Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Download 1.62 Mb.
bet36/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

1.9.2. Ҳисобот турлари ва шакллари.
Иқтисодий мазмуни ва ҳисобот кўрсаткичларини олиш манбаига кўра ҳисоботни қуйидаги икки тури мавжуд:

  • бухгалтерия ҳисоботи;

  • статистика ҳисобот.

Бухгалтерия ва статистик ҳисобот аввалги хўжалик юритиш тизимида битта давлат ҳисоботи деб қаралар эди. Улар асосан юқори ташкилотларга молия органига, банк муассасига, статистик органига топширилар эди. Бундай шароитда бухгалтерия ҳисоботи статистик ҳисоботи ўртасидаги фарқ сезилмас эди.
Аммо улар ўртасидаги энг муҳим фарқ кўрсаткичлар мазмунида ва тегишли ҳисобот шаклларини тузиш усулидадир. Статистик ҳисоботи, оператив-техник, статистик ва бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари асосида тузилса, бухгалтерия ҳисоботи эса асосан хўжаликлар билан тасдиқланадиган бухгалтерия ҳисоби ёзувлари асосида тузилади.
Бухгалтерия ҳисоботида асосан умумий кўрсаткичлар, масалан, корхона маблағлари, баланс фойдаси ва ҳ.к. бўлади. Статистика ҳисоботи бўлса, абсолют миқдорлар билан бирга нисбий ва ўрта миқдорлар ҳақида маълумот беради. Масалан, фоизларнинг ўсиш даражаси, ўртача даража у ёки бу кўрсаткичларнинг ўсиш ёки пасайиш динамикаси ва бошқаларни акс эттиради.
Бухгалтерия ҳисоботи хўжалик фаолияти ҳақидаги асосий таъминот манбаидир. У биринчидан, корхонанинг ўзига керакдир. Иккинчидан, корхонада ишламайдиган шахсларга (акциядорлик жамиятларида), яъни ўз маблағини улуш сифатида қўйган акциядорлар ва бошқа кредиторларга керак. Учинчидан, ҳисобот давлатнинг солиқ ва бошқа органларига керак.
Бухгалтерия ҳисоботи турли молия ва тижорат тузилмалари учун керак. Улар қимматли қоғозларни олди-сотдисини олиб борадилар, яъни биржалар, банклар каби.
Бухгалтерия ҳисоботи авваломбор корхона мулки таркибини ҳамда корхона молия натижаларини характерлайди. Ундан ташқари бу ҳисоботда бошқа корхоналар билан бўладиган ҳисоб-китоблар, молия органлари ва банк муассасалари билан бўладиган ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Ҳисобот маълумотларини мана шундай тўлиқ берилиши шу билан характерланадики, корхона мустақил иқтисодий объект деб қаралади.
Статистика ҳисоботи ўз олдига харажатлар жараёни устидан умумий назоратни амалга оширишни мўлжаллайди. Статистика айрим олинган корхонага мустақил объект эмас, балки бутун иқтисодиётнинг бир қисми деб қарайди. Статистика ҳисоботи ҳудуд, тармоқ бўлса, маълум бир кўрсаткичларни бажарилишини назорат қилиб, улар тўғрисида маълумот беради. Шунга қараб, статистика ҳисоботи шаклланиб боради.
Ҳисобот иқтисодиётдаги аҳамиятига қараб қуйидаги икки турга бўлинади:

  • умумдавлат ҳисоботи

  • корхона ичидаги ҳисобот.

Умумдавлат ҳисоботи Молия вазирлиги ва Давлат Статистика қўмитаси томонидан белгиланган шакл ва тартибда тузилади ва тегишли органларга ўз вақтида топширилиши лозим бўлади.
Корхона ичидаги ҳисобот эса қисқа бўлиб, шу корхона ичида фойдаланилади. Масалан, кассир ҳисоботи, моддий жавобгар шахс ҳисоботи ва маълум бир ташкилий-техникавий тадбирларни амалга ошириш режаларининг бажарилиши ҳақидаги ҳисобот. Бу ҳисоботлар корхона раҳбари, бош бухгалтер белгилаган муддатда тегишли бўлимларга яъни бошқарув бўлимига асосан бухгалтерия бўлимига топширилиши лозим.
Ҳисоботда бир корхона кўрсаткич маълумотлари ёки бир неча корхона кўрсаткич маълумотлари кўрсатилган бўлиши мумкин. Демак, шу хусусиятига кўра ҳисоботни қуйидаги икки турга ажратиш мумкин:

  • дастлабки ҳисобот;

  • йиғма ҳисобот.

Йиғма ҳисобот бирлашмалар, ассоциациялар, акциядорлик жамиятлари, бош бошқармалар, вазирликлар тармоқнинг бошқа юқори ташкилоти томонидан тузилади.
Ҳисоботни тузиш ва топшириш муддатига кўра эса, қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

  • йил ичидаги (давомидаги) ҳисобот;

  • йиллик ҳисобот.

Йил ичидаги ҳисоботи ойлик, чораклик ва ярим йиллик бўлади.
Йиллик ҳисобот шакллари қуйидагилардан иборат:
1.Корхона баланси № 1.
2.Молиявий натижалар ҳақида ҳисобот № 2.
3.Асосий воситалар ҳаракати ҳақида ҳисобот № 3.
4.Пул маблағлари ҳақида ҳисобот № 4.
5.Корхона мулкининг ҳолати ҳақида ҳисобот № 5.
Бу ҳисобот шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1996 йил ноябрдаги Низомида тасдиқланган. 1991 йил январигача эса улар сони 13 та эди, яъни балансга илова, болалар боғчасини сақлаш харажатлари ҳақида ҳисобот, фондлар ва мақадли молиялаш маблағлари ҳисоботи ҳакида ҳисобот ва ҳакозо.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling