юришни қўллаб ва қўлламасдан йўлларда қайрилиб олиш. Дарвозага олди ва орқа
билан кириш. Йўлларнинг тор жойларида қарама-қарши харакатланиш. Қувиб ва четлаб
ўтиш.
Тартибга солинмаган тенг аҳамиятли ва тенг аҳамиятли бўлмаган йўлларда
тўғрига, ўнгга ва чапга бурилиб харакатланиш, қайрилиб олиб орқа томонга
харакатланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |