Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар тафсилоти


Download 1.65 Mb.
bet290/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар тафсилоти
(9310, 9320,9330, 9340,9350, 9360,9370, 9380, 9390 счетлар бўйича)

Т/р

Бошқа операцион даромад тури

Корр. счет

Ойлар

Жами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1

АВ чиқимидан фойда

9210







































2

Материаллар чиқимидан фойда

9220










































......













































.........













































Жами






























Ушбу шаклдаги жадвалларда ҳар бир счёт кесимида тизимлаб чиқилган бошқа операцион даромадлар тегишли ҳужжатлар ҳамда ҳисоб-китоблар асосида тасдиқланиши керак. Масалан, 9310 счётда акс эттирилган асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқа чиқимларидан олинган жами фойда суммаси реаллигига иқрор бўлиш учун қуйидаги шаклдаги махсус аудиторлик иш ҳужжатини тузиш мақсадга мувофиқдир (18.8-жадвалга қаранг).


18.8-жадвал
Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқа чиқимларидан олинган фойда ҳисоб китоби (минг сўмда)



Асосий восита номи

Счет-фактура

Бош-ланғич қий-мати

Жам-
ланган эски-риши

Қол-
дик қий-
мати

Сотиш қий-мати (ҚҚС-билан)

Шун-дан ҚҚС

Қайта баҳо-лаш-
дан резерв суммаси

Сотиш нати-жаси (фойда, зарар)



Сана

1

Бино

15

15.01.

250000

175000

75000

115000

15000

20000

45000

2

Станок

67

20.12

80000

80000

0

11500

1500

5000

15000




Жами

330000

255000

75000

126500

16500

25000

60000

Ушбу жадвалнинг охирги устунчасидаги жамланган сумманинг Бош китобдаги Дт 9210 Кт 9310 ёзуви суммалари билан таққосланиши асосий воситалар чиқимидан олинган фойданинг ҳисобда тўғри ёки нотўғри акс эттирилганлигини аниқлашга имкон беради.


Аудиторлар асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни ҳам уларни акс эттиришга мўлжалланган счётларда тўғри ёки нотўғри акс эттирилганлигини тегишли аудиторлик ҳисоб-китобларини тузиш ва улар суммаларини ҳисоб маълумотлари билан таққослаш йўли билан аниқлайдилар.
Асосий фаолиятдан олинган барча бошқа даромадлар алоҳида-алоҳида текширилгач, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоб маълумотларини аудит текшируви маълумотлари билан мос келиш ёки келмаслигини ифодаловчи қуйидаги йиғма жадвал-аудиторлик иш ҳужжатини тузиш мақсадга мувофиқдир (18.9-жадвалга қаранг).
18.9-жадвал
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни текшириш натижалари (минг сумда)





Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари гуруҳи

Счет т/р

Ҳисоб бўйича

Ҳисо-
бот бўйи-
ча

Аудит текши-рувида

Четланиш

Ҳисоб-
га нисба-тан

Ҳисоб-отга нисбатан

Ҳисоб
ва ҳисобот ўрта-сида

1

Асосий воситалар чиқимидан олинган фойда

9310

35000

35000

60000

25000

25000

0

2

Бошқа активларнинг чиқимидан олинган фойда

9320

25500

25500

25500

0

0

0




.............

























Жами




650450

650450

725000

74550

74550

0

Шундай қилиб, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар аудитида қуйидаги натижаларга эришилади:


1.Ҳисоботда акс эттирилган ва акс эттирилиши керак бўлган бошқа операцион даромадларнинг жами суммаси, шунингдек уларнинг алоҳида турлари суммаларининг ҳақиқий суммалари тасдиқланади.
2.Бошқа операцион даромадлардаги четланишлар аниқланади ва исботланади.
3.Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилади.
4.Четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Бошқа операцион даромадлар бўйича аудиторлик риски қуйидагилар эвазига ошиб кетиши мумкин:
* бошқа операцион даромадларнинг жами ҳақиқий суммаси, шунингдек уларнинг ҳар бир турининг ҳақиқий суммаси нотўғри тасдиқланса;
* бошқа операцион даромадларнинг фойда солиғи базасига қайта қўшилиши ёки ундан чегирилиши нотўғри ҳисоб-китоб қилинса;
*Бош китобдаги нотўғри ёзувлар қилинганлиги кўрсатилмай қолинса;
*четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинса ёки улар нотўғри берилса.
Асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) аудити. Ушбу кўрсаткич реаллигини текшириш учун асос сифатида аудитор “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг “Асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар)” номли 100-сатрида кўрсатилган суммани олади. Шундан сўнг, аудитор ҳисоботнинг “Сотишдан олинган фойда (зарар) номли 030-сатри бўйича ўзи аниқлаган суммадан “Давр харажатлари жами” номли 040-сатр бўйича текширувда аниқланган суммани айириш ва “Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар” номли 090-сатр бўйича аниқланган суммани қўшиш орқали асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) суммасини аниқлайди. Ушбу топилган сумма аудитда аниқланган “Асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар)” номли 100-сатрда акс эттирилиши лозим бўлган суммани билдиради. Мазкур суммани ҳисоботда келтирилган сумма билан таққосланиши корхона ҳисоботида асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) кўрсаткичида қандай суммага четланиш мавжудлигини кўрсатади. Аудиторлар аудиторлик ҳисоботида асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) суммасидаги четланишларни қанчаси давр харажатлари ва қанчаси бошқа операцион даромадлар эвазига юз берганлигини таҳлил асосида очиқлаб беришлари лозим ҳисобланади. Чунончи, юқоридаги 18.1, 18.4, 18.6 ва 18.9-жадвалларда келтирилган шартли маълумотларни эътиборга оладиган бўлсак, асосий фаолиятдан олинган фойда ҳисоботда жами 78 517 944 сўмга кам қилиб кўрсатилганлигини ва буни қуйидагилар эвазига юз берганлигини кўриш мумкин:
* ялпи фойдани 9943002 сумга кам кўрсатилиши асосий фаолиятдан олинган фойдани шу суммага кам қилиб б кўрсатишга олиб келган;
*давр харажатларини 5975058 сумга кам кўрсатилиши асосий фаолиятдан олинган фойдани шу суммага ошириб кўрсатишга олиб келган;
*асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни 74550000 сумга кам кўрсатилиши асосий фаолиятдан олинган фойдани шу суммага камайтириб кўрсатишга олиб келган;
*жами четланиш – 78517944 (-9943002+5975058-74550000).
Демак, асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) кўрсаткичи бўйича аудит текширувлари натижасида қуйидагиларга эришилади:
1.Асосий фаолиятдан олинган фойда ва зарар суммаси тасдиқланади.
2.Асосий фаолиятдан олинган фойда ёки зарарлардаги четланишлар аниқланади ва исботланади
3.Четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар) кўрсаткичи бўйича аудиторлик хатари қуйидагилардан иборат бўлади:
*асосий фаолиятдан олинган фойда ёки зарарнинг ҳақиқий суммаси нотўғри тасдиқланиши мумкин;
*ҳисоботдаги четланишлар кўрсатилмай қолиниши ёки нотўғри кўрсатилган бўлиши мумкин;
*четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолиниши ёки нотўғри берилиши мумкин.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling