Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Молиявий фаолиятга доир харажатларни текшириш


Download 1.65 Mb.
bet293/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Молиявий фаолиятга доир харажатларни текшириш
натижалари





Харажат гуруҳи

Счет т/р

Ҳисоб бўйича

Ҳисобот бўйича

Аудит текши-рувида

Четланиш

Ҳисобга нисбатан

Ҳисобот-га нисбатан

Ҳисоб ва ҳисобот ўртасида

1

Фоиз кўринишидаги харажатлар

9610

35010

35010

35010

0

0

0

2

Молиявий ижарага доир харажатлар

9620

0

0

0

0

0

0

3

Валюта курслари фарқидан зарарлар

9630

45600

45600

34300

11300

11300

0

4

Молиявий фаоли-ятнинг бошқа харажатлари

9690

0

0

0

0

0

0




Жами




80610

80610

69310

11300

-11300

0

Шундай қилиб, молиявий фаолиятга доир харажатлар аудитида қуйидаги натижалар олинади:
1.Ҳисоботда акс эттирилган ва акс эттирилиши керак бўлган молиявий фаолиятга доир харажатларнинг жами суммаси, шунингдек уларнинг алоҳида турлари суммаларининг ҳақиқий суммалари тасдиқланади.
2. Молиявий фаолиятга доир харажатлардаги четланишлар аниқланади ва исботланади.
3.Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилади.
4.Четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Молиявий фаолиятга доир харажатлар бўйича аудиторлик хатари қуйидаги ҳолларда ошиб кетиши мумкин:
* молиявий фаолиятга доир харажатларнинг жами ҳақиқий суммаси, шунингдек уларнинг ҳар бир турининг ҳақиқий суммаси нотўғри тасдиқланганда;
* молиявий фаолиятга доир харажатлардаги четланишлар нотўғри аниқланганда;
*Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмай қолинганда;
*четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинганда ёки улар нотўғри берилганда.
Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (зарар) аудити. Ушбу кўрсаткич реаллигини текшириш учун асос сифатида аудитор “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”нинг “Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (зарар)” номли 220-сатрида кўрсатилган суммани олади. Шундан сўнг, аудитор ҳисоботнинг “Асосий фаолиятдан олинган фойда (зарар)” номли 100-сатри бўйича ўзи аниқлаган суммага “Молиявий фаолият бўйича даромадлар жами” номли 110-сатр бўйича текширувда аниқланган суммани қўшиш ва “Молиявий фаолият бўйича харажатлар жами” номли 170-сатр бўйича аниқланган суммани айириш орқали умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (зарар) суммасини аниқлайди. Ушбу топилган сумма аудитда аниқланган “Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (зарар)” номли 220-сатрда акс эттирилиши лозим бўлган суммани билдиради. Мазкур суммани ҳисоботда келтирилган сумма билан таққосланиши корхона ҳисоботида умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (зарар) кўрсаткичида қандай суммага четланиш мавжудлигини кўрсатади. Аудиторлар аудиторлик ҳисоботида умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (зарар) суммасидаги четланишларни қанчаси молиявий фаолиятга доир даромад ва харажатлар юз берганлигини таҳлил асосида очиқлаб беришлари лозим ҳисобланади. Чунончи, юқоридаги 18.9, 18.10,18.11-жадвалларда келтирилган шартли маълумотларни эътиборга оладиган бўлсак, умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ҳисоботда жами 94 417 минг сўмга кам қилиб кўрсатилганлигини ва буни қуйидагилар эвазига юз берганлигини кўриш мумкин:
* асосий фаолиятдан олинган фойдани 78 517 минг сумга кам кўрсатилиши умумхўжалик фаолиятидан олинган фойдани шу суммага кам қилиб кўрсатишга олиб келган;
*молиявий фаолиятга доир даромадларни 4600 минг сўмга кам кўрсатилиши умумхўжалик фаолиятдан олинган фойдани шу суммага кам қилиб кўрсатишга олиб келган;
*молиявий фаолиятга доир харажатларни 11300 минг сўмга ошириб кўрсатилганлиги умумхўжалик фаолиятидан олинган фойдани шу суммага камайтириб кўрсатишга олиб келган;
*жами четланиш – 94417 (-78517-4600-11300).
Демак, умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (зарар) кўрсаткичи бўйича аудит текширувлари натижасида қуйидагиларга эришилади:
1.Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ва зарар суммаси тасдиқланади.
2. Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарлардаги четланишлар аниқланади ва исботланади
3.Четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (зарар) кўрсаткичи бўйича аудиторлик хатари қуйидагилардан иборат бўлади:
* умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарнинг ҳақиқий суммаси нотўғри тасдиқланиши мумкин;
*ҳисоботдаги четланишлар кўрсатилмай қолиниши ёки нотўғри кўрсатилган бўлиши мумкин;
*четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолиниши ёки нотўғри берилиши мумкин.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling