Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Сотишдан олинган фойда (зарар) аудити


Download 1.65 Mb.
bet287/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Сотишдан олинган фойда (зарар) аудити. Маҳсулот, товар, иш ва хизматларни сотиш натижаси бўлиб ялпи фойда (зарар) ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич реаллиги аудити сотишдан олинган ялпи фойда (зарар) суммасини аниқлашдан бошланади. Бундай маълумотни аудиторлар “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг “Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан ялпи фойда (зарар)” номли 030-сатридан оладилар. Шундан сўнг, аудиторлар ҳисоботнинг олдинги иккита моддаси (010 ва 020-сатрлар)нинг текширишда аниқланган суммаларини таққослайдилар. Ушбу топилган сумма сотишдан олинган ялпи фойданинг (ёки зарарнинг) аудит текшируви бўйича аниқланган суммасини билдиради. Мазкур суммани ҳисоботда келтирилган сумма билан таққосланиши корхона ҳисоботида маҳсулот, товар, иш ва хизматларни сотишдан олинган ялпи фойда (зарар) кўрсаткичида қандай суммага четланиш мавжудлигини кўрсатади. Аудиторлар аудиторлик ҳисоботида сотишдан олинган ялпи фойда (зарар) суммасини сотишнинг қайси турларига тўғри келувчи даромадлар ва сотиш таннархи бўйича юз берганликларини таҳлил асосида очиқлаб беришлари лозим ҳисобланади. Чунончи, юқоридаги 18.1 ва 18.4-жадвалларда келтирилган шартли маълумотларни эътиборга оладиган бўлсак, сотишдан олинган ялпи фойда ҳисоботда жами 9943002 сўмга кам қилиб кўрсатилганлиги ва бу сотишдан олинган соф тушумни 6852236 сўмга кам қилиб ҳамда сотиш таннархини 3090766 сўмга ошириб кўрсатилганлиги эвазига юз берган. Ялпи фойда суммасини ҳисоботда юқоридаги 9943002 сўмга кам қилиб кўрсатилиши қуйидагилар эвазига юз берганлигини кўриш мумкин:
*савдо фаолиятидан даромадларни 4800000 сўмга ошириб кўрсатилганлиги ялпи фойдани шу суммага ошириб кўрсатишга олиб келган;
*хизматлардан олинган соф тушумни 11652236 сумга кам кўрсатилиши ялпи фойдани шу суммага камайтириб кўрсатишга олиб келган;
*сотилган маҳсулотлар таннархини 6999878 сумга ошириб кўрсатилганлиги ялпи фойдани шу суммага камайтириб кўрсатишга олиб келган;
*сотилган товарлар таннархини 3909112 сумга кам кўрсатилиши ялпи фойдани шу суммага кўпайтириб кўрсатишга олиб келган;
*жами четланиш (-4800000+11652236+6999878-3909112).

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling