Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичларининг аудити
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сотиш турлари
- Корхона даромадларини текшириш натижалари
18.2. Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичларининг аудити
Сотишдан олинган даромадлар аудити. Сотишдан олинган даромадлар аудити қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: Биринчидан, авваламбор, корхонанинг жами соф тушум суммаси текширилаётган ҳисобот йилида қанча эканлиги аниқланади. Ушбу маълумот “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг 010-сатридан олинади. Иккинчидан, корхонанинг жами соф тушими қандай сотиш турларидан олинганлиги аниқланади. Сотиш турлари деганда, одатда, корхона томонидан олиб борилган иқтисодий фаолият ёки фаолият турлари тушунилади. Мисол учун, аудит субъекти ҳисобланган “Автотеххизмат” корхоналарида автомобилларни сотиш бўйича дилерлик хизматлари, автомобилларга техник хизматлар ва сервис, автомобилларга эҳтиёт қисмларни сотиш каби бир биридан фарқланадиган иқтисодий фаолият турлари бугунги кунда кўрсатилади. Шунингдек, кўпчилик туристик ташкилотлар бугунги кунда бир вақтнинг ўзида туристик хизматлар, меҳмонхона хизматлари, транспорт хизматлари, авиа ва темир йўл чипталарини воситачилик асосида сотиш, овқатлантириш ва бошқа хизмат турларини кўрсатмоқдалар. Айнан шундан келиб чиқиб, аудиторлик текширувининг бошида аудиторлар, авваламбор, корхона эришган соф тушумнинг қандай фаолият турларига тегишлилигини билишлари лозим ҳисобланади. Буни аудиторлар Бош китобда сотиш турларидан олинган даромадлар ҳисоби учун очилган счётлардан билиб олишлари мумкин. Алоҳида фаолият турларидан олинган даромадларни акс эттирувчи счетлар бўлиб, одатда, 9010 «Маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар», 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар», 9030 «Бажарилган иш ва хизматлардан олинган даромадлар» счетлар тизимларида очилган счётлар ҳисобланади. Учинчидан, аудиторлар томонидан Бош китобда алоҳида фаолият турларидан олинган даромадлар ҳисоби учун очилган счётларнинг 9910 “Якуний молиявий натижалар” счетига ўтказилган йиғиндисини “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг 010-сатрида келтирилган суммага мос келиши аниқланади, Ушбу суммаларнинг мос келиши корхонада даромадлар бўйича жорий ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари ўртасида ўзаро уйғунликнннг таъминланганлиги ёки бундай уйғунликнинг мавжуд эмаслигидан дарак беради Тўртинчидан, фаолият турларидан олинган даромадларни улар ҳисоби учун очилган тегишли счётларда тўғри акс эттирилганлигига иқрор бўлиш учун ушбу счётларнинг ҳар бири бўйича олинган даромадлар тўғрисидаги ахборотлар уларни тасдиқловчи бошланғич ҳужжатлар (счёт-фактуралар, кирим касса ордерлари, терминал чеклари ва бошқалар) асосида ишчи ҳужжатлар (тафсилотномалар) кўринишида тизимлаб чиқилади. Бу тафсилотномаларда даромадлар суммалари ойлар кесимида корреспонденцияланган счётлар бўйича акс эттирилади ҳамда охирида ушбу ахборотлар йил бўйича жамлаб чиқилади. Мазкур аудиторлик иш ҳужжатларини тузиш пайтида бир вақтнинг ўзида даромадларга гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатлар (счёт-фактуралар, кирим касса ордерлари ва бошқалар)нинг тўғри тузилганлиги, ишончномаларни борлиги ва ҳаққонийлиги, улардаги баҳоларни шартномалар билан мослиги ҳам текширилади. Шунингдек, олдиндан тўловсиз, бартер, натура ҳолларида амалга оширилган сотиш операция амалга оширилган бўлса, уларни акс эттирувчи тегишли аудиторлик иш ҳужжатлари ҳам тузилади. Бешинчидан, даромадлар тўғрисида ахборотларни уларни акс эттирувчи счётларда ва “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”да бир-бирига монанд тарзда тўғри акс эттирилганлиги ёки улар ўртасида мавжуд тафовутларни кўрсатувчи аудиторлик иш ҳужжати тузилади. Ушбу аудиторлик иш ҳужжатининг шакли намуна сифатида 18.1-жадвалда келтирилган. Мазкур жадвал корхонада даромадлар тўғрисидаги ахборотларни сотишнинг қайси тури бўйича қандай суммада юз берганлиги, ундан олдин счетлар кесимида тузилган ишчи ҳужжатлар эса, даромадларни ҳар бир сотиш тури бўйича қайси бошланғич ҳужжатлар бўйича юз берганлигини исботлашга асос бўлади. Чунончи, намуна сифатида аудиторлик иш ҳужжати сифатида тузилган жадвалдан кўриниб турибдики, келтирилган шартли маълумотларга кўра корхонада жами даромад бўйича ҳисоб ва ҳисобот ўртасида тафовут йўқ. Текширишда эса товарларни сотиш бўйича даромадни ҳисобда 4800000 сўмга кўп қилиб акс ттирилганлиги, хизмат кўсатишдан олинган даромадларни эса 11652236 сумга кам қилиб кўрсатилганлиги аниқланган. Корхонанинг жами даромадлари унинг ҳисоботида 685226 сўмга кам қилиб кўрсатилган. Мазкур иш ҳужжати даромадлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботдаги четланишларни исботловчи муҳим ҳужжат сифатида аудиторлик ҳисоботига киритилади. 18.1-жадвал Корхона даромадларини текшириш натижалари
Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling