Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
«Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш»
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Материллар харакатини билвосита усулда счётларда акс эттирилиши
1510 «Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш». Ушбу счет корхонанинг ҳисоб сиёсатида тайёрлов жараёнини алоҳида акс эттириш кўзда тутилган ҳолда қўлланилади. Унинг дебетида материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш жараёнининг қиймати, кредитида эса ушбу қийматни кирим қилинган материаллар қийматига киритилиши эттирилади. Агар корхонанинг ҳисоб сиёсатида материалларнинг киримини бевосита тўғридан тўғри 1010-1090 –счетларда акс эттириш кўзда тутилган бўлса, у ҳолда 1510-счет қўлланилмайди.
1610 « Материаллар қийматидаги четланишлар». Ушбу счет корхонанинг ҳисоб сиёсатида материалларнинг тайёрлов ва сотиб олиш қийматини ҳисоб баҳоларида акс эттириш кўзда тутилган ҳолда қўлланилади. Ҳисоб баҳоси бўлиб, одатда, норматив ёки режали таннарх ҳисобланади. Тайёрланган (сотиб олинган) материалларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоб баҳосидан кўп бўлиши ушбу счетнинг дебетида, кам бўлиши эса унинг кредитида 1510-счет билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади. 1610-счетнинг дебет қолдиғи суммаси ҳисоб баҳоларидан ортиқ қийматда келиб тушган материалларга тўғри келадиган четланишлар суммасини кўрсатади. Баҳолар ўртасидаги фарқлар сотиб олинган материалларни ҳақиқатда сарфланган вақтида уларнинг ҳисоб баҳосидаги қийматига пропорционал равишда харажатлар счетларига киритилиб борилади. Материалларнинг харакатига доир операциялар счётларда бевосита ва билвосита усулларнинг бири бўйича акс эттирилади. Бевосита усулда материаллар кирими ва чиқими бухгалтерия ҳисобида бевосита материллар ҳисоби учун мўлжалланган счётларда (1010-1090) қуйидагича акс эттирилади (7.1-жадвалга қаранг). 7.1-жадвал Материаллар харакатини бевосита усулда счётларда акс эттирилиши
Билвосита усулда материалларни тайёрлаш, ташиб келтириш ва омборларга кирим қилиш операциялари дастлаб 1510 «Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш» счётининг дебетида қуйидагича акс эттирилади (7.2-жадвалга қаранг). 7.2-жадвал
Хўжалик жиҳозлари ва инвентарлар ҳисобининг хусусиятлари.Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling