Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
МАВЗУ. АУДИТНИНГ ХАЛКАРО СТАНДАРТЛАРИ
Download 0.74 Mb.
|
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org
3 МАВЗУ. АУДИТНИНГ ХАЛКАРО СТАНДАРТЛАРИ.
Хориждаги аудиторлик фаолияти. Хориждаги аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари. Аудитнинг халқаро стандартлари ва улардан миллий аудиторлик стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланиш. Аудиторлик ҳисоботининг тури ва мазмуни аудит объекти, текширув натижаларига бевосита боғликдир. Махсус адабиётлар-да ва аудит амалиётида аудйторлик хулосасининг қуйидаги тур-лари ифодаланган. шартсиз ижобий хулоса; шартли ижобий хулоса; салбий хулоса; ўз фикрини билдирмасдан хулоса бериш. Аудит натижаси бўйича сўзсиз ижобий хулоса корхона фао-лиятида қабул қилинган қонун-қоидаларга, ҳисоб сиёсатига ҳамда солиқ кодекси талабларига тўлиқ риоя қилинганда берилади. Шартли ижобий аудиторлик хулосаси корхона фаолиятида айрим қонун-қоидалардан чекланиш ҳоллари аниқланганда, ле-кин улар хўжалик юритувчи субъектнинг умумий ҳисоб сиёсатига ҳамда молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаганда берилади. Аудит натижасида салбий мазмундаги хулоса корхона фао-лиятида қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилинмаслик туфайли тузилган молиявий ҳисобот, унинг жорий ҳисоб маълумотларига монанд эмаслиги натижасида берилади. Аудитор (ёки аудиторлик ташкилоти) аудит натижаларидан тўлиқ қониқиш олмаган ҳолларда ўз фикрини билдирмасдан ху-лоса беради. Бундай мазмундаги хулосани беришга қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин: аудит жараёнида аудиторга турли йўллар билан тазийқ ўтказилган бўлса ёки аудиторга керакли маълумотлар тўлиғича такдим этилмаган бўлса, аудиторда кор-хона ҳисоб сиёсати бўйича айрим шубқалар туғилган такдирда. Мамлакатимизда амал қилинаётган қонун-қоидадларга асосан аудиторлик хулосаси икки турга бўлинади: ижобий аудиторлик хулосаси ёки салбий аудиторлик хулосаси. Ўзбекистон Республикаси аудит миллий стандартларининг 70-сонли - «Молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси» стандартида куйидаги ҳолда ижобий хулоса берилиши кайд кцлинган. Текширилган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисобота асосли тузилган бўлса ва корхона-нинг молиявий ҳолатани тўғри акс эттарса, хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос келса. Аудит жараёнида хўжалик юритувчи субъект фаолиятида жиддий камчиликлар аникданганда, молиявий ҳисобот тўғри тузилмаганда ёки амалдаги қонунчиликка мос келмаганда салбий аудиторлик хулосаси берилади. Аудиторлик хулосаси камида уч нусхада тузилади ва унинг иккитаси буюртмачига такдим этилади. Юқоридагиларга асосла-ниб шундай хулосага келиш мумкинки халқаро ва мамлкатимиз амалиётида аудиторлик хулосаларининг бир кднча турлари қўл-ланилади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling