Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ)


Download 1.65 Mb.
bet258/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ)






Бўлим

Гуруҳ

Синф

Кичик
синф



НОМ

ИФУТ
1-таҳрир



ХХТУТ




M секцияси




ПРОФЕССИОНАЛ, ИЛМИЙ ВА ТЕХНИК ФАОЛИЯТ

69










Ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасидаги фаолият










69.2







Бухгалтерлик ҳисоби ва аудит соҳасидаги фаолият; солиқ солиш бўйича маслаҳат бериш













69.20




Бухгалтерлик ҳисоби ва аудит соҳасидаги фаолият; солиқ солиш бўйича маслаҳат бериш
















69.20.1

Бухгалтерлик ҳисоби соҳасидаги фаолият

74120

84400










69.20.2

Аудиторлик фаолияти

74120

84400










69.20.3

Солиқ солиш масалалари бўйича маслаҳатчилар хизмати

74120

84400

Юқоридагиларнинг барчаси аудиторлик фаолиятини махсус тайёргарликдан ўтган ва шу соҳанинг профессионаллари бўлган аудиторлар томонидан амалга ошириладиган профессионал аудиторлик хизматлари деб номлашга ва унга қуйидагича таъриф беришга асос бўлади: профессионал аудиторлик хизматлари – бу аудиторлик ташкилотларининг хўжалик юритувчи субъектларга улар молиявий ҳисоботлари реаллигини холис аудиторлик текширувидан ўтказиш, шунингдек бухгалтерия ҳисоби, ички назорат, таҳлил, солиқ солиш, бюджетлаштириш ва бошқа молиявий-иқтисодий масалалар бўйича аутсорсинг ва консалтинг туридаги профессионал хизматларни кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти.
Профессионал аудиторлик хизматларининг моҳияти уларнинг турлари мазмунида ёрқин намоён бўлади. Профессионал аудиторлик хизматларининг асосий турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади (16.1-чизмага қаранг).



ПРОФЕССИОНАЛ АУДИТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИНИНГ АСОСИЙ КОМПОНЕНТЛАРИ







Бошқа профессионал хизматлар

Тематик аудит

Ташаббусли аудиторлик ткшируви

Мажбурий аудиторлик текшируви


16.1-чизма. Профессионал аудиторлик хизматларининг асосий турлари


Мажбурий аудиторлик текшируви деганда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳисобот йили якуни бўйича тузилган молиявий ҳисоботларни реаллигини билиш мақсадида ўтказиладиган профессионал аудиторлик хизмати тушунилади. Қонунга асосан (35-модда) қуйидаги ташкилотлар ҳар йили мажбурий аудитдан ўтишлари шарт:

  • акциядорлик жамиятлари;

  • банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;

  • суғурта ташкилотлари;

  • инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамловчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари;

  • манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар;

  • устав фондида (устав капиталида) давлатга тегишли улушга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари;

  • фонд ва товар биржалари;

  • ҳисобот йили якунларига кўра қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари: активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг баравари миқдоридан ортиқ, ходимларининг ўртача йиллик сони юз нафардан ортиқ бўлса.

Қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган аудиторлик ташкилотлар юқорида кўрсатилган ташкилотларнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишига ҳақлидирлар:
-штатида камида кетма-кет уч йиллик узлуксиз иш стажига ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудиторнинг мавжудлиги;
-аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш натижаларига кўра, аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари мавжуд эмаслиги.
Банкларнинг аудиторлик текшируви штатида банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудитор мавжуд бўлган аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилади.
Мажбурий аудит субъектлари мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин ўн беш кун ичида, бироқ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнидан кечиктирмай, солиқ органларига аудиторлик хулосасининг кўчирма нусхасини тақдим этади. Мажбурий аудиторлик текширувини қонунга мувофиқ ўтказишдан бўйин товлаш хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланилишига сабаб бўлади.
Йиллик молиявий ҳисоботнинг аудиторлик текширувини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнигача ўтказмаслик ва аудиторлик хулосасининг йўқлиги хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши деб эътироф этилади.
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 179-1 - моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ органлари томонидан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин календарь йил тугагунига қадар мажбурий аудиторлик текширувини ўтказмаслик хўжалик юритувчи субъектдан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги суммада жарима ундиришга сабаб бўлади. Хўжалик юритувчи субъект жаримани ихтиёрий равишда тўлашдан бош тортган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги масала иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
Жаримани тўлаш хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан озод қилмайди.
Мажбурий аудит, одатда, комплекс характерга эга бўлади, шунингдек ушбу аудитни мослик аудити деб ҳам атайдилар.
Комплекс аудит деганда молиявий хўжалик фаолиятини тўлиқ қамраб олган аудиторлик текшируви тушунилади. Мослик аудити деганда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини харакатдаги қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларга мос равишда тузилганлигига хулоса бериш билан якунланадиган аудиторлик текшируви тушунилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling