Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб


“ МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ” ФАНИДАН ЎҚУВ


Download 1.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/178
Sana08.01.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1084242
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   178
Bog'liq
3610604-НУД

“ МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ” ФАНИДАН ЎҚУВ 
ДАСТУРИ
 
I.ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
 
 
Ишлаб чиқаришда меҳнатни тартибсиз, амалдаги қонун-қоида, стандарт ва 
кўрсатмаларга риоя қилмасдан амалга оширилиши нафақат жароҳатланиш ёки 
шикастланишни келтириб чиқариши , балки айрим ҳолларда ўлимга ҳам олиб келиши 
мумкин. Табиийки, бу инсонни ўзининг меҳнат фаолиятидаги табиий, техниқ экологик ва 
бошқа турдаги барча хавфли омиллардан ҳимояланишни илмий асосда ташкил этишни 
талаб қилади. 
“Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги” фанининг асосий мақсад ва 
вазифалари ушбу масала ечимига қаратилган бўлиб,бу фанни ўрганиш орқали ўқувчилар , 
меҳнат муҳофазаси бўйича асосий қонун, стандарт ва меъёрий ҳужжатларни тўлдириш ва 
уларга амал қилиш қоидаларини ўрганадилар. 
Зарур бўлган ҳолларда эса ўз билим ва кўникмалари орқали атрофдаги инсонларга 
биринчи тиббий ёрдам бериш усулларини қўллашни ўрганадилар 
II. ФАННИНГ КВАЛИФИКАЦИОН ТАСНИФИ
 
 
 
Фанни ўрганиш жараёнида ўқувчилар қуйидаги билимларни эгаллайдилар:
 
 
Хавфсизлик тизими, унинг тахлили ва оптималлаштириш дастурлари, меҳнат 
хавфсизлигини бошқариш асосларини. 
 
Ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, соғлом ва хавфсиз иш 
шароитларини яратиш бўйича режали тадбирлар ишлаб чиқишни. 
 
Меҳнат муҳофазаси бўйича кўрсатмалар тузиш. 
 
Ўт ўчириш техник воситаларини ишлата билиш. 
 
Биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишни. 
 
Фанни ўрганиш жараёнида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши керак:
 
 
Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш жараёнларини баҳолаш; 
 
Бахтсиз ходисаларни малакали текшир ва уларнинг сабабларини ўрганиш; 
 
Жароҳатланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш тартиб ва қоидалари; 
 
Меҳнат муҳофазаси бўйича кўрсатмалар тузиш. 

Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling