Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
Такрорлаш учун саволлар:Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини ташкил этишнинг меъёрий тизими ва унинг элементлари хакида нималар биласиз? Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг моҳияти ва унинг аҳамияти қандай? Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторларининг миллий ассоциацияси (ЎБАМА) ва унинг фаолият йўналишлари тўғрисида нималар биласиз? Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси (ЎАП) ва унинг фаолияти тўғрисида нималар биласиз? Аудиторлик фаолиятининг қандай миллий стандартлари мавжуд? Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари нималардан иборат? Аудиторлик ташкилотининг мажбуриятлари нималардан иборат? Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги нималардан иборат? 2.3. Аудиторлик фаолиятининг ташкилий асослари 2.3.1. Мажбурий аудиторлик текшируви. Аудиторлик текшируви қай тарзда ўтказилишига кўра мажбурий ва ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текширувларга бўлинади. Шунингдек, аудиторлик текшируви назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра ҳам ўтказилиши мумкин. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ фаолият турига кўра қуйидаги иқтисодий субъектлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши керак: акциядорлик жамиятлари; банклар ва бошқа кредит ташкилотлари; суғурта ташкилотлари; инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг бошқарув компаниялари; манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўлмиш хайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар; маблағларнинг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар; устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар. Агар хўжалик юритувчи субъект ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача йиллик молиявий ҳисоботини аудиторлик текширувидан ўтказмаган ва аудиторлик хулосасига эга бўлмаса, у мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаган ҳисобланади. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасига мувофиқ мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар олдинги йил учун йиллик молиявий ҳисоботларини жорий йилнинг 1 майигача аудиторлик текширувидан ўтказадилар. Аудиторлик текшируви якунланганидан сўнг хўжалик юритувчи субъект аудиторлик хулосасининг белгиланган тартибда тасдиқланган бир нусхаини 15 кун ичида тегишли солиқ органларига топшириши лозим. Агар аудиторлик хулосасининг бундай нусхасини солиқ органига ўз вақтида тақдим этилмаса, хўжалик юритувчи субъект солиқ органига бунинг сабаби кўрсатилган тушунтириш хати тақдим этади. Мажбурий аудиторлик текширувидан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектларга солиқ органи томонидан жарима солинади. Хўжалик юритувчи субъект раҳбари эса мажбурий аудиторлик текширувидан бўйин товлаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. Ундирилган жарима жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 10 кун ичида тўланиб, тўлиқ миқдорда республика бюджетига ўтказилади. Агар жарима ўз вақтида тўланмаса, солиқ қонунчилигига мувофиқ пения ҳисобланган ҳолда сўзсиз ундириб олинади. Жарима ундирилиши хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувдан ўтишдан озод қилмайди. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling