Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
АДАБИЁТЛАР 1. Асосий адабиётлар
Download 0.74 Mb.
|
Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Қўшимча адабиётлар
- Аудиторлик танлаш тушунчаси.
АДАБИЁТЛАР
1. Асосий адабиётлар Каримов И.А. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. Халқ сўзи. 2002 йил 30 август. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни - Тошкент 1996 й. 30 август. Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) 2000 й. 26 май. //Солиқлар ва божхона хабарлари, 2000 йил 13 июнь. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги “Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларнинг аҳамиятини ошириш тўғрисида”ги 365-сонли қарори.-Т.: «Халқ сўзи», 2000 й, 26 сентябрь. Дўсмуратов Р.Д. Аудит асослари.-Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 2003.-612 с. Маматов З.Т. ва бошқ. Аудит: Ўқув қўлланма.-Т.: Тошкент Ислом Университети. 2002.-280 б. Мусаев Ҳ.Н. Аудит.-Т.: Молия. 2003.-220 б. Подольский В.И. Аудит. – М.: ЮНИТИ, 2001. Ризақулов А.А., Нарзиев Р. Аудит, - Т.: 1999. Санаев Н.С., Нарзиев Р. Аудит. Ўқитувчи, 2001. Тўлаходжаева М.М. Корхона молиявий аҳволини аудити. 1996. 2. Қўшимча адабиётлар Аренс А., Лоббек Д.Ж. Аудит. Пер. с англ. под. ред. проф. Я.В. Соколова, - М.: Финансы и статистика, 1995. Ўзбекистон Республикаси молиявий қонунлари журнали 2000-2005 йил сонлари. Солиқ ва божхона хабарлари газетаси. 2002-2005 йил сонлари. Справочник аудитора. – Т.: 2001. Шеремет А.Д. Аудит. – М.: Финансы и статистика, 1996. Аудиторлик танлаш тушунчаси. Корхонадаги бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат аҳволи-нинг аудитор томонидан тўғри баҳоланиши унинг барча кейинги ишлари муваффақиятининг гаровидир. Чунки, агар аудиторда мижоз ҳисоботини ўрганиш ва ходимлар билан суҳбат ўтказиш натижасида, ҳисобот тўғри ва ишончли бирламчи маълумотлар асосида тузилганлигига мутлақо ишонч ҳосил бўлса, у дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини танлаб текширувдан ўтказиши мумкин. Акс ҳолда, аудитор бирламчи маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, бухгалтерия ходимларининг билим да-ражаси ва ички назоратнинг ташкил этилишига қониқиш ҳо-сил қилмаса, у жуда пухта, одатда, ёппасига текширув ўткази-ши лозим. Корхонанинг бутун молия-хўжалик фаолиятини ёппасига текшириш жуда сермеҳнат ишдир. Аммо, аудитор касб этикасининг меъёрларига мувофиқ мижоз-корхона молиявий ҳисо-ботининг ишончли (ишончсиз) лигига тўла ишонч ҳосил қи-лиши ёки у тўғрисида фикр билдиришдан бош тортиши лозим. Агар текшириладиган тўплам элементларининг сони ста-тистик танлаш усулларини талаб қилмайдиган даражада кам бўлса, ёки аудиторлик танлаш усулини қўллаш ёппасига текширув ўтказишга қараганда самарасиз бўлса, аудиторлик ташкилоти бухгалтерия ҳисобидаги қолдиқларни ва муомалаларнинг счётларда акс эттирилишини ёки назорат тизими воситаларини ёппасига текширувдан ўтказиши мумкин. Аудитор кўп ҳолларда мижоз ҳисоботининг ишончлилигига ўртача даражада ишонч ҳосил қилади. Бу айрим ҳисоб бўлимлари бўйича ҳисоб яхши ташкил этилганлиги, малакали мутахассислар томонидан амалга оширилаётганлиги, автоматлаштирилаётганлиги бош бухгалтер ва ёндош ҳисоб бўлинма-лари томонидан ички назоратнинг яхши йўлга қўйилганлиги билан, бошқалари бўйича эса бунга тескари аҳвол вужудга келганлиги билан изоҳланиши мумкин. Айнан ҳисобот кўрсаткичларига нисбатан ишонч ҳосил қилиш даражаси ўртача бўлганда аудиторлик танлаш усулларини қўллаш зарур. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling