107
“РАДИОЭЛЕКТРОН-ТЕЛЕВИЗИОН ҚУРИЛМАЛАР ВА АППАРАТЛАРНИ
ТАЪМИРЛАШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ” ФАНИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
I. ФАННИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
“Радиоэлектрон - телевизион қурилмалар ва аппаратларни
таъмирлаш ва хизмат
кўрсатиш”фанини ўкитишдан мақсад ўқувчиларда радиотехника ва антенна қурилмалари ,
телевизион қурилмалар, уларнинг турлари ҳар- хил схемалари тўғрисидаги маълумотлар
билан таништириш . Радиоэлектрон ва телевизион қурилмалар билан ишлаш принциплари
тўғрисида қўшимча
маълумотлар бериш , амалий ва назарий кўникмаларни ҳосил
қилишдан иборат.
II. ФАННИНГ КВАЛИФИКАЦИОН ТАСНИФИ
Фанни ўрганиш жараёнида ўқувчилар қуйидаги билимларни эгаллайдилар:
Радиоэлектрон ва телевизион қурилмаларнинг иш принциплари;
Электроника ва электротехника элементларини;
Ўлчов асбобини танлаш ва ундан тўғри фойдаланиш;
Радиоэлектрон ва телевизион қурилмаларнинг элементларини ажрата билиш;
Радиоэлектрон ва телевизион қурилмаларнинг носозликларини аниқлаш;
Техника хавфсизлиги қоидаларини.
Do'stlaringiz bilan baham: