Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
1-мисол. Янги асосий воситалар таъсисчилардан олинди. Бошланғич қиймати 1 000.000 сўм.
Дебет 0100 Кредит 4610 Бир вақтнинг ўзида: Дебет 4610 Кредит 8330 2-мисол. Олдин фойдаланилган асосий воситалар таъсисчилардан ҳисса сифатида олинди. Бошланғич қиймат 1000 000 сўм. Эскириш суммаси 240000 сўм. Қолдиқ қиймати 760000 сўм. Асосий воситанинг бошланғич қийматига: Дебет 0100 счет 1000 000 сўм. Кредит 4610 счет 1000 000 сўм. Асосий воситанинг эскириш суммасига: Дебет 4610 счет 240000 сўм. Кредит 0200 счет 240000 сўм. Асосий воситанинг қолдиқ қийматига: Дебет 4610 счет 760000 сўм. Кредит 8330 счет 760000 сўм. Асосий восита харид қилинганда, уни сотиб олиш, келтириш, ўрнатиш ва умуман фойдаланиш ҳолатига келтириш билан боғлиқ ҳамма харажатлар «Капитал қўйилмалар» 0800 счётида йиғилади, ҳамда асосий восита қийматини оширувчи харажатлар ҳисобланади ва ушбу харажатлар йиғиндиси асосий воситасининг бошланғич қийматини ташкил этади. 3-мисол. а) Компьютер харид қилиш мақсадида «NAYTOV» компаниясига тўлов ҳисобланди 500000 сўм. Дебет 0820 счёт 500000 сўм. Кредит 6010 счёт 500000 сўм. б) Транспорт ташкилотига асосий воситани келтириш юзасидан тўлов ҳисобланди-20000 сўм Дебет 0820 счёт 20000 сўм. Кредит 6990 счёт 20000 сўм. в) Компьютерни тайёр ҳолатга келтириш юзасидан фирмага тўлов ҳисобланди 60000 сўм. Дебет 0820 счёт 60000 сўм. Кредит 6990 счёт 60000 сўм. г) «NAYTOV» фирмасига компьютер келтириш учун тўлов ўтказилди 500000 сўм. Дебет 6010 счёт 500000 сўм. Кредит 5110 счёт 500000 сўм. д) Траспорт ташкилотига тўлов ўтказилди 20000 сўм. Дебет 6990 счёт 20000 сўм. Кредит 5110 счёт 20000 сўм. в) Программалаш хизмати фирмага тўлов ўтказилди 60000 сўм. Дебет 6990 счёт 60000 сўм. Кредит 5110 счёт 60000 сўм. ж) Асосий воситаларни қабул қилиш топшириш далолатномаси (АВ-1) асосида асосий восита кирим қилинди. Дебет 0150 счёт 580000 сўм. Кредит 0820 счёт 580000 сўм. 3- мисолни схема кўриниши қуйидагича бўлади: Дт + 5110-Кт Дт -6010+Кт Дт-6990+ Кт Дт +0820- Кт Дт +0150- Кт г)500.0 г)500.0 а)500.0 д)200.0 б)200.0 а)500.0 ж)580.0 ж)580.0 д)20.0 е)60.0 в)60.0 б)20.0 е)60.0 в)60.0 Асосий воситалар бепул кўринишида ҳам корхоналарда қабул қилиниши мумкин. Ушбу жараён юзасидан қуйидаги хусусиятларга эътиборни қаратмоқ керак: Асосий воситаларни янги ва олдин фойдаланганлигига; Асосий воситаларни давлат ёки нодавлат корхонасига бепул кирим қилинаётганлигига. 4-мисол. Янги асосий восита давлат корхонасига бепул қабул қилинди. Бошланғич қиймати 2000.000 сўм. Дебет 0130 счет 2000.000 сўм. Кредит 8520 счет 2000.000 сўм (нодавлат корхоналарида эса, кредит 9380 счёт). Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling