Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Download 1.62 Mb.
bet12/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

Актив

Пассив

Мол-мулк таркиби

Сумма, минг сўм

Мол-мулк манбалари

Сумма, минг сўм

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали (фонди)

120 000

Ишлаб чиқариш заҳиралари

42 400

Тақсимланмаган фойда

30 000

Касса

100

Мол етказиб берувчилардан қарз

15 200

Ҳисоб-китоб счёти

35 500

Бюджетга қарздорлик

12 800

Баланс

178 000

Баланс

178 000

Биринчи турдаги операциялар мол-мулк таркибида ўзгаришларга олиб келади. Бунда баланс тенглиги ўзгармайди.


Биринчи операция. Корхона кассасига банкдаги ҳисоб-китоб счётидан пул – 10 000 000 сўм олинган. Бу операция активнинг иккинчи бўлимида жойлашган «Касса» ва «Ҳисоб-китоб счёти» сингари баланс моддаларига ҳам даҳлдордир. Кассадаги пуллар қолдиғи 10 000 000 сўмга кўпаяди, ҳисоб-китоб счётидаги пуллар қолдиғи эса ана шу суммага камаяди, яъни баланс активининг ичида мол-мулк ўзгариши юз берди ва умуман олганда баланс тенглиги ўзгармади.
Биринчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишни олади:

Актив

Пассив

Мол-мулк таркиби

Сумма, минг сўм

Мол-мулк манбалари

Сумма, минг сўм

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали (фонди)

120 000

Ишлаб чиқариш заҳиралари

42 400

Тақсимланмаган фойда

30 000

Касса

10 100

Мол етказиб берувчилардан қарз

15 200

Ҳисоб-китоб счёти

25 500

Бюджетга қарздорлик

12 800

Баланс

178 000

Баланс

178 000

Иккинчи турдаги операциялари корхона мол-мулкини шакллантириш манбаларининг таркибида ўзгаришларга олиб келади, яъни фақат баланс пассивига дахлдор бўлади. Ушбу ҳолда баланс тенглиги ўзгармайди.


Иккинчи операция. Корхона муассислари йиғилишининг қарори бўйича тақсимланмаган фойданинг 15000 минг сўм қисми суммасида устав капиталига қўшилади. Мазкур хўжалик операцияси «Тақсимланмаган фойда» ва «Устав капитали» сингари пассив моддаларига таъсир этади. Ушбу операциядан кейин тақсимланмаган фойда 15000 минг сўмга камаяди, устав капитали эса ана шу суммага кўпаяди, яъни баланс пассиви ичида суммаларнинг кўчирилиши юз беради ва аммо баланс тенглиги ўзгармайди.
Иккинчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишни олади:



Актив

Пассив

Мол-мулк таркиби

Сумма, минг сўм

Мол-мулк манбалари

Сумма, минг сўм

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали

135 000

Ишлаб чиқариш заҳиралари

42 400

Тақсимланмаган
фойда

15 000

Касса

10 100

Мол етказиб берувчилардан қарз

15 200

Ҳисоб-китоб варағи

25 500

Бюджетга қарздорлик

12 800

Баланс

178 000

Баланс

178 000

Учинчи турдаги операциялар мол-мулкнинг таркиби ва мол-мулк манбаларини таркибини ўзгартиради, айни вақтда уларни кўпайтиради. Бунинг устига баланс тенглиги бир варакайига актив бўйича ва пассив бўйича тенг суммага ошади.
Учинчи операция. Мол етказиб берувчилардан 20 000 минг сўмлик материаллар олинди. Ҳисоб-китоб ҳали қилинмаган. Ушбу хўжалик операцияси «Ишлаб чиқариш заҳиралари» актив моддасига ва «Мол етказиб берувчиларга қарз» пассив моддасига таъсир этади.
Ушбу операциядан кейин корхонадаги ишлаб чиқариш заҳиралари кўпаяди ва айни вақтда корхонанинг мол етказиб берувчилардан қарзи ҳам кўпаяди, чунки ҳали уларга пул ўтказилмаган.
Баланс тенглиги актив бўйича ҳам, пассив бўйича ҳам 20 000 минг сўмга кўпайди.
Учинчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишни олади:

Актив

Пассив



Мол-мулк таркиби

Сумма, минг сўм

Мол-мулк манбалари

Сумма, минг сўм

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали

135 000

Ишлаб чиқариш заҳиралари

62 400

Тақсимланмаган
фойда

15 000

Касса

10 100

Мол етказиб берувчилардан қарз

35 200

Ҳисоб-китоб счёти

25 500

Бюджетга қарздорлик

12 800

Баланс

198 000

Баланс

198 000

Тўртинчи турдаги операциялар мол-мулкнинг таркиби ва манбаларининг таркибини ўзгартиради, айни вақтда уларни камайтиради. Бунинг устига баланс тенглиги актив ва пассив бўйича тенг миқдорга камаяди.
Тўртинчи операция. Ҳисоб-китоб счётидан мол етказиб берувчилардан олинган материаллар учун 20 000 минг сўм ўтказилди. Ушбу хўжалик операцияси «Ҳисоб-китоб счёти» актив моддасига ва «Мол етказиб берувчилардан қарз» пассив моддасига таъсир этади.
Ушбу операциядан кейин пуллар ҳисоб-китоб счётида 20 000 минг сўмга камаяди ва айни вақтда корхонанинг мол етказиб берувчиларидан қарзи 20 000 минг сўмга камаяди.
Баланс тенглиги актив ва пассив бўйича 20 000 минг сўмга камаяди.
Тўртинчи операциядан кейин баланс қуйидаги кўринишни олади:



Актив

Пассив

Мол-мулк таркиби

Сумма, минг сўм

Мол-мулк манбалари

Сумма, минг сўм

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали

135 000

Ишлаб чиқариш заҳиралари

62 400

Тақсимланмаган
фойда

15 000

Касса

10 100

Мол етказиб берувчилардан қарз

15 200

Ҳисоб-китоб счёти

5 500

Бюджетга қарздорлик

12 800

Баланс

178 000

Баланс

178 000

Корхонада қандай операция юз бермасин, уни юқорида кўрсатилган тўртта операция туридан бирига киритиш мумкин.
Юқорида айтилганлардан шундай хулоса чиқариш мумкин: хўжалик операцияси балансда қандай ўзгаришларга олиб келмасин у фақат мол-мулкнинг таркиби ва жойлаштирилишини ёки уни шаклллантириш манбаларини ўзгартириши, уларнинг суммасини камайтириши ёки кўпайтириши мумкин, лекин актив билан пассив ўртасидаги тенгликни бузмайди.


1-чизма
Хўжалик операцияларининг таъсири остида бухгалтерия балансидаги ўзгаришлар типлар (турлари) схемаси


Хўжалик маблағлари

Хўжалик маблағларининг манбалари

Камайиши

Кўпайиши




Камайиши

Кўпайиши

Баланс активи

Баланс пассивви

Актив счётлар

Пассив счётлар

Дебет

кредит

Дебет

кредит

I



III


IV




II

Такрорлаш учун саволлар:
1.4. Счётлар тизими ва икки ёқлама ёзув


1.4.1. Счётлар тизими ҳақида тушунча.
Корхоналарнинг хўжалик фаолияти кўплаб жараёнлар ва хўжалик вазиятларидан ташкил топади. Ана шу хўжалик жараёнлари натижасида хўжалик маблағларининг таркибий ва миқдорий жиҳатдан ўзгариб туриши содир бўлади ва у ҳақда маълумотга эга бўлиб туриш талаб этилади. Бу талабни бажариш учун эса хўжалик маблағлари ва уларни ташкил топиш манбаларини ҳисобда гуруҳлаштириб бориш ва тезкор назорат ўрнатиш керак бўлади. Бунинг учун, бухгалтерия ҳисоби методи элементларидан бири бўлган счётлар тизимидан фойдаланилади. Демак, счётлар тизими хўжалик маблағларини, ташкил топиш манбаларини, хўжалик жараёни натижасида уларнинг таркибий, миқдорий ва ҳаракати жиҳатидан ўзгариб боришини иқтисодий гуруҳлаш ва узлуксиз тезкор (оператив) назоратини олиб боришдир.
Счётларнинг тузилиши.
Счетлар иккига ажратилади:

  1. Актив счетлар – хўжалик маблағларини акс эттирувчи счетлар.

  2. Пассив счетлар – хўжалик маблағларини ташкил топиш манбаларини акс эттирувчи счетлар.

Актив ва Пассив счётларини тузилиши қўйидаги схема орқали акс эттирилади.

Д+ Актив К- Д- Пассив К+



Юқорида кўриниб турганидек, ҳар иккала турдаги счетларнинг ҳам дебет ва кредит томонлари мавжуд. Фарқ шундаки, актив счетларнинг дебетида кўпайиш, кредит счетларда эса камайиш акс эттирилади.


Пассив счетларда эса аксинча, дебет томонида камайиш, кредит томонида эса кўпайиш акс эттирилади.
Маълумки, счетлар ой бошига очилади. Бу вақтда маблағ ва улар манбалари мавжуд бўлиб, улар ой бошига қолдиқ деб аталади.
Ой давомида хўжалик жараёни натижасида маблағлар ва улар манбалари ҳаракати(кўпайиши, камайиши) оборот дейилиб, уларни дебет ёки кредит томондалигига кўра, дебет оборот суммаси, кредит оборот суммаси деб аталади.
Актив счётларда дебет оборот ой давомида маблағлар киришини, кредит обороти эса, маблағлар ой давомида камайишини билдиради.
Пассив счётлардаги дебет оборот ой давомида маблағ ташкил топиш манбаси камайишини, кредит оборот эса ой давомидаги манба кўпайишини билдиради.
Актив счетлардаги ой охирига қолдиқни аниқлаш учун, ой бошига қолдиқ суммага дебет оборот суммасини қўшиб, кредит оборот суммасини айириш орқали топилади:
Док= Дбкобоб
Бу ерда,
Док- Дебет охирги қолдиқ .
Доб- дебет оборот.
Дбк- Дебет бошланғич қолдиқ.
Коб- кредит оборот.
Схема кўринишида қўйидагича акс эттириш мумкин:
Д+ 5010 К-

Бк 400
42.000 40.000


4.000 4.000
2.000 6.200
2.000
Доб. 50.000 Коб. 50.200

Док. 200

200=400+50.000-50.200


Корхона кассасидаги нақд пул ой бошида 400 сўм бўлган, ой давомида эса 50.000 сўм кирим бўлди, ой давомида сарфланган нақд пуллар 50.200 сўмни ташкил этди. Демак ой охирига 200 сўм нақд пул кассада қолди.
Худди шундай тузилиш пассив счётларда ҳам кўзга ташланади.


Д- 6710 К +
40.000 бк. 40.000
100.000 600.000
60.000
20.000
420.000
об. 640.000 об. 600.000

Корхонани ходимлар олдида меҳнат ҳақи юзасидан 40.000 сўм қарзи мавжуд эди, ой давомида эса 600.000 сўмлик меҳнат ҳақи юзасидан мажбурият кўпайди. Ходимлар ойлигидан ушланган суммалар ва тўланган суммалар ой давомида 640.000 сўм ташкил этди.


Демак, ой охирига ишчилар олдида корхонани ходимлар олдида қарзи колмади, яъни
КОк= Кбкобоб
О= 40.000+600.000-640.000



Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling