Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 1.32 Mb.
|
ЎҚ ИХ ва монопол
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДИОР” хизмат кўрсатиш МЧЖда иқтисодий хавфсизликни таъминлашга сарфланган харажатлар самарадорлигининг 2007- 2018 йиллардаги динамикаси 24
- Сақланаётган мулкнинг умумий миқдори ___________________________ Иқтисодий хавфсизликни таъминлашга сарфланган харажатлар
“ДИОР” хизмат кўрсатиш МЧЖда иқтисодий хавфсизликни таъминлашга сарфланган харажатлар самарадорлигининг 2007- 2018 йиллардаги динамикаси24 Ушбу жадвал маълумотлари шуни кўрсатиб турибдики, корхонада хавфсизлик таъминланмаган тақдирда йўқотилиш эҳтимоли бор бўлган маблағларнинг миқдори йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ушбу кўрсаткичнинг ўсиш суръати 2007-2018 йиллар давомида 239,0 %ни ташкил қилмоқда. Шу даврда иқтисодий хавфсизликни таъминлашга сарфланган харажатларнинг ўсиш суръати юқоридаги кўрсаткичга нисбатан анча баланд, яъни 278,9%ни ташкил қилади. Иқтисодий хавфсизликни таъминлашга сарфланган харажатлар суммаси 2015-2018 йилларда кескин ўсган. Бу курсатгич 2013 йилда 2007 йилга нисбатан 203,4%га ўсган бўлса, 2014 йилда шу 2007 йилга нисбатан 246,5%га, 2018 йилда эса 279,8%га ўсган. Бунинг сабаби ҳозирги ташкил қилинаётган нодавлат қўриқлаш фирмаси билан шартнома асосида ишлашга ўтганлигида куринади. Энди шу қўриқлашга кетадиган харажатларнинг самарадорлигини таҳлил қиладиган бўлсак бу харажатлар корхона учун ўта самарали эканлигини кўрсатмоқда. Хусусан, 2007 йилда ҳар бир сўм харажатга хавфсизлик таъминланмаган тақдирда таҳлил қилинган корхонада йўқотилиш эҳтимоли бор бўлган маблағларнинг миқдори 20,35 сўмни ташкил қилган. Бу самарадорлик кўрсаткичи 2011 йилгача мунтазам ўсиб келган ва шу йилда 2007 йилга нисбатан 113,2 %ни ташкил қилган. 2014 йилдан бошлаб унинг самарадорлиги пасайиш тенденциясига эга. 2013 йилда 2007 йилга нисбатан 105, %ни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда шу 2007 йилга нисбатан 85,4 % ни 2015 йилда эса 92,1% ни ташкил қилган. Ўзгариш тенденциясида паса-йиш кузатилсада бу ерда умумий самарадорлик мавжуд. Чунки қўриқлаш яхши йўлга қўйилмаганда эди, корхонада 2014 йилда 58528,7 минг сўм, 2018 йилда 62417,4 минг сўмлик маблағ йўқотилган бўлар эди. Бу мазкур корхонанинг иқтисодий хавфсизлигига анча таъсир қилган бўлар эди. Аммо корхоналарда ушбу кўрсаткични аниқлаш учун нормативларнинг йўқлиги, уни аниқлашни бироз мураккаблаштириши табиий. Шунинг учун натижа кўрсаткичи сифатида сақланаётган мулкнинг умумий миқдори олинади ва у харажатлар суммасига бўлинади. Бунинг учун қуйидаги формула тавсия қилинади:
Мазкур формулага амалий маълумотларни қўллаган ҳолда ечадиган бўлсак, корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигига сарфланган харажатларнинг мулкни сақлаш билан боғлиқ самарадорлиги бўйича аниқ хулосаларга келиш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, таҳлил жараёнида бир қанча йиллар бўйича динамикаси ўрганилса, унинг ўзгариш тенденцияси аниқланади. Бу корхона раҳбарига аниқ йўналишни белгилаш учун асос бўлади. Шу туфайли унинг бир қанча йиллардаги динамикаси қуйидаги ҳолатга эга бўлади (3.5-жадвал). Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонанинг иқтисодий хавфсизлигига сарфланган харажатларнинг мулкни сақлаш билан боғлиқ самарадорлиги 2007-2018 йиллар давомида узлуксиз пасайиб борган. 2007 йилда 1 минг сўм иқтисодий хавфсизликни таъминлашга сарфланган харажатларга 255,4 минг сўм тўғри келган бўлса, 2018 йилда 217,7 минг сўм тўғри келган, Яъни бу курсатгич 85,2% гача камайган. Бу бевосита сақланаётган объектнинг қиймати ўсишидан қатъий назар мазкур харажатларнинг миқдори ўсиб бораётганлигидан далолат беради.. Жумладан, таҳлил қилинаётган даврда сақланаётган мулкнинг умумий
Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling