Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-савол. Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра аудит ўтказиш хусусиятлари


Download 0.74 Mb.
bet18/74
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708253
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   74
Bog'liq
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org

3-савол. Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра аудит ўтказиш хусусиятлари.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ аудиторлик текшируви назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик ташкилоти томонидан, улар ўртасида хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан тузилган шартномага асосан ўтказилади .
Шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини белгилаган орган ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси процессуал қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (тергов органлари, суд ва арбитраж суди) хўжалик юритувчи субъектларни аудиторлик текширувидан ўтказишга топшириқ беришлари мумкин. Бундай топшириқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида қуйидаги шарт-шароитлар мавжуд бўлганида берилади:
  • қўзғатилган ( қайта кўрилаётган) жиноий ишлар;


  • фуқаролик ишини қабул қилиш (қайта кўриш);


  • арбитраж судининг идоравий тасарруфидаги ишлар.


Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган бундай топшириқлар мазмуни жиноий иш қўзғатиш (қайта кўриш), фуқаролик ишини қабул қилиш (қайта кўриш), арбитраж судининг идоравий тасарруфидаги ишлар учун асос бўлган ҳолатларга мос келиши лозим. Бундай топшириқларга мувофиқ ўтказиладиган аудиторлик текширувлар муддати аудиторлик ташкилоти билан келишилган ҳолда аниқланиб, одатда 1 ойдан ошмаслиги лозим.


Аудиторлик текшируви ўтказишга топшириқ берган ҳу-қуқни муҳофаза қилиш ёки назорат қилувчи органлар текширув ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратишлари, зарур ҳолларда аудиторлар ва улар оила аъзоларининг шахсий хавфсизликларини ҳам таъминлаши лозим. Шунингдек, олдин текширилган хўжалик юритувчи субъект фаолияти айнан бир хил асосларга кўра олдинги текширувни ўтказган аудиторлик ташкилоти томонидан қайта текширишга рухсат этилмайди.
Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра ўтказилган аудиторлик текширувлар жараёнида олинган маълумотлар фақат мазкур органлар рухсати билан ва улар рухсат қилган ҳажмда ошкор қилиниши мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра ўтказилган текширувлар натижалари бўйича тузилган аудиторлик хулосаси Ўзбекистон Республикаси жиноят-процес-суал кодексига мувофиқ тайнланган суд-бухгалтерия экспертизаси хулосасига тенглаштирилади.
Суд-бухгалтерия экспертизаси айрим ўзига хос хусусиятлари билан аудиторлик текширувларидан тубдан фарқ қилади. Кўп ҳолларда экспертиза эксперт муассасаларининг махсус хоналарида ўтказилади. Зарур ҳолларда экспертиза ўтказиш жойи эксперт томонидан, экспертизани тайинлаган орган билан келишилган ҳолда аниқланади.
Хулоса тузиш учун зарур бўлган дастлабки ва йиғма бухгалтерия ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари ва ҳисобот шакллари экспертиза обектлари бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, экспертиза ўтказиш жараёнида тафтиш далолатномаси, эксперт хулосалари, айбланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ва ишдаги бошқа материалларда келтирилган маълумотлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling