Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхоналарнинг мулкий ҳолати
- Асосий воситалар.
18.3. Баланс кўрсаткичларининг аудити
Корхоналарда ўтказиладиган аудитнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб уларнинг маблағлар билан таъминланганлик ҳолатига, яъни мулкий ҳолатига холис баҳо бериш ҳисобланади. Корхоналарнинг мулкий ҳолати деганда улар маблағлари, маблағларни ташкил топиш манбаларининг ҳисобот даври боши ва охирига мавжуд суммалари тушунилади. Корхоналар маблағларининг ҳисобот даври боши ва охирига бўлган ҳолати молиявий ҳисоботнинг 1-шакли “Бухгалтерия баланси”да акс эттирилади. Шу боис ҳам, мазкур ҳисобот шакли халқаро амалиётда “Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот” деб номланади. Корхоналар мулкий ҳолати реаллигини аудит текширувидан ўтқазишга асос бўлиб «Бухгалтерия баланси», активлар , мажбурият ва хусусий капитални акс эттирувчи доимий счётларнинг Бош китобдаги ҳисоб-варақаларининг маълумотлари, уларга гувоҳлик берувчи бошланғич ва оралиқ ҳужжатлар ҳисобланади. Баланс моддалари бўйича асосий объектлар, уларни текшириш кетма-кетлиги, текширишдан олиниши лозим бўлган натижалар, шунингдек аудиторларнинг мумкин бўлган хатарлари қуйидагилардан иборат бўлади. Асосий воситалар. Ушбу активлар аудити қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади. 1.Асосий воситаларнинг ҳисоб ва баланс қийматларининг йил бошидаги қийматлари аниқланади, улар тўғрисидаги маълумотларни балансда, бош китобда, журнал ордерда, «Асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисобот» да бир хил кўрсатилганлиги, ушбу қийматларни қайта баҳоланганлиги текширилади. 2.Мавжуд асосий воситаларни 21-сон БҲМСга, амортизация меъёрларига, солиқга тортилишга муносабатларига қараб тўғри таснифланганлиги аниқланади. 3.Асосий воситаларни инвентар ҳисобининг борлиги ва уни тўғри юритилаётганлиги текширилади. 4.Асосий воситалар харакатини хужжатлар билан тўғри расмийлаштирил-ганлиги аниқланади. 5.Асосий воситаларни харакатига доир операцияларни счётларда тўғри акс эттирилганлиги текширилади. 6.Асосий воситаларни реал мавжудлигини билиш ёки қайта баҳолаш мақсадида инвентаризацияси ўтказилади. 7.Асосий воситалар бўйича эскириш суммасини тўғри ҳисобланганлиги текширилади, бунда битта гуруҳ асосий воситаларга турли амортизацияни ҳисоблаш усулларидан фойдаланилмаганлиги аниқланади. 8.Асосий воситаларга қилинган капитал инвестициялар, таъмирлаш харажатлари, уларни ҳисобдан чиқариш, тугалланмаган қурилишлар текширилади. 9.Асосий воситалар бўйича ижара операциялари, уларнинг натижалари ҳисобининг тўғрилиги аниқланади. 10. Асосий воситалар харакати тўғрисида ички ҳисоботнинг тўғри тузилганлиги ва унинг маълумотларини ҳисоб маълумотлари билан мослиги аниқланади. Асосий воситалар аудит текшируви натижалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: *асосий воситаларнинг қайта баҳоланган ҳисоб ва баланс қийматлари реаллиги тасдиқланади; *асосий воситалар бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари уйғунлиги тасдиқланади; *асосий воситалар мавжудлиги ва бутлиги тасдиқланади; *асосий воситалар бўйича амортизация ҳисоб-китобини тўғри қилинганлиги тасдиқланади; *асосий воситалар харакати бўйича даромадлар, харажатлар, ҚҚС реаллиги тасдиқланади; *асосий воситалар харакати, амортизацияси, уларга қилинган харажатлар ҳисобида мавжуд четланишлар аниқланади ва исботланади; *счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич тасдиқловчи хужжатлардаги камчиликлар очилади; *бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилади; *четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади. Асосий воситалар бўйича мумкин бўлган аудиторлик хатарига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1.Асосий воситаларнинг ҳисоб ва баланс қийматлари ҳақиқий суммаси нотўғри топилиши мумкин. 2.Счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич хужжатлардаги камчиликлар тўлиқ кўрсатилмай қолиниши мумкин. 3.Асосий воситалар амортизацияси меъёрлари нотўғри қўлланилганлиги кўрсатилмай қолиниши мумкин. 4.Солиқга тортиш объекти ҳисобланган кўчмас мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматини нотўғри топилганлиги аниқланмай қолиниши мумкин. 5.Асосий воситаларни сотиш, ликвидация қилиш, бепул бериш, ижарага бериш ва бошқа холлари бўйича даромад ва харажатлар нотўғри топилган бўлиши мумкин. 7.Бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмай қолиниши мумкин. 8.Четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолиниши ёки улар нотўғри берилиши мумкин. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling