Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


в) қолган ҳолларда, уларнинг давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўланишининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ ҳолда


Download 1.65 Mb.
bet173/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

в) қолган ҳолларда, уларнинг давлат ижтимоий суғуртасига бадаллар тўланишининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ ҳолда:
*умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга - иш ҳақининг 80%и миқдорида;
*умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга - иш ҳақининг 60%и миқдорида.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради. Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.
Меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходимларга нафақа ҳисоблаб чиқаришга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ой бошидаги лавозим маоши ҳамда охирги 12 ойдаги барча турдаги қўшимча ва устамаларнинг 1/12 қисми асос қилиб олинади. Ушбу иш ҳақи турлари суммасини вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик рўй берган ойдаги барча иш кунларига (жадвал бўйича) бўлиш йўли билан ўртача бир кунлик иш ҳақи аниқланади. Ўртача кунлик иш ҳақини нафақа миқдорини белгилаш учун иш ҳақига қўлланиладиган фоизга кўпайтириш йўли билан ўртача бир кунлик нафақа суммаси топилади. Нафақанинг умумий суммаси кунлик нафақани ушбу ойда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли ишга келмаган иш кунлари сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Мисол 1. Ходимнинг лавозим маоши 1 500 000 сўм, у 3 февралдан 20 февралгача ишга касаллиги туфайли келмаганлиги тўғрисида касаллик варақасини тақдим этган. Ходимнинг болалари сони 2 та, меҳнат стажи 6 йил, ўтган 12 ойда олган барча қўшимча ва устамаларнинг ўртача ойлик миқдори 1 200 000 сўм.

Юқорида келтирилган тартиб ва шартли маълумотлар асосида вақтбай ишловчи ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидагича ҳисоб-китоб қилинади (10.8-жадвалга қаранг).

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling