Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус проффесионал таълимнинг


Download 2.49 Mb.
bet41/100
Sana23.06.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1651838
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   100
Bog'liq
5 54 02 01 – Бино ва иншоотлар қурилиши бўйича

Назарий

Амалий

Лаборатория

Семинарлар

Курс иши

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10




Кириш




2

2



















1-Бўлим. Биноларни сув билан таъминлаш тармоқлари ва жиҳозлари

1

Бино ва иншоотларнинг ички сув таъминоти тизими




2

2
















2

Сув таъминоти тармоқлари. Сув ўтказувчи қувурлар




4

2

2













3

Қувурларга ўрнатиладиган арматуралар. Заҳира идишлар. Насос қурилмалари




2

2
















4

Сув таъминоти сантехника жиҳозлари Назорат-ўлчов асбоблари




2




2
















2-Бўлим. Биноларни иссиқ сув билан таъминлаш тармоқлари ва жиҳозлари

5

Иссиқ сув билан таъминлаш тизимлари. Маҳал- лий сув иситиш ускуналари




4

2

2
















3-Бўлим. Биноларни ички канализация тармоқлари ва жиҳозлари

6

Ички канализация тизимлари. Сантехника жиҳозлари (оқава сув қабул қилувчи), гидро- затворлар ва канализация тармоғи




2



















7

Канализация тармоғининг тузилиши.




4

2

2
















4-Бўлим. Совутиш, шамоллатиш тизимлари ускуналари

8

Шамоллатиш қурилмаларининг асосий турлари




2

2
















9

Бино ичидаги ҳавони иситиш, тозалаш ва совутиш қурилмалари




4

2

2
















5-Бўлим. Биноларни газ билан таъминлаш тармоқлари ва жиҳозлари

10

Бино ички газ қувурлари, арматура деталлари ва назорат-ўлчов асбоблари




2

2
















11

Газ жиҳозлари ва ускуналари




4




4
















6-Бўлим. Иссиқлик таъминоти тизими жиҳозлари

12

Иситиш тизими классификацияси




2

2
















13

Марказий иситиш тизимининг иситиш ускуна­лари




2




2













14

Сув ва буғ билан иситиш жиҳозлари




2




2
















Жами:

60

40

20

20










20


Дастурнинг мазмуни

Кириш.
Ҳозирги замон биноларини барпо этишда муҳандислик жиҳозлари билан таъмин- лашнинг аҳамияти, унинг инсон ҳаётидаги ўрни. Республикамиз ҳукуматининг доимий назорати. Биноларни муҳандислик жиҳозлари билан таҳминлашни меъёрловчи ҳужжат- лар.
1-Бўлим. Биноларни сув билан таъминлаш тармоқлари ва жиҳозлари.
1-мавзу. Бино ва иншоатларнинг ички сув таъминоти тизими.
Ички сув таъминоти тизимларининг турлари. Истеъмол, ёнғин ўчириш, суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларида ишлатиладиган сув таъминоти тармоқлари.

2-мавзу. Сув таъминоти тармоқлари. Сув ўтказувчи қувурлар.
Сув таъминоти тармоғининг тузилиши. Сув ўтказувчи қувурларнинг турлари. Қувурларни ўзаро улаш ва ўрнатиш.
3-мавзу. Қувурларга ўрнатиладиган арматуралар. Заҳира идишлар. Насос қурилмалари.
Қувурларга ўрнатиладиган арматуралар. Вентиллар, задвижкалар, жўмраклар, босимни ростловчи ва стабиллаштирувчи ростлагичлар, сақловчи-ташлама клапанлар. Сув босимини ростлаш ва сув захираси учун идишлар. Сув босимини кучайтириш учун насос қурилмалари.
4-мавзу. Сув таъминоти сантехника жиҳозлари. Назорат-ўлчов асбоблари.
Сантехника жиҳозлари: турли конструкцияли жўмраклар, аралаштиргичлар, ювиш баклари ва жўмраклар, раковиналар. Сув босимини ўлчаш учун монометрлар. Сув ҳароратини ўлчаш учун термометрлар. Сув сарфини ўлчагичлар.

2-Бўлим. Биноларни иссиқ сув билан таъминлаш тармоқлари ва жиҳозлари.
5-мавзу. Иссиқ сув билан таъминлаш тизимлари. Маҳаллий сув иситиш ускуналари.
Биноларни иссиқ сув билан таъминлаш тизимлари. Марказий ва маҳаллий иссиқ сув билан таъминлаш тизимлари. Маҳаллий сув иситиш ускуналари. Элеватор узеллари.

3-Бўлим. Биноларнинг ички канализация тармоқлари ва жиҳозлари.
6-мавзу. Ички канализация тизимлари. Сантехника жиҳозлари (оқава сув қабул қилгичлар), гидрозатворлар ва канализация тармоғи.
Бино ва иншоатларнинг канализацияси турлари. Маиший-хўжалик, ишлаб чиқариш ва сизот сувлари учун, ёки бирлаштириб қурилган канализациялар. Бино ички канали- зациясининг схемаси. Оқава сувларни қабул қилувчи жиҳозлар: ванна, душ поддони, раковина, унитаз, писсуар, биде ва турли конструкциядаги траплар. Оқава сувларни қабул қилувчи жиҳозларга ўрнатиладиган гидрозатворлар.

7-мавзу. Канализация тармоғининг тузилиши.
Канализация тармоғининг тузилиши: канализация қувурлари, улар қисмларини ўзаро улаш.Канализация қувурларини тозалаш ва ревизия қилиш. Канализация тизимини ташқи канализация тармоғига улаш. Канализация қудуқлари.
4-Бўлим. Совутиш, шамоллатиш тизимларининг ускуналари
8-мавзу. Шамоллатиш қурилмаларининг асосий турлари.
Шамоллатишнинг табиий ва механик қурилмалари. Табиий шамоллатиш қурил- маси. Аэрация. Дефлакторлар. Вентиляция каналлари. Механик қурилмалар (вентилятор- лар).
9-мавзу. Бино ичидаги ҳавони иситиш, тозалаш ва совутиш қурилмалари.
Ҳаво иситкичлар. Радиаторли, силлиқ трубали ва пластинкали калориферлар. Ҳавони чангдан тозалаш қурилмалари: чанг тортувчи камера, циклон; матоли, мойли, қоғозли фильтрлар. Бино ичидаги тепература, намлик ва ҳавонинг тозалигини таҳминловчи кондиционерлар. Ҳонани ҳаво ёрдамида иситиш.

5-Бўлим. Биноларни газ билан таъминлаш тармоқлари ва жиҳозлари.
10-мавзу. Бино ички газ қувурлари, арматура деталлари ва назорат-ўлчов асбоблари.
Бино ички газ тармоғининг тузилиши. Бино ички газ тармоғига уланадиган вентиллар, жўмраклар ва газ ўлчаш асбоблари.

11-мавзу. Газ жиҳозлари ва ускуналари.
Маиший газ плиталари. Автоматик газ ва сув иситгичи. Газ билан иситиш печлари. Газ ёндиргичлар. Ёниш маҳсулотларини чиқариб ташлаш қурилмалари.

6-Бўлим. Иссиқлик таъминоти тизими жиҳозлари.
12-мавзу. Иситиш тизими классификацияси.
Маҳаллий ва марказий иситиш тизимлари. Сув, буғ ва ҳаво ёрдамида иситиш.
13-мавзу. Марказий иситиш тизимининг иситиш ускуналари.
Марказий иситиш манбаидан келадиган трасса. Бино ва иншоот ичига ўрнатила- диган элеватор узеллари. Элеватор узелларининг тузилиши ва вазифаси. Кенгайтирувчи хажмли идиш. Циркуляцион насослар. Иситиш тизимидан ҳавони чиқариб юбориш ускуналари.
14-мавзу. Сув ва буғ билан иситиш жиҳозлари.
Текис деворли қувурлардан ясалган регистрлар. Чўян радиаторлар. Думалоқ қобирғали чўян қувурлар. Конвекторлар. Керамика ва чинни радиаторлар. Бетон плиталар ичига жойлаштирилган иситиш қувурлари.

Амалий машғулотларни
ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотларда ўқувчилар фан бўйича назарий билимларини, мустаҳ- камлаб, керакли маълумотларни ҳисоблаш йўлларини ўрганадилар. Амалий машғулот- ларни ташкил этишда ўқувчиларнинг асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитишлари, шунингдек дарслик, ўқув қўлланмалар асосида ўқувчилар билимини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали ўқувчилар билимини ошириш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.

Амалий машғулотлар учун тавсия этилган мавзулар:

  1. Сув таъминоти сантехника жиҳозларини лойиҳа чизмасига асосан бинода ўрнатиладиган жойини аниқлаш.

  2. Маҳаллий сув иситиш қурилмаларидан бирининг техник характеристикаси билан танишиш.

  3. 4 қаватли бинонинг битта подъезди учун канализация тармоғи чизмасининг фазовий ҳолатини тасвирлаш.

  4. Маҳаллий шамоллатиш тизимини 3 хонали хонадон учун тавсифлаш.

  5. Маиший газ плитасининг техник паспорти билан танишиш.

  6. Маҳаллий иситиш тизимининг схемасини чизиш.

  7. Сув таъминоти сантехника жиҳозларини лойиҳа чизмасига асосан бинода ўрнатиладиган жойини аниқлаш.

  8. Маҳаллий сув иситиш қурилмаларидан бирининг техник характеристикаси билан танишиш.

  9. 4 қаватли бинонинг битта подъезди учун канализация тармоғи чизмасининг фазовий ҳолатини тасвирлаш.

  10. Маҳаллий шамоллатиш тизимини 3 хонали хонадон учун тавсифлаш.

  11. Маиший газ плитасининг техник паспорти билан танишиш.

  12. Маҳаллий иситиш тизимининг схемасини чизиш.



Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling