Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Балансда муҳим ўрин тутадиган моддаларнинг Муҳимлик
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
- Bu sahifa navigatsiya:
- Актив моддалари
- БАЛАНС 813578,0 100,0 10000,0
- БАЛАНС 813578,0 100, 0 10000,0
Балансда муҳим ўрин тутадиган моддаларнинг Муҳимлик
даражасини аниқлаш (баланс умумий суммасининг 1% дан юқори бўлган моддалар муҳим деб олинган)
Аудитор аниқланган хатолар бўйича мижоз-корхона раҳбариятига жорий бухгалтерия даврида тузатиш ёзувларини амалга оширишни тавсия қилиши лозим. Агарда тахмин қилинаётган хатолар ва тафовутлар сезиларли даражада бўлса, мижоз-корхона раҳбариятининг тузатиш киритишга рози бўлмаслиги аудитор учун салбий аудиторлик хулосаси тузишга асос бўлиши мумкин. Аудиторлик ташкилоти томонидан ўрнатиладиган асосий кўрсаткичлар тизими ва муҳимлик даражаси ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ҳамда аудиторлик ташкилотининг ижро органи томонидан тасдиқланади. Аудиторлик текшируви жараёнида юзага келган вазиятлар тақазоси билан муҳимлик даражаси кўрсаткичи ўзгартирилиши (тузатилиши) мумкин. Бунда муҳимлик даражасининг ўзгартирилиш факти, унинг янги кўрсаткичи, тегишли ҳисоб-китоблар ва далил-исботлар тафсилоти аудиторнинг ишчи ҳужжатларида акс эттирилган бўлиши лозим. Таъкидлаш жоизки, №9-АФМС да муҳимлик даражасининг асосий кўрсаткичлар тизимини ва ушбу даражани аниқлашнинг услубий асосланган тартибини аудиторлик ташкилоти томонидан ўзгартириш учун асос бўлувчи омиллар ҳам келтирилмаган. Бизнинг фикримизча, бундай омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин: молиявий ҳисобот асосий кўрсаткичларини ёки баланс моддаларини аниқлаш тартибига таъсир қиладиган, бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортишни ислоҳ қилишга доир ўзгаришлар; муҳимлик даражасини аниқлаш услублари олдига қўйиладиган талабларни белгилайдиган, аудитга доир қонунчиликдаги ўзгаришлар; аудиторлик ташкилоти ихтисослашувининг ўзгариши; аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектлар таркибидаги ўзгаришлар, уларнинг ишлаб чиқариш тури ёки тармоғига тегишлилигининг ўзгариши; аудиторлик ташкилоти раҳбариятининг ўзгариши. Муҳимлик даражаси бухгалтерия ҳисоби юритиладиган ва бухгалтерия ҳисоботи тузиладиган валютада ифодаланиши лозим. Муҳимлик даражаси ҳар бир аудиторлик текшируви учун текширувни режалаштириш босқичи якунланганидан сўнг аниқланган бўлиши лозим. Аниқланган муҳимлик даражасининг қиймати аудиторлик текширувининг умумий режасида ҳам акс эттирилган бўлиши керак. Агар мижоз-корхона вакиллари муҳимлик даражасининг аудиторлик ташкилоти томонидан аниқланиш тартиби билан қизиқиб қолишса, у ҳолда аудиторлар уларга ушбу ахборотни тақдим этишлари зарур. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling