Бошқа профессионал аудиторлик хизматлари – бу аудиторлик ташкилоти томонидан мижозларга кўрсатилган бошқа турдаги профессионал хизматлар. Республикамизнинг аудиторлик фаолияти тўғрисида қонунининг янги таҳририга кўра (33-модда) бошқа турдаги аудиторлик хизматлари аудиторлик ташкилотларининг турдош хизматлари деб номланган. Қонунда белгиланган ушбу турдош профессионал хизматларни иккита гуруҳга бирлаштириш мумкин. Булар: (1) аутсорсинг30 хизматлари; (2) консалтинг 31хизматлари. Алоҳида олинган профессионал хизмат турларини ушбу гуруҳларга киритилиши 16.2-чизмада келтирилган.
Аудиторлик ташкилотларининг турдош хизматлари
Аутсорсинг хизматлари
Консалтинг хизматлари
*бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш, шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тузиш;
*юридик шахснинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси), инвести-ция активларини ишончли бошқа-рувчи вазифаларини амалга ошириш;
*молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва молиявий режалаштириш, шу жумладан бизнес-режалар тайёрлаш,
*бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш ва молиявий ҳисобот тузиш, молиявий ахборотнинг ахборот хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
*бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича маслаҳат бериш;
*аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома шартлари асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар бериш;
*иқтисодий, молиявий маслаҳат ва бошқарувга оид маслаҳат бериш;
* бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молиявий ҳисобот, солиқ солиш, молия-хўжалик фаолиятини ҳамда молиявий режалаштиришни таҳлил қилишга доир семинарлар, конференциялар ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |