Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 0.74 Mb.
bet56/74
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708253
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74
Bog'liq
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org

Аудит ҳужжатлари
Аудитор аудит стандартларига мувофиқ аудит режалаштирган ва амалга оширганини далиллар асосида аудит ҳужжатларини тайёрлаш керак. Иш қоғозлари ёки ишчи қоғозлар атамалари баъзан аудит ҳужжатларига мурожаат қилинганда ишлатилади. Аудитор аудит амаллаирни ҳужжатлар асосида амалга ошириб, аудит далиллар текширилади ва молиявий ҳисоботларга тегишли ҳулосалашитирилади. Аудит стандартлари бу аудит ҳужжатларидан бошқа мақсадларга хизмат қилади, жумладан:
  • Аудитни режалаштириш ва амалга оширишда ишчи гуруҳга кўмаклашиш


  • Аудит ишида ишчи гуруш аъзолари маъсул бўлган назорат ва кузатиш учун кўмаклашиш


  • Шу каби ташкилотнинг келажакдаги аудити давомида аҳамиятга молик масалаларни қайд қилиш


  • Тўлиғинча аудитда ички ёки ташқи текширувларни ўтказиш


  • Жорий ишларни бажариш ва режалашитиш каби олдинги йилдаги бажарилган ишларни тушинишда аудиторга кўмаклашиш


Аудит ҳужжатларига мисоллар қуйдагилар:


  • Аудит дастурлари


  • Мижоз ёки аудиторл томонидан тайёрланган таҳлиллар


  • Меморандумлар


  • Муҳим топилмалар ёки масалаларни қисқача баёни


  • Тасдиқлаш ва баёнли ёзувлар


  • Назорат қоғози


  • Муҳим топилмалар ёки масалаларига доир (шу жумладан э-маил) ёзишмалар


  • Ёзишмалар




3-савол. Аудиторлик танлаш тушунчаси ва усуллари
Корхонадаги бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат аҳволининг аудитор томонидан тўғри баҳоланиши унинг барча кейинги ишлари муваффақиятининг гаровидир. Чунки, аудиторда мижоз ҳисоботини ўрганиш ва ходимлар билан суҳбат ўтказиш натижасида, ҳисобот тўғри ва ишончли бирламчи маълумотлар асосида тузилганлигига мутлақо ишонч ҳосил бўлса, у дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини танлаб текширувдан ўтказиши мумкин.

Акс ҳолда, аудитор бирламчи маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, бухгалтерия ходимларининг билим да-ражаси ва ички назоратнинг ташкил этилишига қониқиш ҳосил қилмаса, у жуда пухта, одатда, ёппасига текширув ўтказиши лозим.


Корхонанинг бутун молия-хўжалик фаолиятини ёппасига текшириш жуда сермеҳнат ишдир. Аммо, аудитор касб этикасининг меъёрларига мувофиқ мижоз-корхона молиявий ҳисоботининг ишончли (ишончсиз) лигига тўла ишонч ҳосил қи-лиши ёки у тўғрисида фикр билдиришдан бош тортиши лозим.
Агар текшириладиган объектларининг сони статистик танлаш усулларини талаб қилмайдиган даражада кам бўлса, ёки аудиторлик танлаш усулини қўллаш ёппасига текширув ўтказишга қараганда самарасиз бўлса, аудиторлик ташкилоти бухгалтерия ҳисобидаги қолдиқларни ва муомалаларнинг счётларда акс эттирилишини ёки назорат тизими воситаларини ёппасига текширувдан ўтказиши мумкин.
Аудитор кўп ҳолларда мижоз ҳисоботининг ишончлилигига ўртача даражада ишонч ҳосил қилади. Бу айрим ҳисоб бўлимлари бўйича ҳисоб яхши ташкил этилганлиги, малакали мутахассислар томонидан амалга оширилаётганлиги, автоматлаштирилаётганлиги бош бухгалтер ва ёндош ҳисоб бўлинма-лари томонидан ички назоратнинг яхши йўлга қўйилганлиги билан, бошқалари бўйича эса бунга тескари аҳвол вужудга келганлиги билан изоҳланиши мумкин.
Айнан ҳисобот кўрсаткичларига нисбатан ишонч ҳосил қилиш даражаси ўртача бўлганда аудиторлик танлаш усулларини қўллаш зарур.
Аудиторлик танлаш – бу алоҳида ҳужжатлар, ёзувлар ва ҳоказолар кўринишидаги текшириладиган тўпламни шакллантириш учун маълум қоидалар асосида танлаб олинган элементлардир.
Аудитнинг халқаро амалиётида аудиторлик танлаш №530-«Аудиторлик танлаш» (Аудит Самплинг) номли халқаро стандартга мувофиқ амалга оширилади. Бизнинг мамлакатда эса, аудиторлик танлаш ишлари №14-«Аудиторлик танлаш» номли Аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (АФМС) асосида бажарилади. Шунинг учун ушбу стандартга батафсилроқ тўхталиб ўтамиз. Стандартнинг мақсади аудиторлик ташкилоти учун текшириладиган тўпламдан маълумотларни танлаб олиш ва шу тарзда олинган ахборотларнинг натижаларини баҳолаш қоидаларини ўрнатишдан иборат.
Ўтказилган аудит натижалари бўйича расмий аудиторлик хулосаси беришни кўзда тутадиган аудиторлик текширувларини ўтказишда, «тавсия тавсифига эга» деб кўрсатилган қоидалардан ташқари барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Танлаб текшириш икки турли бўлиши мумкин:
  • Мувофиқ (мос) келишни танлаб текшириш


  • Моҳиятан танлаб текшириш.




Мувофиқликни танлаб текширишнинг вазифалари. Текшириладиган ҳисобот даври ичида ички назорат меъёрларининг тез-тез бузилиб туришини аниқлашдан иборат. Бунга корхона раҳбариятининг четдан сотиб олинган товар-моддий заҳиралар ва чет ташкилотлар хизматлари учун тақдим этилган счет-фактураларни тўлашга рухсат этиши, корхонага сотиб олинаётган товар-моддий заҳиралар-ни номлари, миқдори ва сифати бўйича уларнинг тегишли ҳужжатлари билан солиштириши мисол бўлади.
Моҳиятан танлаб текширишнинг вазифаси ички назоратнинг бузилишини қиймат ифодасида ўлчашдан иборат. Моҳиятан танлаб текшириш миқдорий танлаб текшириш деб ҳам аталади. Бунга бухгалтерия ҳисоби счётларининг қолдиқлари-ни, дастлабки ҳужжатлардаги ёзувларни тасдиқлаш, учинчи шахслардан тасдиқлар олиш, хўжалик фаолияти кўрсаткичларини таҳлил қилиш мисол бўлади.
Бухгалтерия ҳисоботининг муайян бўлимини текширувдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқишда аудиторлик ташкилоти текширув мақсадларини ва ушбу мақсадга эришишни таъминлайдиган аудиторлик амалларини аниқлайди. Сўнгра аудитор эҳтимолдан ҳоли бўлмаган хатоларни аниқлаши, тўплаш талаб қилинадиган зарур далил-исботларни баҳолаши ва шунга асосан кўриб чиқиладиган маълумотлар тўпламини аниқлаши зарур. Бу тўплам маълум тарзда идентификацияланадиган бирликлар йиғиндисидан ташкил топиши мумкин. Аудиторлик ташкилоти тўплам элементларини танлашни, аудит ўтказишдан қўйилган мақсадга эришишга имкон берувчи, энг самарали ва тежамли тарзда ўтказади.
Ҳар қандай танлаб текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • танлаш кўлами;


  • кузатиш бирлиги;


  • танлаш бирлиги;


  • танлаш услублари;


  • сайлаб олиш ҳажми;


  • салмоқли (репрезентатив) танлаш;


  • танланган маълумотларни текшириладиган тўпламга тадбиқ қилиш.


Текширув мақсадларига эришиш учун тегишли текшириладиган тўпламни аниқлаш зарур. Чунки, танлаш асосида қилинадиган хулоса айнан шу тўпламга тааллуқли бўлади.


Текшириладиган тўплам – бу маълум элементлар йиғиндисидир. Аудитда бухгалтерия ёзувлари (проводкалари), моддалар, ёзувлар тўплам элементлари сифатида танлаб олиниб, ушбу танлаш улар ҳақида маълумот бериши лозим.
Текшириладиган тўпламни шакллантириш учун мижоз-корхонанинг барча ҳужжатлари турли белгилар – ҳужжатлар тури, моддий жавобгар шахслар, вақтинчалик изчиллиги ва бошқалар бўйича маълумотлар ўхшаш бўлакларга бўлиб чиқилади. Масалан, аудитор маълум суммадан юқори дебитор қарзлар ҳақидаги ахборотларни тўплайдиган бўлса, у ҳолда дебиторлар билан ҳисоб-китобларга тааллуқли бўлган, аммо белгиланган (шарт қилиб қўйил-ган) суммадан кам бўлмаган барча бухгалтерия ҳужжатлари, ёзувлар ва ҳоказолар тўплами текшириладиган тўплам бўлиб ҳисобланади.
Бундай турдаги танловда танлаш бирлиги кузатиш бирлиги билан мос келади. Бу мижоз корхонасида тайёрланган ёки мижознинг учинчи шахслардан олган ҳужжатларидир. Танлаш бирлиги ва кузатиш бирлиги бир-биридан фарқ қилади. Кузатиш бирлиги аудиторлик текширувида шартли қабул қилинган. Бухгалтерия ҳисобининг ҳар қандай бўлими ёки соҳаси, хўжалик муомалаларининг тури кузатиш бирлиги бўлиши мумкин. Битта кузатиш бирлиги ичида ҳар хил танлаш бирликлари бўлиши мумкин. Танлаш бирлиги сифатида энг батафсил элемент аниқланганда танлов самарадорлиги ошади. Аммо, бунда ушбу элемент албатта текшириладиган бўлиши шарт.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling