Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларга йиғма темирбетон ва металл конструкциялар хақида, уларнинг монтажи, монтаж механизмлари, монтаж мосламалари, монтаж усулларини хақидаги маълумотларни шакллантириш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
- бино ва иншоотлар қурилишида монтаж жараёнларини ;
- монтаж механизмлари ва монтаж мосламаларини танлашни ;
- монтаж усуллари ҳақида маълумотлар бериш;
- темирбетон конструкцияларни монтаж қилиш технологиясини ;
- металл конструкцияларни монтаж қилиш технологиясини ;
- монтаж ишларини ташкил этишни ;
- алохида элементлар бўйича монтаж қилиш усулларини ;
- монтаж ишларини сифатини текширишни ;
- монтаж ишларида техника хавфсизлиги қоидаларини ;
- қиш шароитида монтаж ишларини амалга оширишни билиши керак.
|
Билимлар
|
монтажчининг ишини ва иш ўрнини ташкил қилиш;
монтаж ишларини ишлаб чиқариш лойиҳасига ва қурилиш қоидаларига мос холда амалга ошириш;
қурилиш машина механизмлари ва асбоб ускуналарни;
ишлар сифатини назорат қилиш;
қурилиш конмтрукцияларини қабул қилиш ва омборларга жойлаштириш;
хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш
|
Кўникмалар
|
- монтаж ишларини бажаришни ва унинг сифатини текширишни , бажарилган ишлар хажмини аниқлай олишни, епилиб кетадиган ишлар далолатномаларини мустақил бажариш кўникмасига эга бўлиши керак.
|
Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи
|
“Бино ва иншоотлар қурилиши” йўналишида “Техник-қурувчи”ни тайёрлашда “Темир-бетон ва металл конструкцияларни монтаж қилиш технологияси” фани мутахассислик фанлар блоки таркибига киради. Фан ўқув режада келтирилган “Математика”, “Чизма геометрия ва мухандислик графикаси” ва тегишли махсус фанлар билан ўзаро боғлиқ. Шунингдек, “Инженерлик геодезияси” каби фанлар боғлаб ўргатилади.
|
|