Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


ДИОР” хизмат кўрсатиш МЧЖда банд бўлган хавфсизлик хизмати ходимларига тўғри келадиган активларнинг миқдорининг 2007-2018 йиллар динамикаси65


Download 1.32 Mb.
bet71/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

12.7-жадвал
ДИОР” хизмат кўрсатиш МЧЖда банд бўлган хавфсизлик хизмати ходимларига тўғри келадиган активларнинг миқдорининг 2007-2018 йиллар динамикаси65

Йил- лар

Корхона активларининг ўртача қиймати

Корхонада банд бўлган хавф-сизлик хизмати ходимларининг ўртача сони, киши

Корхонада банд бўл-ган хавфсизлик хиз-мати 1 нафар ходим-ларига тўғри келади-ган активлар қиймат

суммаси, минг сўм

ўзгариш суръати, %

киши, нафар

ўзгариш суръати, %

суммаси, минг сўм

ўзгариш суръати, %




2007

327739,1

100,0

4

100,0

81934,8

100,0




2008

370707,9

113,1

4

100,0

92677,0

113,1




2009

359360,6

109,6

5

125,0

71872,1

78,2




2010

377624,2

115,2

6

150,0

62937,4

76,8




2011

382135,0

116,6

6

150,0

63689,2

77,7




2012

397569,4

120,7

7

175,0

56795,6

69,3




2013

494252,0

150,8

8

200,0

61781,5

75,4




2014

520775,8

158,9

10

250,0

52077,6

63,6




2015

528970,9

161,4

10

250,0

52897,1

64,6




2016

634765,1

193,6

8

200,0

79345,6

96,8




2017

698241,6

213,0

8

200,0

87280,2

106,5




2018

782030,6

238,6

8

200,0

97753,8

110,3




Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонанинг активлари 2007-2018 йилларда 238,6% ошган бўлса корхона хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам шу йилларда 2,5 баробар кўпайган. Натижада уларнинг хавфсизликни таъминлаш бўйича юкламаси 35,4%га (100 – 64,6) камайган. Бу жараён турли йўналишларга эга. Масалан,мазкур юклама 2007 йилда 2018 йилга нисбатан 138,6 % ошган бир пайтда хавфсизлик ходимлари сони мутаносиб равишда оширилмаган. Бу ҳолат кўрсатадики, хавфсизлик ходимларининг юкламаси йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бунинг сабабини суриштирганимизда,бу ҳолат корхонанинг объектлари кўпайганлиги, уларга қўйиладиган қўриқчи ва ходимларини нормативдан ошиши, маъмурий харажотларни купайишига ҳозирча имкониятлари йўклиги билан боғлиқ эканлиги аниқланди.


Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун хавф-хатарларни бартараф қилишга эришиш лозим. Иқтисодий хавф-хатарлардан
бири банкротлик хавфидир. Чунки бозор муносабатларига асосланган иқтисодиёт тасодифлардан холи эмас. Бозорда фаолият кўрсатаётган корхона ёки фирма ҳар хил вазиятга тушиб қолиши мумкин. Бу ҳолат ҳар қандай корхонани ҳушёрликка чорлайди.
Банкротлик деганда, одатда корхонанинг синиши тушунилади, яъни у маблағли йўқлигидан ўз мажбуриятлари бўйича қарзларни тўлашга қурби етмай қолади. Табиийки, бундай ҳолатда корхона ўз фаолиятини тўхтатади. Эркин иқтисодиёт шароитида олдингидек, барча зарарлар давлат ҳисобидан қоплаб берилмайди, энди у мулкдор ҳисобидан қопланади. Шу туфайли корхонанинг қарзларини қоплаши учун мулкдор бор мол-мулкини сотишдан бошқа чораси қолмайди. Бу эса корхонага, мулкдорга, шу ерда ишлаётган ходимларга, давлат ва жамиятга ҳам катта зарар келтиради. Банкротлик хавфини бартараф қилиш учун унинг турларини билишни тақозо қилинади. Ҳозирги пайтда банкротлик хавфининг учта тури мавжуд (12.4-расм).







Корхонанинг банкротлик хавфи


















Ишлаб чиқариш банкротлиги хавфи.




Молиявий банкротлиги хавфи.




Тижорат банкротлиги хавфи.



12.4-расм. Корхонанинг банкротлик хавфи66

Мазкур хавфларнинг ҳаммаси ҳам хатарлидир. Аммо уларнинг олдини олиш мумкин ва бу хавфларнинг тавсифи иқтисодий адабиётларда ёритилган67.


Корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини баҳолашда унинг самарадорлигига алоҳида аҳамият бериш лозимдир. Бунинг учун бир қанча кўр-саткичларни аниқлаш тақозо этилади. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • корхонада банд бўлган хавфсизлик хизмати 1 нафар ходимларига тўғри келадиган сотилган маҳсулот ҳажми;

  • қўриқланадиган 1 сўм корхона активларининг ўртача йиллик қийматига тўғри келадиган сотилган маҳсулот ҳажми.

Ҳар бир корхонада ушбу кўрсаткичлар таҳлили хавфсизлик хизмати самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар ҳисобланади. Шу туфайли таҳлил қилинаётган корхонада иқтисодий хавфсизликнинг ҳолатига баҳо бериш учун қуйидаги жадвалдан фойдаланишни тавсия қиламиз (12.8-жадвал).
12.8- жадвал
ДИОР” хизмат кўрсатиш МЧЖнинг маҳсулотлари ва хавфсизлик хизмати ходимларининг 2000-2008 йиллардаги динамикаси68

Йил-
лар

Корхонада сотилган маҳсулот (кўрсатилган хизматлар)нинг ҳажми

Корхонада банд бўлган хавф-сизлик хизмати ходимларининг ўртача сони, киши

Корхонада банд бўлган хавфсизлик хизмати 1 нафар ходимларига тўғри келадиган сотилган маҳсулот ҳажми

суммаси, минг сўм

ўзгариш суръати, %

киши, нафар

ўзгариш суръати, %

суммаси, минг сўм

ўзгариш суръати, %




2007

1135532,1

100,0

4

100,0

282883,0

100,0




2008

1184359,9

104,3

4

100,0

296090,0

104,7




2009

1463868,8

123,6

5

125,0

292773,8

103,5




2010

1730550,9

152,4

6

150,0

288425,2

102,0




2011

1944030,9

171,2

6

150,0

324005,2

114,5




2012

2252895,6

198,4

7

175,0

321842,2

113,8




2013

2424361,0

213,5

8

200,0

303045,1

107,1




2014

2544727,4

224,1

10

250,0

254472,7

89,9




2015

2644654,3

232,9

10

250,0

264465,4

93,5




2016

2956634.4

260.3

8

200,0

369579,3

130,6




2017

3026216.6

266.5

8

200,0

378277,1

136,9




2018

3624660.6

319.2

8

200,0

453082,6

160,2




Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, мазкур корхонанинг бозордаги нуфузи ошиб бормоқда. Чунки, унинг маҳсулоти (кўрсатилган хизмати) йилдан-йилга ўсиш тенденциясига эга бўлган. Масалан, 2007-2018 йилларда сотилган маҳсулот ҳажми 224,1 %га ошган. Бу эса муттасил ўсиб боаётганлигини кўрсатиб турибди. Айниқса охирги йилларда мазкур корхонанинг сотилган маҳсулотлари тезлик билан ўсмоқда. Ўсиш даражаси 2013 йилда 2012 йилга нисбатан 107,6 % бўлса (2424361,0 * 100 : 2252895,6), 2012 йилда 2011 йилга нисбатан 115,9 % ўсишга (2252895,6 * 100 : 1944030,9) эришилган эди. 2008 йилда 2007 йилга нисбатан 104,3%га ошган бўлса, 2018 йилда 2007 йилга нисбатан эса 319,2%га ошган. Шу даврда корхонанинг хавфсизлик хизмати ходимлари 2,5 баробар ошган. Бунинг натижасида ўсиш суръати сотилган маҳсулотнинг ўсиш суръатига нисбатан бирмунча пастлигича қолмоқда. Корхонада банд бўлган хавфсизлик хизмати 1 нафар ходимларига тўғри келадиган сотилган маҳсулот ҳажми 2015 йилгача ошган. Таҳлил қилинган даврда унинг миқдори 107,1 %ни ташкил этган. 2017 ва 2018 йилларда 2007 йилга нисбатан камайган. Булардан кўриниб турибдики, корхонанинг хавфсизлик даражаси охирги йилларда бирмунча ёмонлашиб бормоқда.


Корхоналар иқтисодий хавфсизлиги ҳолатини баҳолашга мазкур корхонада сақланаётган ва ишлатилаётган активларнинг самарадорлигини аниқлаб ҳам эришиш мумкин. Унинг ҳолатига баҳо бериш учун ўрганила-ётган корхонанинг иқтисодий кўрсаткичлари, хусусан, сотилган маҳсулот ҳажми ҳам, унинг активлари ҳам ҳисобга олинади. Аммо иқтисодий хавф-сизлигини таъминлаш борасидаги самарадорлигини ҳам баҳолаш лозим бўлади. Бу масалани таҳлил қилинаётган корхонадаги аҳволни ўрганиш учун қуйидаги жадвалдан фойдаланиш тавсия қилинади (12.9-жадвал).
Ушбу маълумотлардан ҳам кўриниб турибдики, корхонанинг активлари ўртача йиллик қиймати 2007-2018 йилларда 238,6 %га ўсган бир пайтда сотилган маҳсулот ҳажми 319,2 % ошган. Бу ҳолат кўрсатадики, корхонада сақланаётган ва ишлатилаётган активлардан самарали фойдаланилмоқда. Агар самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, шунга амин бўламизки, 2007 йилда 1 сўм корхона активларининг ўртача йиллик қийматига тўғри келадиган сотилган маҳсулот ҳажми 3,465 минг сўмни ташкил қилган бўлса, 2018 йилга келиб, ушбу кўрсаткичнинг миқдори 4,633 минг сўмга етди. Бу дегани, шу йилларда мазкур кўрсаткич 133,7 %га ошди, демакдир. Булар корхона фаолиятидаги ижобий ҳолатдир.
Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга бир қанча омиллар таъсир қилади. Бу омиллар доимий ва вақтинча бўлиши ҳам мумкин. Шу туфайли омилларга катта эътибор қаратиш лозим бўлади.
Корхона хавфсизлигига таъсир қилувчи омиллардан бири ва энг муҳими, бу унинг бозордаги мавқеининг юқорилигидир. Буни ифодалаш учун мазкур корхонанинг ишлаб чиқарадиган маҳсулоти (иши, хизмати)нинг ҳажми ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич йилдан йилга ошиб бораётган бўлса, корхонанинг бозордаги нуфузи ҳам ошиб бораётганлигидан далолат беради. Шу туфайли ўлчаниши мумкин бўлган омиллардан бири бўлган ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотлар ҳажмини таҳлил қилишни мақсадга мувофиқдир. Бу борада юқорида келтирилган жадваллардаги маълумотлар етарли, деб ўйлаймиз.
Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигига таъсир этувчи бир қанча омиллар борки, уларнининг миқдорини ўлчаш қийин. Масалан, корхона- нинг иқтисодий хавфсизлигига катта салбий таъсир қиладиган омиллардан бири ғирром рақобатнинг ҳукм суришидир.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling