Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш учун саволлар
- 2-Қисм. АУДИТ 2.1. Аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари 2.1. 1. Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши.
Таянч иборалари.
Бухгалтерия ҳисоботи, статистика ҳисоботи, ҳисобот турлари, ҳисобот шакллари, фойдаланувчилар, баланс, пул оқими, инвентаризация, тушунтириш хати, чет эл инвестицияси, дастлабки ҳисобот, йиғма ҳисобот. Такрорлаш учун саволлар: Бухгалтерия ҳисоботи нима ва унинг аҳамияти нималардан иборат? Бухгалтерия ҳисоботига қўйилган талаблар нималардан иборат? Ҳисоботнинг қандай турлари мавжуд? Ҳисоботнинг қандай шакллари мавжуд? Ҳисоботни тузишга тайёргарлик кўриш ишлари қандай амалга оширилади? 2-Қисм. АУДИТ 2.1. Аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари 2.1. 1. Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. «Аудит» тушунчаси лотинча бўлиб, «auditing» - айнан таржимаси «у эшитаяпти», «эшитувчи» деган маъноларни билдиради. Биринчи мустақил аудиторлар XIX асрда, Европадаги йирик акционерлик компанияларида вужудга келган. Аудитнинг тарихий ватани деб Англия ҳисобланади. 1844 йил компаниялар тўғрисида бир қатор қонунлар чиқиб, уларда акционер компаниялари бир йилда бир маротаба махсус мутахассисларни таклиф қилиб бухгалтерия счетларини текшириб ва акционерлар олдида ҳисоботи эшитилиши лозим эди. Иқтисодиётда содир бўладиган иқтисодий инқирозлари бухгалтер аудиторлар хизматига бўлган талабни янада кучайтирди. Бу даврларда аудиторлик текшируви сифатига талаблар мураккаблаштирилди ҳамда мажбурий тус олди. Булар ҳаммаси ушбу хизматга бозор талабини оширди. Ҳамма давлатларда иқтисодий ва молиявий ахборотларга зарур талаблар белгиланиб, улар аудитор хулосаси билан бирга албатта чоп этилиши белгиланди. Аудит алдамчиликка қарши катта қурол бўлиб хизмат қила бошлади. Англияда аудиторлар деб молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини назорат қилиш билан шуғулланувчи барча мутахассислар, шу жумладан давлат ташкилотида ишлаётган мутахассислар ҳам ҳисобланади. Францияда мустақил молиявий назорат билан шуғулланувчи икки профессионал ташкилот бухгалтер экспертлар уларнинг ваколатига бевосита бухгалтерия ҳисобини, ҳисобот тузиш ушбу доирада консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳамда молиявий ҳисобот ишончлилигини назорат қилувчи счетлар бўйича комиссарлар мавжуд. АҚШда молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини текширадиган дипломли жамоат бухгалтерлари мавжуд. Ривожланган барча давлатларда бухгалтер аудитор мутахассислигини эгаллашга ҳоҳиш билдирганлар узоқ йиллар давомида ўқиши амалиёт билан шуғулланиши ва кўплаб имтиҳонларни топширишлари лозим. Молия Вазирлиги аудиторлар палатаси профессионал бухгалтерлар уюшмаси ва бошқалар Республикадаги аудиторлик ташкилотлари фаолиятини текшириб, иш сифатларини назорат қилиб турадилар. Аудитнинг зарурлиги. Аудиторлик хизматига бўлган эҳтиёж қуйидаги омиллар сабабли вужудга келади: Ахборот тузувчилар (раҳбарият) томонидан объектив бўлмаган ҳисоботлар тузилиши эҳтимоли ва унинг оқибатида ахборот фойдаланувчилар ва уни тайёрловчилар орасида низо вазиятлари вужудга келиши; Қарорлар қабул қилишнинг сифатли ахборотга боғлиқлиги; Ахборотларни текшириш учун махсус билимларнинг зарурлиги; Фойдаланувчиларга ахборотнинг сифатлилигини баҳолаш учун рухсатнинг мавжуд эмаслиги; Юқоридаги ва бошқа сабаблар мустақил эксперт, етарли даражадаги тайёргарлик, квалификация тажриба ва бундай хизмат кўрсатишга ҳуқуқи бўлган хизматни ижтимоий тақазо қилади. Аудиторлик хизмати - бу молиявий ахборотларнинг ишончлилигини белгиловчи ва бошқа бухгалтерия ҳамда маслаҳат хизматларини кўрсатувчи фаолият. Ишончли ахборот капитал бозорининг самарали амалга ошиши ва баҳолаш имкониятини ҳамда турли иқтисодий қарорларнинг истиқболини аниқлашга ёрдам беради. Аудиторлик текширувларини, у мажбурий бўлмаган ҳолда ўтказилиши ҳам катта аҳамиятга эга. Бозор иқтисодиёти шароитида корхона кредит муассасалари ва бошқа хўжалик субъектлари билан мулк, маблағ ва тижорат операциялари ҳамда инвестиция фаолиятларида шартнома асосида муносабатда бўладилар. Ушбу муносабатларнинг ишончлилиги ва ҳамкорликнинг ҳамма қатнашчилари молиявий ахборотлардан фойдаланишлари асосида ташкил этилади. Бу ахборотларнинг ишончлилиги мустақил аудиторлар томонидан тасдиқланади. Аудиторлик хизматларининг асосий вазифаси ахборотлардан фойдаланувчиларга тақдим қилинадиган ҳисоботлар тўғрисида холис фикр-мулоҳазалар билдиришдир. Аудиторлар етарли билим ва тажрибага, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари ва асословчи маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлганликлари учун бу вазифани малакали даражада бажарадилар. Бундан ташқари, улар корхона маъмуриятига бўйсунмайдиган ва унинг тазйиқларидан ҳолидирлар. Аудиторлик фаолиятининг ривожланишига 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий таназзули катта туртки бўлди. Бу даврда акциядорлик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг кўпчилиги инқирозга юз тутдилар. Натижада ҳисоботларни, хусусан, баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини тасдиқлаш тартибини қатъий белгилаш, уларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини мустақил аудиторлар томонидан текшириш эҳтиёжи юзага келган . Дастлаб аудиторлик вазифалари аниқ белгиланмаган бўлиб, барча инвесторлар, акциядорлар, кредиторлар аудиторларни ўзларининг ҳимоячиси сифатида қабул қилганлар. Бозорнинг кенгайиши билан аудиторлик фирмалари кўрсатадиган хизматлар турлари ва ҳажмлари ҳам ортиб боради. Кўплаб фирмалар одатдаги бухгалтерия ҳисобига оид маслаҳатлар ва хизматлардан ташқари солиққа тортиш, бошқарув фаолияти ва ахборотларни олиш технологияси, маркетинг, моддий ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолаш, иқтисодий режалаштириш ва истиқболни белгилаш, банк ва суғурта ишлари бўйича ҳам хизмат кўрсата бошладилар. Бозор иқтисоди ривожланган мамлакатларда молиявий назоратнинг қуйидаги ташкилий тизимидан фойдаланилади: 1. Давлат молиявий назоратининг олий органи счётлар палатаси ёки давлат бош аудиторлик аппарати бўлиб, у бевосита парламент ёки президентга бўйсунади. Унинг асосий вазифаси давлат бюджетининг харажатлар қисмини умумий назорат қилишдир. 2. Солиқ бошқармаси. Ҳукуматга ёки молия вазирига бўйсунади, давлат бюджети даромадлар қисмининг тўлдирилишини назорат қилади. 3. Вазирликлардаги назорат тафтиш бўлинмалари бюджет томонидан маблағ билан таъминланиб, давлат молиявий назоратининг олий органи ёки тегишли вазирликка бўйсунади. Асосий вазифаси бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини назорат қилади. 4. Мустақил аудиторлик молиявий назорат баланс маълумотларининг тўғрилигини, амалга оширилган муомалаларнинг қонунийлигини шартнома асосида назорат қилади. Нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларга ҳам шартнома асосида ҳисоб ва молия масалалари бўйича маслаҳат (консультация) беради. Ривожланган мамлакатларда мустақил аудиторлик ташқи молиявий назоратнинг асосий шакли бўлиб ҳисобланади ва у кенг профилли тафтишчилар томонидан амалга оширилади. Турли мамлакатларда аудитни ташкил қилиш билан боғлиқ қоидаларни ўрганиш шуни кўрсатадики, уларда бир-бирига ўхшашликлар мавжуд: корхоналар молиявий ҳисоботларини мажбурий аудит назоратидан ўтказиш; аудиторлик фаолияти билан шуғулланувчилар учун маълум малакага эга бўлиши билан боғлиқ талаблар. аудиторликка фақат шу мамлакат фуқароларини тайинлаш. Барча аудиторлик фирмалари, хизматлари ўз фаолиятларида «Халқаро аудит нормалари» дан фойдаланадилар. Ташқи аудит билан бирга кўпчилик корхоналарда ички аудит йўлга қўйилган бўлиб, улар ишлаб чиқариш харажатларининг даражаси, рентабеллик, тежамкорлик, мақбул режимга риоя қилиш ва кўрсатиладиган хизматларнинг юқори сифатлилиги устидан назорат қиладилар. Фирмаларнинг, шу жумладан аудиторлик фирмаларининг ҳам бозорда мустаҳкам ўрин топишида уларнинг маҳсулот (иш, хизмат)ларининг сифати муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир корхона ва ҳар бир тадбиркор улар хўжалик юритадиган соҳада амалга ошириладиган муомалаларни аудиторлик текширувидан ўтказиш зарурати билан тўқнашадилар. Аудит мамлакатимиздаги хўжалик фаолиятини назорат ва иқтисодий таҳлил қилишнинг нисбатан янги йўналишидир. Агар Гарб мамлакатларида аудит 150 йилдан буён маълум бўлса, Ўзбекистонда эса, мустақил фаолият соҳаси сифатида хўжалик юритишда давлат монополиясидан воз кечиш ва бозор иқтисодига ўтиш натижасида шакллана бошлади. Шунинг учун аудиторлик фаолияти ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш зарурдир. Таъкидлаш жоизки, олдин ҳам мамлакатимиздаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда хўжалик фаолиятини назорат ва тафтиш қилиш амалга оширилган. Аммо, назорат ва тафтиш билан аудит тушунчалари бир-бирларига яқин бўлса ҳам, уларни битта нарса деб тушуниш тўғри эмас. Аудит тушунчаси назорат ва тафтиш тушунчаларига қараганда кенгроқ, чунки у нафақат молиявий кўрсаткичлар тўғрилигини текширишни, балки харажатларни мақбуллашти-риш ва қонуний асосда фойдани кўпайтириш мақсадида хўжалик фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Аудитни бизнесни ўзига хос экспертиза қилиш деб таърифлаш мумкин. Бунда бухгалтерия ҳисоби ва ички хўжалик назорати шартнома асосида амалга оширилиб, молия-хўжалик муомалаларининг қонунчиликка мувофиқлиги текширилади (яъни ҳисобот кўрсаткичларининг ҳаққонийлиги назорат қилинади). Шунингдек, ноўрин харажатларга йўл қўймаслик мақсадида эксперт консультацияси ўтказилади. Бизнес бўйича эксперт вазифаларини бажариш учун аудитор кенг билим, маҳорат ва тажрибага эга бўлиши лозим. Мамлакатимизда аудитнинг дунёга келиши ва аудиторлик фирмаларининг барпо этилиши асосан, акциядорлик жамиятлари, қўшма корхоналар ва тижорат банкларининг ташкил этилиши билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳисоботлари аудитор хулосасиз расмий мақомга эга бўла олмайди. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling