Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус проффесионал таълимнинг


Download 2.49 Mb.
bet49/100
Sana23.06.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1651838
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   100
Bog'liq
5 54 02 01 – Бино ва иншоотлар қурилиши бўйича

Фаннинг мақсади: ўқувчиларга қурилиш майдонларида қуйма усулда тайёрланадиган бетон ва темир-бетон буюмлари ҳамда конструкциялари учун керак бўлган бетон қориш ва арматура ишлари жараёнларни ўргатади.

II. Фаннинг вазифалари:
- - ўқувчиларнинг бино ва иншоотлар қурилишида бажариладиган бетон қориш ва арматура ишлари ҳақидаги тасаввурини ўстириш;
- қурилишда ишлатиладиган бетоннинг асосий - физик, механик, кимёвий ва технологик хоссаларини ўргатиш;
- қурилишда ишлатиладиган бетоннинг таркибини меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисоблашни ўргатиш;
- қурилиш учун бетон қоришмалари тайёрлайдиган шахобчаларнинг асосий қурилмаларини ўргатиш;
- бетон қоришмасини тайёрлашда ишлатиладиган қурилмаларнинг тузилиши ва техник кўрсаткичларини ўргатиш;
- арматура тўрлари ва каркасларини тайёрлаш учун пайвандлаш аппаратлари ҳамда материалларини танлашни ўргатиш;
- олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкцияларини тайёрлашда арматурани таранглаш усулларини ўргатишдан иборат.


III. Фаннинг ўзлаштириш натижасига қўйиладиган талаблар
Фанни ўзлаштириш натижасида ўқувчи:
-бино ва иншшотлар қурилишида бетон қориш ҳамда арматура ишларининг технологик жараёнлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- қурилишда ишлатиладиган бетоннинг асосий хоссаларини ва таркибини меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисоблашни;
- қурилиш учун бетон қоришмалари тайёрлайдиган шахобчаларнинг асосий қурилмаларинининг тузилиши ва техник кўрсаткичларини;
- арматура тўрлари ва каркасларини тайёрлаш учун пайвандлаш аппаратлари ва материалларини танлашни;
- олдиндан зўриқтирилган темир-бетон конструкцияларини тайёрлашда арматурани таранглаш усулларини билиши;
-қурилиш жараёнларида бетон қориш усулларини ва арматура ишларини мустақил бажариш кўникмасига эга бўлиши керак.
-


IV. Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий усуллари, ахборот ва педагогиктехнологиялари қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
Фанни ўқитишда, анимацион ва мультимедия тасвирлар, видеофильмлар, тақдимот, слайд, чизма ва схемалар намойишлари учун ахборот коммуникация технологиялари - компьютер ва проекторлардан фойдаланиш назарда тутилади.



Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling