Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Download 1.62 Mb.
bet30/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

1.7.4. Сотиш жараёнининг ҳисоби
Сотиш жараёни хўжалик жараёнларини ичида охиргиси бўлиб, бунда ишлаб чиқариш жараёни натижасида тайёрланган маҳсулотлар сотилиб, пул кўринишида корхонага кирим қилинади. Шу билан бирга бу жараёнда сотиш натижалари аниқланади, сотиш натижалари эса, фойда ёки зарар бўлиши мумкин.
Сотиш жараёни ҳисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
--сотиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобини тўғри ва ўз вақтида ҳисобини ташкил этиш;
-сотиш натижасида олинган даромадларни улар ҳосил бўлган жойлари бўйича тўғри ҳисобини ташкил этиш;
- сотиш натижаларини тўғри ҳамда ўз вақтида аниқлаш.
Сотиш жараёнида ишлаб чиқаришда тайёрланган маҳсулотларни реализацияси рўй беради, унинг ҳисобини юритиш учун 9000 «Асосий фаолиятдан олинган даромад» счёти мўлжалланган.
Маҳсулотни сотишдан олинган даромадни ҳисоби 9010 счётда, товарларни сотишдан олинган даромадларни ҳисоби 9020 счётда, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатишдан олинган даромадларнинг ҳисоби эса, 9030 счётда ҳисобга олинади.
Сотилган тайёр маҳсулотларни таннархини ҳисобини юритиш учун 9110 счёт, сотилган товарларнинг таннархини ҳисобини юритиш учун 9120 счёт, бажарилган иш ва хизматларнинг таннархини ҳисобини юритиш учун эса, 9130 счётлар мўлжалланган.
Масалан, тайёр маҳсулот учун харидорларга счёт юборилса,
Дебет 4010 счёт 2 000 000 сўм.
Кредит 9010 счёт 2 000 000 сўм.
Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархини ҳисобдан чиқарилиши эса, қуйидаги бухгалтерия проводкаси орқали акс эттирилади:
Дебет 9110 счёт 1 500 000 сўм.
Кредит 2810 счёт 1 500 000 сўм.
Маҳсулотни сотишдан олинган молиявий натижани аниқланиши 9910 –«Якуний молиявий натижа» счёти орқали амалга оширилади, яъни:
Дебет 9910 счёт 1 500 000 сўм.
Кредит 9110 счёт 1 500 000 сўм.
Бир вақтнинг ўзида
Дебет 9010 счёт 2 000 000 сўм.
Кредит 9910 счёт 2 000 000 сўм.
Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики, 9910- «Якуний молиявий натижа» счёти ёрдамида маҳсулотни сотишдан олинган даромад ва шу маҳсулотнинг таннархи солиштирилади. 9910 счётнинг кредит қолдиғи фойдани, дебет қолдиғи эса, зарарни билдиради.
Короналарда тайёр маҳсулотда ташқари асосий воситалар, валюта маблағлари, материаллар, қимматбаҳо қоғозлар ва бошқа активлар ҳам сотилиши мумкин. Ушбу сотиш жараёнларининг ҳисоби 9210 –«Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш», 9220 –«Бошқа активларни ҳисобдан чиқариш» счётларда акс эттирилади.
Асосий воситаларни сотишдан олинган фойданинг ҳисоби 9310 счётда, бошқа активларни сотишдан олинган фойданинг ҳисоби эса, 9320 счётда юритилади.
Сотиш жараёнининг хусусияти шундан иборатки, унинг рўй бериши натижасида сотилган ативларнинг ўрнига корхонага пул маблағининг кирими амалга оширилади.



Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling