30
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики ушбу кўрсаткич 2010
йилда эса 54.5 фоизни ташкил этди. 2011 йилда 55,4 фоизини ташкил этган
бўлса, 2012 йил якунларида маҳаллий бюджетлар
харажатларининг давлат
бюджети харажатларидаги салмоғи 55,4 фоизини ташкил қилди. 2013 йилда
эса бу кўрсаткич 52.0 фоизни ташкил этди.
Давлат бюджети ва унинг тузилмасига кирувчи бюджетларнинг қонун
хужжатларида белгиланган кўрсаткичлар
доирасида бажарилиши учун
жавобгардир. Вилоят бюджет харажатлари объектив иқтисодий
категория
сифатида икки томонлама хусусиятга эга. Биринчидан у ҳудуд халқ хўжалиги
тармоқларини молиявий таъминлашга қаратилган харажатлардан иборат.
Иккичидан, бу харажатлар корхоналарнинг даромадларидан ташкил топади.
Маҳаллий ҳокимият бюджет маблағларининг
эгаси сифатида амалдаги
меъѐрий ҳужжатларга
асосланиб, умумий ҳажми
Бюджет Кодексида
белгиланадиган
миқдорда
пул
маблағларини
ажратади.
Бюджет
харажатларига ҳудуд ҳокимияти, маҳаллий бошқарув
органлари,
молия-
кредит органлари тизими орқали таъсир этиш тегишли маблағларга эҳтиѐж
сезилган пайтдан сарф-харажат қилгунга қадар бўлган бутун давр давомида
юз бериб туради. Харажатларни режалаштиришда амал қилиниши
лозим
бўлган қоидалардан бири-бюджет маблағларини тақсимлашда
комплекс
мақсадли молиялаштириш ва барча даражадаги бюджет маблағлардан
самарали фойдаланишга эришиш учун пул маблағларини тақсимлашда
мутаносибликка амал қилишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: